Коронавирус кундалиги: Дунё ва Ўзбекистон O'zbekiston - қисқа сатрларда

• Дунё бўйлаб 200 мингдан ортиқ инсон вирусни юқтирган, 8000 ортиқ вирус қурбони бўлган
Published
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 18 кишига етди.
  • Дунё бўйлаб 200 мингдан ортиқ инсон вирусни юқтирган, 8000 дан ортиқ одам вирус вирус қурбони бўлган.
  • Британияда вафот этганлар сони 104 кишига етаркан, Бош вазир Борис Жонсон жума кунидан бошлаб мактаблар ёпилишини эълон қилди.
  • Италияда яна 475 киши вафот этгани эълон қилинди, бир кунда қайд этилган энг катта ўлим ҳолатидир.
  • Канада ва АҚШ муҳим бўлмаган сафарлар учун чегараларини ёпмоқда.
  • Европа давлатлари чегараларни ёпган.
  • Европа ва Осиё молия бозорларида ҳиссалар нархи тушишда давом этмоқда.
  • Британиядаги айрим супермаркетлар озиқ-овқат маҳсулотларини сотишда ҳар бир киши учун маълум чеклов киритди.
  • Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти Жанубий Осиё мамлакатларини вирусга қарши курашда жадал ҳаракат қилишга чақирди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek