Халқаро Қизил Хоч ташкилоти Украина урушининг 100 кунлиги муносабати
билан расмий баёнот чиқарди.
Халқаро ташкилот уруш етказган вайронагарчилик, талафот кўлами ақл бовар қилмас эканини
айтди.
Ташкилот раҳбари Роберт Мардинига кўра, “Украинадаги халқаро можаронинг
сўнгги 100 кун ичида одамларга етказган зиёнини таърифлаш қийин”.
“Уйлар, мактаблар ва касалхоналар вайрон қилинган. Тинч аҳоли можаролар
даҳшатини бошидан кечирган, жонлар берилган, оилалар пароканда бўлган”.
Роберт Мардини қаерда тутиб турилганликларидан қатъиназар, ўзларига
барча уруш асирларига имконият берилишига ҳам чақирган.
Унинг айтишича, бу нарса Халқаро Женева Конвенциясида кўзда тутилган.
Халқаро Қизил Хоч ташкилоти раҳбарининг сўзларидан маълум бўлишича, шу
пайтгача рақиб томонлар фақат айрим уруш асирлари билан кўришишларига изн беришган,
холос.
Қизил Хоч, одатда, бетараф мавқеъда бўлиб келади.
Шу боис ҳам кескин мазмундаги баёноти уларнинг ҳозир жиддий хавотирда
эканликларини кўрсатади.
Халқаро Қизил Хоч ташкилоти бунгача ҳам Украина уруши борасида бир неча
бор гапирган.