You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Видео. Украина. Янгиликлар: Лиман - Россиядан жасадлар ва куйиб кулга айланган бинолар қолдими? Би-би-си шаҳарга кирди Video Ukraina Rossiya Dunyo Yangiliklar
Украина шарқидаги Лиман шаҳри стратегик муҳим шаҳар, у ерда йирик темир йўл тармоғи мавжуд. Ҳам Россия ва ҳам Украина қуролли кучлари Лиманни қўлга киритишга қаттиқ ҳаракат қилдилар, шаҳар учун жангларда икки томондан ҳам йирик талофатлар берилди.
2014 йили россияпараст кучлар Украинанинг Донецк ва Луҳанск вилоятларини мустақил республикалар деб эълон қилди, бироқ Донецк вилояти ҳудуди таркибида бўлган Лиман Украина кучлари назорати остида қолди.
Украина босқини бошланганидан кейин Лиман учун қақшатқич жанглар кечди, шу йил май ойида Лиман Россия кучлари назоратига ўтди.
Шу йил сентябридаги жанглар ортидан Украина кучлари Лиманни қайта қўлларига киритдилар. "Украина ўз ҳудудларини қайтариб олаяпти. Бироқ бу вайроналар ғалаба кайфиятини хиралаштиради. Йўлда давом этиб, жанглар кечаётган ҳудудларга отланамиз. Қарағайлар орасида уруш даҳшатлари очилади", дейди Лиманга борган Би-би-сининг Халқаро мухбири Орла Герин. Йўл бўйлаб Россия мағлубияти инсоний баҳосининг далилларини кўриш мумкин.
Аскарларнинг жасадлари қаерда йиқилган бўлса, ҳамон ўша жойида ётипти.
Алоқадор мавзулар:
- Украина энди жанубдаги ерларини қайтариб олмоқда, Путиннинг аннекcия байрами узоққа чўзилмайдими?
- Украина. Янгиликлар: Путин энди ортга қайтмайдими? Видео
- Украина уруши: Россия йўқотишлари Путин учун нимани англатади?
- Россия АҚШни бевосита ҳарбий тўқнашувлардан огоҳлантирди, Путин якуний қонунни имзолади
Украин кўнгиллилари жасадларнинг шахсини аниқлашга ҳаракат қилаяптилар. "Владимир Путин урушининг номаълум аскарлари жасадлари унинг қўшинлари чекинган пайтда ортда қолдирилган. Кимдир бировнинг ўғли, бировнинг турмуш ўртоғи", дейди мухбиримиз. Россия аскарлари ташлаб қочган буюмлар орасида яширилган аксилтанк минасини кўриш мумкин.
"Бу ерда нафақат жанг оқибатлари, балки Россия қўшинларининг шоша-пиша қочгани далилларини ҳам кўриш мумкин. Йўл четида тўшаклар, ҳарбий кийимлар ва пойафзаллар ётипти. Бу ҳаммаси Россия қўшинлари талофатини кўрсатади. Бу ерда рўй берган воқеалар нафақат Президент Путин мағлубияти, балки мутлақ таҳқирланишидир. Яқинда у бутун дунёга Лиман дохил ҳудудларни Россияга қўшиб олгани ҳақида эълон қилди. Бу жойлар абадий Россияники бўлади, деди. Ён-атрофга қараб эса буткул бошқа манзарани кўрасиз", дейди Би-би-си мухбири.Бироқ энди Лиман аввалги Лиман бўлмайди.
Ҳувиллаб қолган бу кўчалар бир замон 20 минг одам ватани эди. Шаҳар бўйлаб деворларда россияпараст суратлар чизилган, Кирил алифбосида СССР деб ёзилган. Лена ва 10 яшар ўғли Радион сув қидириб кўчага чиқишган, "кулфатимиз тугади" деган умиддалар.
"Энг оғири бомбалардан жон сақлаш бўлди. Замбараклар портлар, биз эса ертўламизда дуо қилиб ўтирардик. Тузук овқатланолмадик, ҳатто чой қайнатиб ичолмадик", дейди Лена. Мактаб дарсларидан мосуво Радион ўзи учун уруш сабоғини чиқарди.
Уруш жуда ёмон. Чунки одамлар ўлиб, аҳоли камаяди, дейди Радион."Ҳозир кайфиятинг қандай?", сўрайди боладан мухбиримиз.
"Ҳозир кўнглим тинч", жавоб қайтаради Радион.Шаҳар четига йўл олган Украин қўшинлари янги жангларга тайёрланишаяпти. Улар тез ҳаракат қилишлари керак, чунки қиш совуқлари бошланганидан кейин илдамлашлари секинлашиши мумкин.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek