You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Путиннинг Қозоғистонга сўнгги сафари нималарни кўрсатади ва нималарни яширади?
Россия президенти Владимир Путин Қозоғистонга кучайтирилган хавфсизлик чоралари, АЭС бўйича келишув ва Амур йўлбарслари мавзуси билан ташриф буюрган эди. Астанада уни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев тантанали равишда кутиб олди. Давлат раҳбарлари муносабатлари биродарона эканини ва уларнинг ўзаро баҳслашадиган масаласи йўқлигини таъкидламоқда. Улар бундай уйғунликка қандай эришди? Ва уни нима бузиши мумкин?
Адабиётшунос олим ва машҳур таржимон Иброҳим Ғафуров 89 ёшида вафот этди
Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим ва машҳур таржимон Иброҳим Ғафуров ҳаётдан кўз юмди. У Достоевский, Хемингуэй ва Айтматов асарларини ўзбек тилига ўгирган, ҳамда ўзбек адабиёти ва маданиятига улкан ҳисса қўшган инсон сифатида тарихда қолди.
Бир вақтда икки эркакдан эгизакларга ҳомиладор бўлган аёл: тиббиёт бу ҳодисани қандай изоҳлайди?
Инсонлар орасида бундай ҳолатнинг дунё бўйлаб атиги 20 га яқин ҳолати илмий адабиётларда қайд этилган.
Украина яна Санкт-Петербуркка ҳужум қилди. Россия: "ҳужумлар мисли кўрилмаган"
Россия расмийларининг маълум қилишларича, Украина Санкт-Петербург ва унинг атрофига "мисли кўрилмаган ҳужум" уюштирган. Шаҳарда Россиянинг йиллик Халқаро Иқтисодий форумининг сўнгги куни ўтмоқда эди.
"Бирорта жаҳон кубогида бунақаси бўлмаган": ишқибозлар виза ололмаяптилар
Бутун дунё бўйлаб футбол ишқибозлари ўзларини Жаҳон Кубоги ўйинларидан маҳрум қилинган ҳис этмоқдалар. Бунинг сабаби - АҚШ айрим мамлакатларга жорий этган саёҳат тақиқлари ва виза чекловлари.
Футбол бўйича жаҳон чемпионатини BBC билан кузатинг
Сиз бу ерда 2026 йилги жаҳон чемпионати ўйинларини кузатиб боришингиз мумкин. Жадвал реал вақтда янгиланиб боради.
Зеленский Путинни чарчоқ оқибатидан огоҳлантирди, Мирзиёев Санкт-Петербургдан Ўзбек АЭСи қурилишини бошлади
Украина Президенти Володимир Зеленский Россия Президенти Владимир Путинга очиқ хат эълон қилди, урушни тўхтатиш учун юзма-юз учрашувга чақирди.
Кимга ишонасиз, шифокоргами ё Chatbot сунъий интеллектга?
Бир йилдан буён ўзининг саломатлиги билан боғлиқ саволларга сунъий идрокдан жавоб топишга ҳаракат қилиб келаётган Аби бир-бирига зид маслаҳатлар олди.
Россия – Ўзбекистон: Санкт-Петербург Халқаро Иқтисодий форуми, Ўзбекистондаги АЭС лойиҳаси ва Украина дрон ҳужумлари
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Халқаро Иқтисодий Форум ўз ишини бошлади. 3-6 июн куни 29- маротаба ўтказилаётган Халқаро форумда жума, 5- июн куни Россия президенти Владимир Путиннинг нутқи кутилмоқда. Форумда Жиззахда Россиянинг "Росатом" ширкати билан ҳамкорликда қурилажак Атом Электр станцияси қурилишига расман старт берилади.
Деҳлидаги ёнғинда Ўшдан шифо излаб келган оила ҳалок бўлди
Ҳиндистон пойтахти Деҳлидаги меҳмонхоналардан бирида чиққан ёнғин оқибатида 21 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида Қирғизистоннинг уч нафар фуқароси ҳам борлиги расман тасдиқланди. Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси Консуллик бўлими ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилган.
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Муҳаррир танлови
Энди ҳамма эркак ота бўлиши мумкин: яширин сперма қандай топилади?
Сунъий интеллектга асосланган янги технология сперма ҳужайралари йўқлиги айтилган эркаклардаги сперма ҳужайраларини топади ва кўп йиллар давомида фарзанд кўришга ҳаракат қилган жуфтликларга яна бир имконият беради.
Тоқат қилиб бўлмас жазирамада қандай жон сақлаш керак? Ҳиндистон тажрибаси
Май ойи ҳали тугамасидан Деҳли шаҳрида ҳаво ҳарорати 45 дан ошди, шифокорлар вазиятни инсон организми тоқат қилолмайдиган ҳарорат деб таърифламоқдалар.
Путин Қозоғистонда, ЕОИИ, геосиёсат ва миграция - дайжест
Россия президенти Владимир Путиннинг Қозоғистонга ташрифи, ЕОИИ саммити ва Москвада миграция қоидаларининг кучайтирилиши Марказий Осиёда Россия таъсири ҳақидаги баҳсларни яна кучайтирмоқда. Остонада иқтисодий ва технологик интеграция муҳокама қилинаётган бир пайтда, Россиядаги янги чекловлар миллионлаб меҳнат муҳожирлари ҳаётига ҳам таъсир қилиши мумкин.
Британия разведкаси: Россия Украина урушида қарийб ярим миллион ҳарбийсидан айрилган
Британиянинг электрон разведка ва киберхавфсизлик агентлиги раҳбари Анн Кист-Батлер ўзининг илк нутқида ўз мамлакати дуч келаётган таҳдидлар ҳақида ҳам гапирди.
'Манқурт шаҳар'. Нега Бишкекда тарихий бинолар ва меъморий ёдгорликлар бузилмоқда?
Қирғизистон пойтахти тарихий ўтмишни тозалаш марказига айланди: Бишкекда бир нечта йирик совет меъморчилик иншоотлари аллақачон бузиб ташланган, яна бошқа ёдгорликлар ҳам йўқолиш хавфи остида...
Янгиликлар: АҚШ Эронни яна урди. Видео
Америка томони буни ўзини ҳимоя қилиш мақсадида қилганини айтмоқда...
Москва ва Пекин қандай янгича дунё қуришмоқчи ё Путин тузуми яшаб қолиши учун Хитой керакми?
Россия ва Хитой ўртасида кучлар мувозанати қандай ва Путин-Си дўстлиги ортида нималар яширин? Сўнгги учрашув ортидаги кўзга ташланмас ҳақиқатлар.
Бишкекда Қамчибек Ташиевнинг суди бошланди. Жараён ёпиқ ўтяпти (Видео)
Ташиев мансабда турган вақтда президент билан унга нисбатан “Икки дўст” ибораси кенг қўлланилган. Маҳаллий нашрлар охирги йилларда Қирғизистонда сўз эркинлигининг пасайишида, ҳокимиятни танқид қилган фаолларнинг қамалиши ёки таъқиб қилинишида Ташиевнинг таъсири борлигини ёзишганди.
Эрон: Трампни ҳужумдан Форс Кўрфази давлатлари қайтардими?
Сўнгги тафсилотлар.
Тошкент миграция форуми Ўзбекистонга нима беради?
Таҳлилчиларга кўра, бир замонлар мигрантларга "дангаса" деб қаралган Ўзбекистонда Халқаро Миграция ташкилоти форумига мезбонлик қилиш меҳнат муҳожирларига нисбатан муносабат ижобий тарафга ўзгарганининг белгисидир.
"Евронигоҳ": Болгария илк бор ғалаба қозонди, танлов Осиёга йўл олмоқда
21 йиллик уринишлар, мағлубиятлар ва ҳатто бир неча бор танловни тарк этишдан кейин Болгария ниҳоят "Евровидение" ёки "Eurovision" тарихида илк бор ғалаба қозонди.
Эрон уруши ортидан кимлар бойимоқда ва катта фойда кўрмоқда?
Эрон уруши боис дунёда нефт-газ, озиқ-овқат қимматлаб, кўплаб инсонлар қийин аҳволга тушмоқда. Аммо айни шу уруш туфайли миллиардлаб доллар фойда кўраётганлар ҳам бор. Улар ким?