You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Коронавирус кундалиги: Дунё ва Ўзбекистон O'zbekiston - қисқа сатрларда
Published
- Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 18 кишига етди.
- Дунё бўйлаб 200 мингдан ортиқ инсон вирусни юқтирган, 8000 дан ортиқ одам вирус вирус қурбони бўлган.
- Британияда вафот этганлар сони 104 кишига етаркан, Бош вазир Борис Жонсон жума кунидан бошлаб мактаблар ёпилишини эълон қилди.
- Италияда яна 475 киши вафот этгани эълон қилинди, бир кунда қайд этилган энг катта ўлим ҳолатидир.
- Канада ва АҚШ муҳим бўлмаган сафарлар учун чегараларини ёпмоқда.
- Европа давлатлари чегараларни ёпган.
- Европа ва Осиё молия бозорларида ҳиссалар нархи тушишда давом этмоқда.
- Британиядаги айрим супермаркетлар озиқ-овқат маҳсулотларини сотишда ҳар бир киши учун маълум чеклов киритди.
- Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти Жанубий Осиё мамлакатларини вирусга қарши курашда жадал ҳаракат қилишга чақирди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek