Путин Украина уруши учун Ғарбни айблади
Москвада Совет Иттифоқининг Иккинчи Жаҳон урушида немис нацистлари устидан ғалабаси куни муносабати билан ҳарбий парад ўтказилди.
Москва Қизил майдонидаги ҳарбий парадда гапирган Президент Владимир Путин "Украина Россияга ҳужум қилади" деган хавотирда бўлгани учун Украинага ҳужум қилишга буйруқ берганини айтди.
У НАТОни Россия учун "равшан таҳдид" деб атади, "махсус ҳарбий операция" зарур эди ва "тўғри қарор бўлган, деди.
Путин, Украина уруши сабаб йўқотишга учраган ҳар бир оилага давлат ғамхўрлик қилади", деди.
"Ҳар бир аскар ва зобитнинг ўлими биз учун оғриқли", деди у.
Путиннинг маърузаси Қизил майдондаги аскарларнинг олқишлари, замбараклар отилиши ва Россия гимни билан тугади.
9 май куни муносабати билан Россиянинг 28 шаҳрида ҳарбий парадлар ўтказилиши, уларда 65000 одам иштирок этиши хабар қилинган.
2022 йил Қизил майдондаги ҳарбий парадда Россия учоқ ва тикучарлари намойиши бекор қилинган, бунинг сабаби об-ҳаво яхши эмаслиги билан тушунтиришган.
Матбуотда Путин 9 май куни барча россияликларни урушга оммавий сафарбарлиги ҳақида эълон қилади, деган хабарлар тарқалган эди, бироқ ҳарбий парад чоғи бу ҳақда эълон қилинмади.

Сурат манбаси, .










