Ўзбекистон: Бунақаси ҳали бўлмаган – қимматчилик одамларга қандай таъсир қилмоқда?, Видео
Украина уруши иқтисодий оқибатларининг ўзбекистонликлар ҳаётига таъсири тобора кучайиб бормоқда.
Сўнгги қисқа вақт ичида бир қатор асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, масалан, ун, ёғ, шакар, нон нархлари кескин ошиб кетган.
1 июндан оддий буханка нон нархи ўртача 1 600 сўмдан 2 800 сўмга қадар кўтарилган.
Расмийлар ҳам ниҳоят жаҳонда юзага келган озиқ-овқат инқирози мамлакатга жиддий таъсир қилаётгани ҳақида очиқ гапира бошлаганлар.
Бундай беқарор вазият ўзбекистонликлар ҳаётига қандай таъсир қилмоқда, улар нархлар ошаётганини ўз чўнтакларида ҳис қилишяптими?