"Азовстал"дагилар қандай олиб чиқилди?, Фоторепортаж

Сурат манбаси, Reuters

Сурат манбаси, Reuters

Сурат манбаси, Reuters

Сурат манбаси, Reuters
Россия Хитойга нефть етказиб бераётган энг йирик таъминотчига айланди. Украинага Европа Иттифоқига номзод мамлакат мақоми бериладиган шу ҳафтада Россия ўзининг душманона ҳаракатларини янада кучайтириши мумкин. Мамлакат шарқида жанг давом этаяпти.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат манбаси, Reuters

Сурат манбаси, Reuters

Сурат манбаси, Reuters
Украина Ҳаво кучларининг маълум қилишича, Россиянинг ракета ҳужуми ўтган тунда юз берган.
Уларга кўра, Россия ғарбий Львов ташқарисидаги объектларга қанотли ракеталари билан зарба берган.
Россиянинг уч ракетасини уриб туширишга муваффақ бўлишган.
Маҳаллий масъулларнинг айтишларича, Россия томони яна темир йўл инфратузилмасини нишонга олган.
Россия Львов атрофидаги транспорт марказлари ва ёқилги омборларини ҳужумга тутиб келади.
Шу йўл билан Ғарбдан Украинага қурол-яроғ етиб келишига тўсқинлик қилиш ҳаракатида экандек кўринади.
Россия қўшинлари пойтахт Киевни ололмагач, Кремл армиясини Россия билан чегарадош саноат маркази бўлмиш “Донбассни озод қилишга” бурди.
Бироқ уларнинг минтақани босиб олиш режаси олдинга силжимаяпти. Россиянинг оғир йўқотишлари ҳақида хабарлар келмоқда.
Би-би-си минтақага сафар қилди ва фронт чизиғида ҳаёт қандайлигини билиш мақсадида тинч аҳоли ва аскарлар билан гаплашди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост

Сурат манбаси, MIKHAIL TERESHCHENKO/TASS
Россия мудофаа вазирлиги айтишича, Мариуполда қамал ичида қолган «Азовсталь» заводидаги украин ҳарбийлари билан ярадорларни олиб чиқиш бўйича келишувга эришилган. Вазирликка кўра, ярадорлар махсус инсонпарварлик даҳлизи орқали ўзини мустақил деб эълон қилган ДНР ҳудудидаги Новоазовск шаҳри касалхонасига олиб борилади.
Украина расмийлари ҳали бу маълумотга муносабат билдирмадилар.
Аввалроқ Донецкнинг «Восток» батальони асосчиси Александр Ходаковский «Азовстал»дан ярадорлар олиб чиқила бошлаганини хабар қилганди.
«Ярадорлар эвакуацияси бошланди. Транспорт билан муаммо бор. Қўшимча носилкалар сўраб бизнинг тарафга мурожаат келиб тушди», деб ёзди у ўз Телеграм каналида.
Шунингдек, унга кўра, эрталаб «Азовстал»дан бир неча украин аскарлари ярадорлар борасида келишиш учун оқ байроқ кўтариб чиққанлар.
Уруш шароитида Би-би-си икки томон расмийларининг маълумотларини тезкор текшира олмайди.

Сурат манбаси, Reuters
Россия: Путин энг қўрққан нарса содир бўлмоқда – буёғи нима бўлади? Нато ортга қайтмайдими?
Сўнгги тафсилотлар.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
McDonald's компанияси Россиядаги бизнесини сотиб, мамлакат чиқиб кетишини эълон қилди.
“Украинадаги уруш туфайли келиб чиққан гуманитар инқироз ва иш шароитларининг тобора мавҳумлиги McDonald's компаниясига Россияда бизнесга эгалик қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги ва McDonald's қадриятларига тўғри келмаслиги ҳақида хулоса қилишга туртки бўлди” дейилади компания баёнотида.
Мазкур ресторанлар тармоғи ҳали март бошида Россия бозорида ўзининг 850 ресторанини ёпиш ва барча савдони тўхтатиш қарорига келганди.
Компаниянинг Россиядаги бизнесида 62 минг киши ишлайди, ва у Россияда юзлаб таъминотчиларига эга.
Душанба куни Одессага қарши қилинган қанотли ракета зарбаси туристик инфратизилма биноларининг шикаст ейиши ва ёнғинга сабаб бўлган. Вилоят ҳокимлиги чоп қилган суратларда ҳужум жойида қутқарувчилар ишлашаётганини кўриш мумкин.
Қутқарувчилар маълумотига кўра, Одесса вилоятида жароҳат олган одамлар сони тўрт кишига чиққан. Улар орасида ёш бола ҳам бор.
Уруш вазиятида Би-би-си жароҳатланганлар ва вайронгарачиликлар борасидаги маълумотларни тезкор текшира олмайди.

Сурат манбаси, Одесса Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Сурат манбаси, Одесса Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Сурат манбаси, Одесса Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
·Тунда Николаев ва Херсонда портлашлар эшитилган. Тахминларга кўра, улар замбараклардан қилинган ҳужумлар оқибатида юз берган. Николаев ҳокими шаҳарда юз берган бир портлашни тасдиқлади. Россия армияси Долгенкое, Русские Тишки, Терновая ва Петровка номли аҳоли яшайдиган ҳудудларда фуқаролик инфартизилмасини нишонга олганини айтган.
·Украина матбуоти «Юг» қўмондонлигига таяниб хабар қилишича, Россия қўшинлари Одесса вилоятига ракета ҳужумини уюштирган. Уларга кўра, туристик инфратизилма нишонга олиниши оқибатида ёнғин келиб чиққан ва бинолар вайрон бўлган.
·Владимир Зеленский ҳудудий мудофаа қўмондонини ўзгартирди. У бу лавозимдан Юрий Галушкинни бўшатиб, Игор Танцюрни тайинлади. Танцюр бунгача пиёда қўшинлар қўмондони ўринбосари эди.
·Украина қуролли кучлари таркибидаги ҳудудий мудофаа кучларининг 227 батальони Харковдан Россия қўшинларини чегарагача сиқиб чиқаришга муваффақ бўлганини айтди. Бу ҳақида Украина Мудофаа вазирлигининг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилинди.
·17 майда Киевда аввалроқ Полшага эвакуация қилинган Ҳиндистон элчихонаси қайтадан иш бошлайди. АҚШ Давлат департаменти айтишича, яқин орқада АҚШ элчихонаси ҳам Киевга қайтади.
·Франциянинг Renaultкомпаниясига тегишли Россиядаги активлар давлат тасарруфига ўтказиляпти. Бу заводда энди “Москвич” автомобиллари ишлаб чиқарилиши айтилди. Бу Россияда хорижий компаниянинг илк марта давлат тасарруфига ўтказилишидир.
Украинада жанглар шиддатли тус оларкан, АҚШ разведкаси хавотирда.
Америка томонига кўра, Путин узоқ урушга ҳозирлик кўрмоқда. Путин янада кескин кетиши ва Россиянинг хатти-ҳаракатлари кутилмаган тус олиши мумкин.
Россия, ҳатто, Молдованинг россияпараст бўлгинчи ҳудудига кириши эҳтимоли ҳам йўқ эмас, демоқда АҚШ разведкаси.
Шундай экан, қолган МДҲ давлатлари, масалан, Марказий Осиё бугун қанчалик Россиянинг таҳдиди остида?
"Диққат Украина" дастуримизда ҳафтанинг энг муҳим воқеалари таҳлили:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар бўйича мулозими Жозеп Боррел Украинага ҳарбий ёрдам учун қўшимча 500 миллион евро ажратилишини маълум қилди.
Боррел ёрдам маблағи танк ва замбарак каби оғир қуроллар сотиб олишга йўналтирилишини билдирди.
Европа Иттифоқининг шу вақтгача Украинага ажратган маблағи 2 миллиард долларга етган.
Боррел катта еттилик давлатларини Москвага босимни кучайтиришга чақирди. У Россияни халқаро майдонда яккалаб қўйиб, янги санкциялар жорий қилишга ва Украинани дастаклаш учун ягона фронт ташкил қилига чорлади.
У Россия нефтига Европа томонидан умумий эмбарго жорий қилиш эҳтимолига некбинлик билан қараётгани ва бу яқин кунлар содир бўлиши мумкинлигини айтган.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасснинг маълум қилишича, Россияга нисбатан киритилган халқаро санкциялар Россия қўшинлари Украина ерларини буткул тарк этмагунча амал қилиши керак.
“Путин халқаро майдонда ўзини ўзи шарманда қилмоқда. Биз у Украинада мағлуб бўлишини ва ҳеч вақосиз қолиб, натижада янги тажовузлардан тўхтатиб қолишини таъминлашимиз керак”, деган Трасс пайшанба куни катта еттилик давлатларининг Германиядаги учрашувида.
Трасс бир неча ҳафта олдин ўт очиш тўхтатилиб, Россия қўшинлари Украина ерларидан тўлиқ чиққандан сўнг санкцияларни бекор қилиш ҳақида гап бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.
Британия Ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Украина иттифоқчилари Россияга нисбатан янги санкциялар қўллашга қарор қилиши керак ва Украинани урушда дастаклаш учун тезроқ ва дадилроқ ҳаракат қилиш керак.
“Украинада узоқ муддатли хавфсизликни таъминлашнинг энг яхши йўли ўзини ҳимоя қила олиш салоҳиятига эга бўлишдадир. Бу Украинага НАТО стандартларига жавоб берадиган қурол-яроғ олишда аниқ йўлни кўрсатиш кераклигини англатади”, деган у.
Би-би-си мухбири Жеймс Ландейлнинг айтишича, бундай қатъий қўйилган вазифа Кремлга Британия уруш шароитида ҳеч қандай ёнбосишларга бормаслиги борасида сигнал беради.
Ландейлнинг қўшимча қилишича, Британиянинг бу каби қатъий мавқеи келажакда Украинанинг тинчлик музокаралари олиб боришига халақит бериши ҳам мумкин.

Сурат манбаси, Reuters
Россия Президенти Владимир Путин санкциялар жорий этиш билан Ғарбни Россия манфаатларига шикаст етказиш ва "глобал инқироз"ни келтириб чиқаришда айблади.
Ғарб Украинага бостириб киргани учун Россияга қарши қатор жазо чораларини киритди.
Россия ҳукуматининг иқтисодий масалаларга бағишланган мажлисида гапирган Путин инфляциянинг кескин ўсиши "Еврозонада маҳсулотларнинг нархини 11 фоиз" қимматлаштирганини айтди.
Россия телеканаллари намойиш этган ҳукумат мажлиси ҳақидаги видео лавҳада Президент Путин "санкцияларга ружу қўйиш янада мураккаб, Европа Иттифоқи учун қарийб тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келишидан" огоҳлантирди.
Путин "Ғарб мамлакатлари элиталарини устунликка эришиш мақсадида қашшоқ мамлакатларда очарчиликни келтириб чиқариш"да айблади.
Кремлга кўра, Финландиянинг НАТОга қўшилиш режаси Россия хавфсизлиги учун "шаксиз" таҳдид ва ҳарбий блокнинг кенгайиши Европа ёки дунёни янада барқарор қилмайди.
Репортёрларга гапирган Кремль сўзчиси Дмитрий Песковга кўра, Финландиянинг НАТОга қўшилиш мақсадида қўяётган қадамлари афсусланарлидир ва шунга мос жавоб қайтаришга ундайди.
"Финландия Россияга қарши нодўстона қадам ташлаяпти", деган Дмитрий Песков.
Песковдан мухбирлар, бунга жавобан Россия қандай чора кўради, деган мазмунда савол сўрадилар.
"Ҳамма нарса НАТОнинг кенгайиш жараёни қандай кечиши ва ҳарбий инфратузилмаларнинг бизнинг чегараларимизга яқин сурилишига боғлиқ бўлади", деди Россия президенти матбуот котиби.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам бу борада баёнот тарқатди, бу нарса Россия-Финландия муносабатларига жиддий шикаст етказади, деди.
"Россия ўзининг миллий хавфсизлигига нисбатан ортиб бораётган таҳдидларга муносиб ҳам ҳарбий-техник ва ҳам бошқа мазмундаги чораларни кўришга мажбур бўлади", дейилади Россия ТИВ баёнотида.
АҚШнинг CNN телеканали Киев шаҳри четидаги автосалонда ўрнатилган кузатув камераларига шу йилнинг 16 март куни тушиб қолган видеони эълон қилди.
CNN хабар қилишича, ушбу ҳодиса ҳозир уруш жинояти сифатида тергов қилинаяпти.
CNN аниқлашича, ўлган инсонлардан бири автосалоннинг эгаси, унинг исми-шарифи эълон қилинмаган, иккинчиси автосалон қўриқчиси 68 ёшли Леонид Пляц бўлганлар.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост
Финландия раҳбарияти эълон қилишича, мамлакат НАТОга киришга кечиктирмай ариза топшириши керак.
Финландия ҳукумати парламент маъқуллови ортидан кейинги ҳафта ариза топширади деб кутилмоқда.
Швеция ҳам НАТОга аъзолик жараёнини тезлаштиришга қарор қилган, Россия бу икки мамлакатни ҳарбий иттифоққа қўшилиш оқибатлари яхши бўлмаслигидан огоҳлантирди.
Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен Россияни "дунё тартибига таҳдид" деб атади.
Украина қўшинлари Россия армиясини мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Харков атрофидан сиқиб чиқаришда давом этмоқда.
БМТ эълон қилишича, Украинада ҳалок бўлган тинч аҳоли сони расман эълон қилинганидан бир неча минг кўп бўлиши мумкин. Шу вақтгача, 3400 тинч фуқаро ҳалок бўлгани хабар қилинган.
Би-би-си Рус хизмати очиқ манбалардаги маълумотларга таяниб Украинада ҳалок бўлган 2120 Россия ҳарбийсининг исмини аниқлади.
Украина раҳбарияти "Азовстал"даги мингга яқин Украина ҳарбийсини Россия асирларига алмашиш билан инсонпарварлик йўлаги орқали олиб чиқиш таклифини илгари сурди, Россия бу таклифга жавоб бергани йўқ.
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон ва Швеция Бош вазири Магдалена Андерсон Россиянинг Украинага босқини ортида Президент Путин билан алоқалар ҳеч қачон олдингидек бўлмаслигини айтди.
Жонсон олдинроқ Швеция Бош вазири билан учрашиб Британия ва Швеция ўртасида хавфсизликка оид янги келишувга имзо чекканди.
Reuters Борис Жонсоннинг матбуот хизматига таяниб, икки давлат раҳбарлари “Путин билан алоқалар ҳеч қачон нормал ҳолатга қайтмаслигини қатъий таъкидлашганини” ёзди.
Матбуот котиби икки давлат раҳбарлари, шунингдек, “Путиннинг босқини халқаро хавфсизлик тузилишини батамом ўзгартириб юборгани борасида айни фикр”да эканлигини айтган.
Британия ҳарбий разведкаси бу сафарги кичик ҳисоботини Қора денгиз шимоли шарқида жойлашган Змеиний оролига бағишлади.
Британияликлар берган маълумотларга кўра, Россия оролдаги гарнизон таркиби ва захираларини тўлдиришга ҳаракат қилмоқда.
Бироқ украиналиклар “Байроқдор”лар ёрдамида оролдаги Ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш тизими ва захира олиб келган кемаларга аниқ зарбалар берган.
Британия разведкасига кўра, орол яқинида “Москва” крейсери чўкканидан ва Россиянинг бошқа ҳарбий кемалари жанубга олиб кетилганидан сўнг ушбу дастак берувчи кемалар ҳужумлардан ҳимоясиз қолган.
Агар Россия ҳужумларга қарамасдан оролга жойлашиб, Ҳаво ҳужумидан ҳимоя воситалари ҳамда қанотли ракеталарни ўрната олса у Қора денгизнинг шимолий-шарқида тўлиқ назорат қўлга киритади, деб ёзади Британия разведкаси.
Шу кунларда Финландия ва Швециянинг НАТОга аъзолиги кўриб чиқилаяпти.
Бир замонлар Финландия ва Швеция "агар Шимолий Атлантика ҳарбий иттифоқидан узоқ турсак, шарқий улкан қўшнимизнинг жаҳлини чиқармаймиз, тинч бўламиз" деган фикрда эди ва бу қараш узоқ давом этди.
Бироқ Россиянинг Украинага босқини "бундай қараш тўғри эмас" деган хулосага ундади.

Дубай олигарх ва миллиардерлари қолиб, ҳатто ўзига тўқ россияликлар учун ҳам бугун хавфсиз жаннатга айланмоқда.
Бирлашган Араб Амирликлари Украина ишғолини қораламаган. Расмий Москвага санкциялар ҳам қўлламаган.
Дубай энди бошқалар учун янада қўл етмас бўлиб қоладими?

Сурат манбаси, Getty Images