Россия Хитойнинг энг йирик нефть таъминотчисига айланди
Россия Хитойга нефть етказиб бераётган энг йирик таъминотчига айланди. Украинага Европа Иттифоқига номзод мамлакат мақоми бериладиган шу ҳафтада Россия ўзининг душманона ҳаракатларини янада кучайтириши мумкин. Мамлакат шарқида жанг давом этаяпти.
Жонли ёритиш
Видео. Украина уруши: Ёлғиз ўғлимни бир ўзим кўмдим, Можаронинг 40-куни
БМТ Бош котиби Украинадаги тинч фуқаролар ўлими бўйича мустақил тергов ўтказишга чақирди.
Пойтахт Киев атрофидан Россия ўз қўшинларини олиб чиқиб кетганидан кейин бу ҳудудларга кирган Украина ҳарбийлари, расмийлар, журналистлар ва фаоллар юзлаб тинч инсонлар жасадларини топганлар.
Буча шаҳарчасида юзлаб жасадлар ва оммавий қабрлар топилгани хабар қилинди.
Буча ва унга яқин кўчаларда Би-би-си инсонларнинг жасадларини тасвирга олди.
Россия тинч фуқаролар жасадлари фейк деб чиқди.
Би-би-си мухбири Жереми Боуэн видео лавҳаси.
Огоҳлантириш: видеодаги айрим тасвирлар кўнгилни хира қилиши мумкин.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин
Охири YouTube пост
Видео: Украинадан нима қолди ё Россия Украина шаҳарларини қандай вайрон қилмоқда?, Можаронинг 40-куни
24 февраль куни Россия Украина ҳудудига
қуролли ҳужумларини бошлади.
Украинага жанубидан Қрим ярим оролидан,
шарқдан ўзларини мустақил республикалар деб эълон қилган ва Россия расман тан
олган Донбасс ҳудудларидан ва шимолдан Беларусь ҳудудидан қўшинлар киритилди.
Йирик шаҳарлар учун жанглар давом этаяпти.
Бугун урушнинг роппа-роса 40-куни,
ўтказилаётган тинчлик музокаралари ҳалича иш бермаган.
Икки ўртада доимий оташкесинга ҳали-ҳануз
эришилмаган.
Киев, Одесса, Харьков ва Мариуполдаги бугунги
вайронагарчилик миқёси қанчалик улкан?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин
Пойтахт Киев яқинида содир этилган ваҳшийликларга
оид далиллар кўпайиб бораётган бир манзарада Украина президенти Бучага шахсан
ташриф буюрди.
Владимир Зеленский Россиянинг ҳарбий карвони
пистирмага туширилган йўлни бориб кўрди.
У ердаги маҳаллий аҳоли билан ҳам шахсан
суҳбатлашди.
Президент Зеленский Бучада ҳам Россия Украинада
уруш жинояти ва геноцид содир этганлигини айтди.
Би-би-си мухбири энди ҳам Украина Россия билан
гаплашиши ёки йўқлиги билан қизиқди.
Украина президенти унинг бу саволига "ҳа", деб
жавоб берди.
"Ҳа, Украинада тинчлик бўлиши шарт. Биз 21-асрдаги
Европадамиз. Дипломатик ва ҳарбий саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз", - деб
айтди Владимир Зеленский.
Ваҳшийликларга оид янги далиллар:
Би-би-си мухбири Йогита Лимайе Киев ғарбида
жойлашган Мотижин қишлоғидаги қўлбола қабрни бориб кўрган. У ерга Россия
кучлари томонидан ўлдирилган тўрт инсоннинг жасади енгил-елпи кўмиб кетилгани
айтилмоқда.
Буча ва Ирпень кўчаларидаги жасадларга оид янги
тасвирлар юзага чиқмоқда.
Украина томонига кўра, шу пайтгача Киев атрофидан
410 тинч фуқаронинг жасади топилган. Аммо Би-би-си улар келтирган рақамларни ҳалича
мустақил манбалар орқали тасдиқлай олгани йўқ.
Польша Бош вазири ҳам бунинг "геноцид" эканига оид
баҳога қўшилишини айтган.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар беришича, Россия Ташқи ишлар вазири
Бучадаги ваҳшийликларни ўз қўшинлари чиқиб кетишидан бир неча кун ўтиб “уюштирилган
иш” эканини айтган.
Россия президентининг матбуот котиби эса, журналистларга ўзларининг “барча
айбловларни қатъиян рад этишлари”ни билдирган.
Дмитрий Песковга кўра, Россия Мудофаа вазирлигининг экспертлари “видеодаги
ва яна бошқа сохталиклар белгиларини аниқлашган”.
Аммо у ўзининг сўзларига бирор бир исбот-далил келтирмаган.
Жанг жабҳасида нима гап?
Украина томонининг билдиришича, якшанба куни бутун
Киев минтақаси назоратини қайта қўлга киритишган.
Британия Мудофаа вазирлигига кўра, Россия
Украинанинг шарқий Донбасс минтақасига эътибор қаратиш учун ўз ҳужумларини «бирлаштириб,
қайта уюштирмоқда».
Украина ҳарбийларининг даъво қилишларича, Россия
захирадаги аскарларини яширинча сафарбар этишни бошлаган. Аввалроқ Путин бундай
эҳтимолни назардан соқит этган эди.
Халқаро Қизил Хоч ташкилотининг маълум қилишича, ходимлари ҳали-ҳануз Мариуполга кира олишмаган ва шаҳар аҳолисини эвакуация
этишга имконлари бўлмаган. Украинанинг жанубий Мариуполь шаҳри ҳали-ҳануз Россия
қўшинларининг қамали остидадир.
Украиналик мулозимларга кўра, Киев ташқарисидаги шаҳарларда аниқланган
жасадларнинг сони юзлабдир.
Россия эса бу каби бир ишга қўл урмаганлигини айтмоқда.
Сўнгги акс-садолар:
Франция
президенти Эммануэль Макрон Россияга қарши янги санкциялар киритиш, бу гал
унинг кўмир ва нефть экспортини нишонга олишга чақирди. У Франция медиасига “уруш
жиноятининг яққол белгилари” борлигини айтди.
Германия
Мудофаа вазири Европа Иттифоқи Россиядан газ импортини тақиқлаш масаласини
муҳокама этиши шартлигини таъкидлади. Бундан аввал Украина ҳам худди шундай даъват
билан чиққан. Аммо иттифоқ лидерлари шу пайтгача бу ишга бормай келишаётганди.
Улар бунинг европалик харидорларга таъсиридан ташвишдалар.
АҚШ Давлат
котиби Энтони Блинкен эса, жасадлар акс этган суратларни, таъбир жоиз, “қоринга берилган
зарба”, дея таърифлади.
Британия Бош
вазири Борис Жонсон буни “жирканч ҳужумлар”, деб атади, қоралади. Хабарларга
кўра, Буюк Британия шу ҳафта Россияга янги санкциялар киритиши мумкин.
Айни пайтда
Европа Кенгаши президенти янги санкциялар ҳозирланаётганини
билдирди. Украинага ёрдам ташкиллаштирилаётганини ҳам қўшимча қилди.
Сурат манбаси, EPA
Сурат тагсўзи, Пойтахт Киев яқинида катта сондаги тинч аҳолининг ўлдирилганига оид хабарлардан дунё лидерлари шокда
Россия Бучада уруш жиноятлари содир этилганига оид
даъволарни беэътибор қолдирмади.
Айни мазмундаги иддаолар юзасидан зудлик билан БМТ Хавфсизлик
Кенгашининг йиғинини чақиришни сўради.
Россия Кенгашнинг беш нафар доимий аъзосидан биттаси
бўлади.
Шу кунларда Россия кучлари Бучадан чекинаётган пайтда
дуч келган украиналикларни ўлдирганига оид даъволар юзага чиққан.
Буча Украинанинг пойтахт Киев яқинида жойлашган шаҳри
бўлади.
Москва фавқулодда йиғиннинг бугун, 4 апрель куни
чақирилишини талаб қилаётир.
Россиянинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши қошидаги элчиси
ўринбосари Дмитрий Польянскийнинг айтишича, “украиналик мутаассибларнинг очиқдан-очиқ
провокацияси сабаб” бу каби сўров билан чиқишган.
Россия Украинага бостириб кирган икки ойча вақт
оралиғида инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши ҳоллари юзасидан ташкилотнинг
бошқа аъзолари, айниқса, Америка Қўшма Штатлари билан тез-тез тортишиб туради.
Сурат манбаси, Reuters
Сурат тагсўзи, Москва фавқулодда йиғиннинг бугун, 4 апрель куни чақирилишини талаб қилаётир
Март ойи бошида Киев яқинидаги шосседа россиялик ҳарбийлар икки қўлини кўтариб турган одамни отиб ташлагани тасвирланган видеолавҳалар интернетда тарқалди. Ҳозир руслар бу ҳудуддан сиқиб чиқарилган. Би-би-си мухбири Жереми Боуэн уларнинг қисқа муддатли ишғоли ҳудудда қандай даҳшатли оқибатлар қолдирганига гувоҳ бўлди.
Мрия ва Мила қишлоқлари орасидаги узунлиги 200 метрдан ошмайдиган йўлда биз 13 жасадни ҳисобладик.
Ҳалок бўлганларнинг икки нафари руслар томонидан ўлдирилган Украина фуқаролари эканлиги тасдиқланган. Қолганларнинг шахси ҳали аниқланмаган - улар ўлдирилган жойда ётган бўлган - фақат иккитаси украина ҳарбий кийимида, дейди мухбиримиз.
Сурат тагсўзи, Бошқа жасадларни йўқ қилишга уринишлар бўлган. Баъзилари ўлдирилган жойда чиришга қолдириб кетилган. Аммо бошқа жасадлар бир ерга тўпланиб, атрофи шиналар билан ўраб қўйилганди, дейди мухбиримиз
Украина уруши: Буча кўчалари ёнган танк ва жасадларга тўлиб кетган, Жереми Боуэн
Буча шаҳри атрофидаги кўча русларнинг Киевни ўраб олиб, уни ишғол қилиш ва президент Владимир Зеленский ҳукуматини ағдариш умидлари йўлидаги илк қабристонлардан бирига айланди.
Бу 24 февраль куни, рус қўшинлари Украинага кирганидан икки-уч кун ўтиб, Украина қўшинлари Буча шаҳри орқали Киевга ўтаётган рус танклари ва бронетранспортёрлари карвонини йўқ қилган пайтда содир бўлди.
Дунё Буча ва Ирпин кўчаларидаги манзаралардан даҳшатда
Россия қўшинлари бир ой давомида
пойтахт Киевни қўлга киритиш мақсадида ҳаракат қилган ҳудудларидан чиқиб
кетгач, тинч фуқароларнинг ўлдирилгани билан боғлиқ даҳшатли манзаралар
очилмоқда.
Киев ғарбидаги Ирпин, Буча ва Гостомель
шаҳарлари кўчаларида ҳали март ойи бошида отиб ўлдирилган инсонларнинг
жасадлари ётгани аниқ бўлди.
Жасадларнинг айримларининг қўллари
орқасига боғланган ва бошининг орқасидан отиб ўлдирилган.
Қатор Европа давлатлари раҳбарлари ва
сиёсатчилари тинч фуқароларнинг ўлдирилиши ва қийноқларга тутилгани
ҳодисаларини синчковлик билан тергов қилиш ва айбдорларни жазога тортишга
чақирмоқдалар.
Human Rights Watch ташкилоти Бучадаги
уруш жиноятлари исбот-далилларини тўплашга муваффақ бўлган.
Украина Ташқи ишлар вазири Буча
шаҳридаги қотилликларни атайин қатлиом деб атади.
Россия Мудофаа вазирлиги Бучадаги
ўлдирилган тинч фуқаролар жасадлари видеосини фейк деб атади.
Россия Одесса шаҳрини ракета ҳужумларига
тутди.
Сурат манбаси, AFP
Сурат тагсўзи, Буча кўчаларидаги фото ва видеолар уларни кўрган одамларни ларзага солди