You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Россия, Туркия, Қозоғистон: Бу уч давлатда ишлаган ўзбек қаерни танлади? Ўзбекистон, мигрантлар
Фарғоналик Шуҳрат Иброҳимовнинг қарийб 20 йиллик умри оиласидан, ватанидан узоқда ўтаяпти.
У ўзбекистонлик мигрантлар энг кўп ишлашга борадиган 3 давлат: Қозоғистон, Россия ва Туркияда ишлади.
Қайси мамлакатда ўзбекистонликлар учун иш кўп? Қайсида шароит, қайси бирида иш ҳақи яхши?
Ҳозирда Истанбулда бўлган муҳожир ўз ҳаётий тажрибаларига кўра фикрларини Би-би-си Ўзбек хизмати билан бўлишди.
Алоқадор мавзулар:
Шуҳрат аввалига тирикчилик учун муҳожирликка чиқишга мажбур бўлганини айтади.
"Ўзбекистонда қассобчилик қилардим. 95-йилларда ҳарбий хизматдан қолсангиз, бирор жойда 20 фоизга ишлаб беришингиз керак бўларди. Бир ташкилотда фоизга ишлаб хунар ўрганганман: суваш, бўяш таъмирлаш ишларини қилардик. У ердан уста бўлиб чиқиб кетганман", - дейди фарғоналик муҳожир.
Шуҳратнинг муҳожирлик тарихи Қозоғистондан бошланган.
"Маҳалламиздан болаларни йиғиб Қозоғистонга олиб бориб ишлатаяпти экан. Ўша пайтларда 200 доллардан ойлик беришарди. Мен ҳам кетдим. Бориб мактаб қурилишида ишладим. 3 ой ишлаб, уйга қайтганимдан кейин иш ҳақини еган-ичганингиз, яшашга олиб қолдик, дея 60 минг сўмдан берган. Яъни, 200 доллардан олмаганмиз, ишимизга нисбатан жуда кам ҳақ беришган", - ҳикоя қилади Шуҳрат.
Қозоғистонда бири икки бўлмаган Шуҳрат 2003 йилда Россияга йўл олади. 15 йил давомида қурилиш ва такси хизматида ишлайди. Хужжатсиз юргани учун Россияга киришга тақиқ қўйилади. Ва шундан сўнг мажбурликдан Туркияга келди.
Шуҳрат Россия ва Туркиянинг мигрантлар учун шароитларини таққослади. Қайси мамлакатда ўзбекистонликлар учун иш кўп? Қайсида шароит, қайси бирида иш ҳақи яхши?
Фарғоналик муҳожир Туркияда эркаклар учун иш турлари ва ойликлар микдори ҳақида суҳбатлашган видеолавҳамизни томоша қилинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.