Россия Хитойнинг энг йирик нефть таъминотчисига айланди
Россия Хитойга нефть етказиб бераётган энг йирик таъминотчига айланди. Украинага Европа Иттифоқига номзод мамлакат мақоми бериладиган шу ҳафтада Россия ўзининг душманона ҳаракатларини янада кучайтириши мумкин. Мамлакат шарқида жанг давом этаяпти.
Жонли ёритиш
Украина Харковни Россия армиясидан қайтариб олди, аммо ортда нималар қолган?, Видео
Россияда ғалаба куни нишонланаётган вақтда, Би-би-си мухбири Квентин Сомервил ва оператори Даррен Конуэй Харковга шимолдан илгарилаётган украин қўшинларига ҳамроҳлик қилишаётганди.
Уларнинг гувоҳ бўлишича, Украина армияси Харковга яқин шаҳар ва қишлоқларни бирма-бир озод қиляпти.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин
Охири YouTube пост
Украина: Интернетдаги расмлар ҳам уруш жиноятлари учун ҳужжат бўлади
Британиялик ҳуқуқшунослар фикрича, интернетда жойлаштирилган суратлар Украинадаги ҳарбий жиноятларни таъқиб қилиш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Ҳуқуқ профессорининг таъкидлашича, уруш жиноятлари бўйича сохта суд жараёнида Ямандаги бомбалашлар тасвирланган видеоларидан фойдаланиш интернетда жойлаштирилган суратлар зўравонликларни ҳужжатлаштиришга қанчалик таъсир қилишини кўрсатди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин
Охири YouTube пост
АҚШ разведкаси: Путин узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда
АҚШ разведкасининг огоҳлантиришича, Владимир Путин узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда. Украина шарқида ғалабага эришилса ҳам бу можарога барҳам бермайди.
Огоҳлантириш Россия Украина шарқидаги ерларни босиб олиш учун қақшатқич жанглар олиб бораётган бир паллада янгради.
Москва пойтахт Киевни эгаллашда Украина томонидан қаттиқ қаршиликка дуч келгач, қўшинларини Донбассни босиб олишга йўналтирди.
Бироқ АҚШ разведкасининг айтишича, Путин аскарлари олдинга силжий олмаяпти.
Америка Миллий разведка директори Аврил Ҳайнес сешанба куни АҚШ сенатида қилган чиқишида Путин ҳамон Донбассда атрофида ўз мақсадида етиш фикридан қайтмаган. Бироқ у амбициялари ва Россиянинг ҳозирги ҳарбий салоҳияти ўртасидаги катта фарқ билан юзлашган.
Унинг қўшимча қилишича, Россия президенти балки инфляция, озиқ-овқат танқислиги ва энергия нархларининг ортиши манзарасида АҚШ ҳамда Европа Иттифоқининг Украинага дастаги заифлашишига умид қилган бўлиши мумкин.
Сурат манбаси, Reuters
АҚШ Вакиллар палатаси Украинага 40 миллиард долларлик ёрдамни тасдиқлади
Икки партиядан 368 депутат ушбу лойиҳага “ҳа” деб овоз берган, 68 депутат қарши чиққан
Сенат ушбу пакетни қисқа замонда тасдиқлаши кутилмоқда.
Ушбу пакетнинг 23,4 миллиард долларини ҳарбий ёрдам ташкил қилади, қолгани гуманитар ва иқтисодий ёрдам.
Украина расмийлари: Харков шимолидаги аҳоли пунктларини озод қилдик
Украина расмийларининг айтишича, ҳарбийлари Украина шимолидаги муҳим шаҳар Харков яқинидаги айрим шаҳарчаларни қайтариб олган ва Россия қўшинларини чегара томонга сиқиб чиқарган.
“Черкасские Тишки”, “Русские Тишки”, “Боршова” ва “Слобожанское” аҳоли яшаш пунктлари Украина қўлига ўтганлиги айтилган.
Ҳарбий таҳлилчиларга кўра, Украинанинг шимолдаги кучлари Россия қўшинларини ортга чекинтиришда муваффақият билан давом этмоқда.
Американинг “Уруш институти” таҳлилий марказининг Россиядаги манбасига таяниб ёзишича, Россия аскарлари чегарадан 10 чақирим ичкарига чекинишга мажбур бўлган.
Президент Зеленский қарши ҳужум ҳақида бир кун олдинги видео мурожаатида гапирган ва шу билан бирга огоҳликни йўқотмасликка чақирган.
“Бироқ мен барча одамларимиздан ортиқча ҳиссиётга берилмасликни сўраган бўлардим. Зафарлар ҳар ҳафта ва ҳатто ҳар куни қўлга киритилаётган бир вақтда ҳаддан зиёд маънавий босим муҳитини келтириб чиқармаслигимиз керак”, деган у.
Сурат манбаси, Reuters
Россия: Путин маъшуқаси деб айтилаётган Алина Кабаева ким?, Савол ва жавоб
Россия аллақачон мисли кўрилмаган санкциялар остида қолган ва энди Европа Иттифоқи сиёсатчи, ОАВ раҳбари, собиқ Oлимпия гимнастикачиси ва, агар миш-мишлар рост бўлса, Владимир Путиннинг маъшуқаси ва баъзи болаларининг онаси Алина Кабаевани нишонга олиши мумкин.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин
Охири YouTube пост
Россия уруши: Украинада урушаётган чечен гуруҳлари таркибида ўзбеклар ҳам борми?, Видео
Украинада Россияга қарши урушаётган чеченларнинг иккита ҳарбий бўлинмаси бор.
Уларнинг ичида бошқа миллатлар қатори ўзбеклар ҳам жанг қилмоқда.
Бу чеченлар Рамзан Қодиров ва тарафорларини ўзларига душман, деб билади.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин
Охири YouTube пост
Украина: БМТ жинсий зўравонлик, ғойиб бўлишлар ва қийноқлардан хабар бераётир, Можаронинг 76-куни
БМТнинг масъул вакиласи Украинада “уруш жиноятларига тенг” инсон
ҳуқуқларини топташ ҳоллари юз берганлиги эҳтимоли ҳақида айтмоқда.
Матильда Богнер улар сирасида қотилликлар, жинсий зўравонлик ва изсиз
ғойиб бўлишларни ҳам тилга олган.
Унинг айтишича, Киев ва Черниговдаги жами 14 та шаҳарга ташрифлари
ортидан жинсий зўрлаш, мажбуран ечинтириш ва жинсий зўравонлик билан таҳдид
қилишга оид хабарлар олишган.
БМТ вакиласи уларда энг кўп хотин-қизлар жабрдийда сифатида тилга
олинишларини таъкидлаган.
Халқаро ташкилотга кўра, ишғол бошланган шу йил февраль ойидан буён
изсиз ғойиб бўлишларга оид 204 та ҳолатни қайд этишган.
Матильда Богнер, “ Украина ҳарбийлари томонидан ҳам россиялик уруш
асирларига нисбатан қийноқлар, номақбул муносабат ва ўзбошимча ҳибсларга оид ишончли маълумотларни қўлга
киритганликлари”ни билдирган.
БМТ вакиласи ҳар икки давлат ҳам айни мазмундаги айбловларни “тезкор ва
самарали текширишлари” ва ўз кучларини зўравонликлардан тийиб қўйишлари шартлигини
айтган.
Сурат манбаси, Reuters
Украина уруши: Минглаб одам ўлганми?, Можаронинг 76-куни
Урушнинг тинч
қурбонларига оид янги тахминлар ўртага чиқди.
Бу ҳақда БМТнинг
Украинадаги инсон ҳуқуқлари мониторинги миссияси раҳбари билдирди.
Матильда Богнерга
кўра, қурбонлар сони дастлабки тахминлардан “минглаб маротаба кўп”.
Урушда шу
пайтгача 3381 нафар тинч фуқаронинг ўлдирилгани айтилганди.
БМТ вакиласига кўра,
ҳақиқий рақамлар бундан анча юқори.
Унинг Женевадаги
матбуот анжумани чоғида айтишича, “ҳисоб-китоблари ҳануз давом этаётир”.
Богнер хоним рақамлардаги энг катта бўшлиқ Мариуполь бўлиб турибди, дейди.
Унга кўра, тўлиқ
маълумотларни олиш учун бу шаҳарга эмин-эркин киришга ҳали-ҳануз имконсизлар.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас
Охири X пост
Украина томони янги даъво билан чиқди, Можаронинг 76-куни
Маълум бўлишича,
жасадлар топилгани айтилаётган беш қаватли бино шу йил март ойида Россия кучлари
томонидан вайрон этилган.
Харьков
минтақавий ҳарбий маъмурияти раҳбарининг даъво қилишича, бу “Россия тинч
аҳолига қарши содир этган яна бир мудҳиш уруш жиноятидир”.
Би-би-си Олег
Синегубовнинг айни мазмундаги иддаосини ҳалича мустақил манбалар орқали
тасдиқлай олганича йўқ.
Зеленский: Украина портларини очинг
Украина президенти янги даъват билан чиқди.
Мамлакати портларини очиш учун зудлик билан
саъй-ҳаракатларни бошлашга чақирди.
Володимир Зеленскийнинг айтишича, портлар буғдойни
четга экспорт қилишлари учун керак.
Украина президентига кўра, бу “Россиянинг тажовузкор
амаллари сабаб бўлган глобал озиқ-овқат тақчиллиги”нинг олдини олишга ёрдам
беради.
Володимир Зеленский бу ҳақда Европа Кенгаши
президенти билан Одессада бўлиб ўтган музокаралари ортидан баён қилган.
Одесса ҳам Украинанинг стратегик жиҳатдан муҳим
жанубий порт шаҳри бўлади.
Россия ва Украина дунёнинг энг йирик буғдой
экспортчиларидан саналишади.
Жаҳондаги четга сотилаётган буғдойнинг 30 фоизчаси бу
икки давлат ҳисобига тўғри келади.
Европа Тараққиёт банкининг айтишича, Россия ишғоли
боис Украина иқтисоди жорий йилда деярли учдан бир қисмга қисқаради.
Сурат манбаси, Getty Images
Сурат тагсўзи, Россия ва Украина дунёнинг энг йирик буғдой экспортчиларидан саналишади
Украина уруши: Осиёнинг икки гиганти – Хитой ва Ҳиндистон Путинни нега қораламаяпти?, Таҳлил
Украина босқинидан сўнг, Россия дунёдаги энг кўп санкцияланган давлатга айланди. Аммо Осиёда фақат бир нечта ҳукуматларгина Москвага қарши қаттиқ чоралар кўрди.
Си Цзиньпин янги даъват билан чиқди, яна Украина
урушига ўзининг диққат-эътиборини қаратди.
Хитой президенти бу гал уруш издан чиқиб кетмаслиги учун
барча чора кўрилиши лозимлигини айтди.
Си Цзиньпинга таяниб, бу ҳақда Хитой давлат медиаси
хабар берди.
Хитой раҳбарига кўра, уруш ёйилмаслиги ёки
оловланмаслиги шарт.
Маълум бўлишича, Си Цзиньпин бу ҳақда Германия
президенти билан видеомулоқоти чоғида тўхталиб ўтган.
Расмий Пекин Украина уруши юзасидан нейтрал мавқеъда бўлишга уринмоқда.
Хитой, бир тарафдан, қуролли можарога тинч йўл билан
ечим топишга ундамоқда.
Бошқа томондан, ўзининг анъанавий иттифоқчиси бўлган
Россияни Украина босқини учун қоралаётгани ҳам йўқ.
Россия Украинада ўзининг "махсус ҳарбий амалиёти"ни шу йил 24 февраль куни бошлаган.
Украина ва Ғарб эса, бунинг "тўлақонли уруш" эканини айтади.
Сурат манбаси, Getty Images
Сурат тагсўзи, Хитой раҳбарига кўра, уруш ёйилмаслиги ёки оловланмаслиги шарт
Украина уруши: Шарқда қақшатқич жанглар, Харьков кимнинг қўлида ва Россия секинлашдими?
Шарқий ва жанубий фронтда нима гап? Америка томони янги
баёнот билан чиқди. Россия Одессани яна ҳужумга тутди, бир қурбон ва яраланганлар
бор. АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам юборишни соддалаштирди.
Шу соатга қадар бўлган энг муҳим янгиликлар
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия
кучлари Мариуполдаги “Азовсталь” корхонасини босиб олиш ҳаракатида. Корхонани
украиналик бир неча юз жангчи ҳимоя қилиб турибди.
Украина шарқида қақшатқич жанглар давом этмоқда.
Айниқса, Рубежний ва Белогоровкада вазиятнинг жиддий экани айтилади. Ҳар икки
туман ҳам Донбассда жойлашган.
Америка томонига кўра, Россия Украина шарқида секин
илгариламоқда. Украина жанубида эса, айтарли бирор бир ютуққа эришмаган.
Уларнинг айтишларича, Харьков ҳали-ҳануз расмий
Киевнинг назорати остида. Харьков Украинанинг иккинчи йирик шаҳри бўлади.
Россия Украинанинг жанубий порт шаҳри Одессани яна
ракета ҳужумига тутган. Бешта бинони вайрон қилган. Маҳаллий масъулларнинг
билдиришларича, ҳужумда бир киши ўлган. Беш нафари тан жароҳати олган. Касалхонага олиб кетилган.
Россиянинг Одессага қарши уюштирган бундан аввалги
ҳужуми Европа Кенгаши президентининг шаҳарга ташрифи билан бир пайтга тўғри
келган. Шарль Мишель ҳам ҳужумдан жон сақлашга мажбур бўлганди.
Украина ташқарисида нима гап?
Президент Жо Байден янги қонун лойиҳасини имзолади.
Янги ҳужжат Американинг Украина ва Шарқий Европага ҳарбий ёрдам юборишини
соддалаштиради. Бу янгиликни Украина раҳбарияти хуш қаршилаган.
Европа Иттифоқи Россия ёқилғисидан воз кечиш
масаласида ҳануз бир тўхтамга кела олмаяпти. Европа Комиссияси раҳбари бунга
кўндириш учун Венгрия Бош вазири билан учрашиб кўрди.
Германия ва Франция лидерлари эса, Берлинда
кўришишмоқчи. Томонлар президент Эммануэль Макроннинг янги сиёсий тартиб
борасидаги таклифини кўриб чиқишлари айтилмоқда. Янги таклиф Европа
Иттифоқининг Украинага ўхшаш бошқа давлатлар билан ҳамкорлигини жадаллаштиришни
кўзда тутади.
Ғарб етакчилари Россия президентининг Украина урушини
оқлашга бўлган сўнгги уринишини ҳам инобатга олишмади. Путин бу ҳақда Ғалаба
кунги нутқида тўхталиб ўтганди.
Сурат манбаси, Reuters
Сурат тагсўзи, Россия Одессани яна ҳужумга тутди, яраланганлар бор
На НАТО, на Украина бировга ҳужум қилмоқчи бўлмаган
Президент Путиннинг Украина ёки НАТО Россияга ҳужум қилади деган хавотирда бўлгани учун Украинага ҳужум қилишга буйруқ бергани ҳақидаги баёнотига Украина президенти маслаҳатчиси муносабат билдирди.
“НАТО мамлакатлари Россия ҳужум қилмоқчи бўлганлари йўқ. Украина Қримга ҳужум қилишни режалаштиргани йўқ. Россия ҳарбийлари ўзининг мамлакатини ҳимоя қилиб эмас, бошқа бир мамлакатни босиб олишга ҳаракат қилиб ҳалок бўлаяптилар”, - деб ёзди ўзининг Твиттердаги саҳифасида Украина президенти идораси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк.
"Бу урушнинг ягона сабаби "Россиянинг касал империячилик амбицияси", деди Михаил Подоляк.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас
Охири X пост
Британия мудофаа вазири: Путин ўзи тўқиган эртакка ўзи ишонади
Президент Путиннинг Қизил майдондаги 9 май ҳарбий парадидаги баёнотига Буюк Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес муносабат билдирди.
Путин яна бир марта НАТОни Россияга ҳужум қилишни истаган "равшан таҳдид" деб атади.
Лондонда гапирган Бен Уоллес Президент Путинни "эртак даъво"ларни қилаётганликда айблади, хусусан, унинг НАТО Россияга ҳужум қилишни режалагани даъвосини назарда тутиб.
"Президент Путин шу вақтгача ойлар ва йилларки, бир неча эртак даъволар қилди... Агар булар фожеали бўлмаганида, кулгули деб кўриларди".
"Унинг даъволарида бири унинг қуршаб олинганидир. НАТО унинг чегараларининг 6 фоизини ташкил этади. Агар сизнинг қуруқликдаги чегараларингизнинг 6 фоизи НАТО мамлакатлари билан ўралган бўлса, қуршаб олинган ҳисобланмайди".
"У Украинада НАТО базалари бор деб даъво қилади ва менинг ишончим комил, Украина элчиси сизга Украинада НАТО базалари йўқлигини айтиб беради".
"Ўйлайманки, у ишонгиси келган нарсага ишонади - бу умидсизлик аломатидир. Бироқ мен сизга аниқ қилиб айтай: НАТО, Британия, шарқий Европа мамлакатлари Россияга бостириб киришни режаламаганди ва режаламаган", деб айтди Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес.
Бен Уоллеснинг сўзларига кўра, ўзининг бу амаллари билан Путин Россияни ҳам ўтмишидан, ҳам келажагидан маҳрум қилаяпти.
Британия Мудофаа вазири айтишича, Путин Москвадаги парадда ҳарбий кучини кўрсатиб қўйиш билан россияликлар ва дунё одамларини қўрқитиб қўйишни мақсад қилган.
"Бироқ, менинг ишончим комил, Украинада бораётган можаро айни аскарларни обрўсизлантиради", деган Бен Уоллес.
Сурат манбаси, Getty Images
Сурат тагсўзи, Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес Лондонда нацистлар Германияси устидан қозонилган ғалабага бағишланган тадбирда гапирди