You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Дайжест. АҚШ ва Хитой президентлари видеоучрашуви: Рақобат зиддиятга айланмасин, Беларусга қарши санкциялар. Афғонистон бўйича қандай музокаралар бўлди? Rossiya O‘zbekiston dunyo yangiliklar
- Байден дўстиммас деганди, Си Цзиньпин эски дўстлармиз, деди;
- Муҳожирлар инқирози учун Беларусга қарши санкциялар;
- Европа судида Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар иши;
- Брюсселда Афғонистон бўйича музокаралар.
Рақобат зиддиятга айланмасин
АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин илк видео учрашувини ўтказдилар. Унда бир неча соат давомида ўзаро келишмовчиликларни, шунингдек, икки давлат ҳамкорлик қилиши мумкин ва керак бўлган соҳаларни муҳокама қилишди.
Видеоучрашувга қадар икки давлат раҳбарлари икки марта телефонда гаплашишган. Америка нашрларининг ёзишича, Оқ уй шахсан учрашишга умид қилган, бироқ Си Цзиньпин хорижга чиқишга тайёр эмас - у деярли икки йилдан буён Хитойдан чиққани йўқ.
Алоқадор мавзулар:
- Ўзбекистон: Бизни Россияга юборишни осонлаштиринг!
- Дайжест. Қиш яқин: газ можароси бошланаяптими? Россия ва Молдова мунозараси, Ўзбекистон ва НАТО музокараси, коронавирус антирекорди ва талаба қиз муҳокамаси
- Россия Толибонни террорчилар рўйхатидан чиқариш арафасида. Ўзбекистон сайловчиларга нимани тақиқлади? Дайжест
"Эски дўстимни кўрганимдан жуда хурсандман", деди Хитой раҳбари учрашув аввалида. Икки давлат ўртасидаги ҳурмат, ҳамкорлик ва барқарор муносабатлар зарурлигини таъкидлади.
Си Цзиньпин Қўшма Штатлар ва Хитой иқтисодий кўлами бўйича дунёда етакчи, ҳар икки давлат ҳам БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари ҳисобланишини таъкидлади.
Июнь ойида Байден репортер саволига Си Цзиньпин билан дўст эмаслиги, шунчаки узоқ вақтдан бери бир бирларини билишларини айтганди. Аммо сешанба кунги учрашувда Америка президенти уни хитойлик ҳамкасби билан боғлаб турган норасмий ва самимий муносабатларини тасвирлаб берди.
Шунингдек, уларни бир-биридан ажратиб турувчи мавзуларни тилга олди ва икки давлат ўртасидаги рақобат зиддиятга айланмаслиги кераклигини айтди. Ўзаро келишмовчиликларга қарамай, улар биргаликда ишлашга, жумладан, глобал исишга қарши курашга мажбур, деди Байден.
Алоқадор мавзулар:
- Автоблогер Бобур Ғаниев аппеляцияси қаноатлантирилмади ва ўзбекистонликлар осмонда кўрган учар жисм нима эди?
- Ўзбекистон: Икки қишлоқ аҳли олтин кони талашиб уришди ва 8 ой ичида четдан қанча доллар келди?
- Ўзбекистон: Қўлда терилган пахта учун ҳақ белгиланди ва навбатдаги муфтий қандай сайланади?
- Ўзбекистон: 'Одамлар берилган эркинликдан эркалаб кетди' ёки 'минг марта раҳмат' - Мустақиллик сизга нима берди?
Беларусга қарши санкциялар
Душанба куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Минскка қарши бешинчи санкциялар пакетини киритишга келишиб олдилар.
Санкция рўйхатлари яқин кунларда эълон қилинади, бироқ Беларуснинг Белавиа авиакомпанияси ва бир қатор сайёҳлик агентликларига қарши ҳам йўналтирилиши аллақачон маълум бўлди.
Европа Иттифоқи Беларуснинг ЕИ давлатлари билан чегарасидаги инқирозни Ғарб давлатлари сўнгги президентлик сайловлари натижаларини тан олмаган Беларусь расмийларини "Лукашенка режими" томонидан шантаж ва қасос олишга уриниш деб ҳисоблайди.
Литва ташқи ишлар вазири Би-би-сига берган интервьюсида унинг мамлакати Минск аэропортини санкциялар рўйхатига киритишни таклиф қилганини айтди. Бироқ бу таклифнинг тақдири номаълум.
Александр Лукашенко янги санкциялар учун жавоб чораларини ваъда қилди.
Афғонистон бўйича музокаралар
2021 йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон билан музокаралар ўтказди, дея хабар берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти.
Маълумотга кўра, расмийлар суҳбати чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, шунингдек, мамлакатга тез фурсатда инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинган.
- Томас Никлассон Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқига аъзо давлатлар фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишда кўрсатаётган ёрдамини юқори баҳолади ҳамда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш, шунингдек, Термиз шаҳрида гуманитар хаб ташкил этишда мамлакатимиз билан келгусида фаол ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди, - дейилади ТИВ хабарида.
Шунингдек, томонлар Афғонистондаги мавжуд вазият, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакатдаги янги ҳокимиятга нисбатан умумий позициясини ишлаб чиқиш, Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш юзасидан фикр алмашганликлари маълум қилинган.
Европа судида ўзбекистонликлар иши
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Москвада қулликка тушиб қолган ўзбекистонликларнинг ишини кўриб чиқади.
Сайт хабарига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларини Голяново туманида дўкон соҳиблари қуллик шароитида тутиб туришган.
Страсбургдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россияда ҳуқуқлари поймол этилган ва қийин вазиятларга тушиб қолган хорижликлар ишини мунтазам равишда ўрганиб келади ва тегишли қарорлар беради.
Ташкилот маълумотига кўра, навбатдаги Россиядан келган чет эл фуқаролари шикоятлари иш берувчиларнинг мигрантларнинг ҳужжатларини олиб қўйгани, иш ҳақи берилмагани, эркинликларининг чеклангани ва зўравонлик қилиниши каби инсон ҳуқуқлари бузилишлари бўйича эканини маълум қилган.
Ўзбекистон фуқароларининг Россияда меҳнат муҳожирлиги вақтида энг кўп ҳуқуқсизлиги ҳолатларидан бири айнан уларнинг ҳужжатлари олиб қўйилиб, ишга мажбурланиши эканлигини Москвадаги ҳуқуқ фаоллари ҳам таъкидлаб келишади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek