Украина. Янгиликлар: Россия енгилаяптими? Зеленский янги баёнот билан чиқди. Путин жим... Ukrainа Rossiya Putin Yangiliklar

Published
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Жанг жабҳасидан Украинанинг қўли баланд келаётганига оид хабарлар олинмоқда.... Путиннинг режаси чиппакка чиқадими?

Украина: Россия қўрқдими ёки Украина кучайди?

Таҳлил:

Алоқадор мавзулар:

Кучлар нисбати ўзгардими?

Украина президенти янги баёнот билан чиқди.

Володимир Зеленскийнинг даъво қилишича, Украина шарқи ва жанубида қўллари баланд келган.

У ердаги учта аҳоли пунктини Россиядан қайтариб олишган.

Украина ўтган ҳафта Россияга қарши ҳужумларини бошлаган.

Россия ишғоли остидаги ҳудудларини озод қилишни мақсад қилган.

Украина: Путин 'тузоққа тушган' ва аҳволи тангми? Сўнгги тафсилотлар Putin Rossiya BBC News O'zbek

Украина президенти сўнгги ғалабалари учун ҳарбийларига раҳмат ҳам айтган.

Президент Зеленский ўзининг якшанба кунги мажлисида бу аҳоли пунктларининг қаерда жойлашгани ва уларнинг аниқ қачон озод этилгани тафсилотларига тўхталмаган.

Аммо худди шу куни ҳарбий қўмондонлиги ва разведкаси бошлиғидан "яхши маълумотлар" олганлигини маълум қилган.

Аммо бундан аввал Украина қўшинлари Херсондаги Високополье ва Донецкдаги Озернийни яна ўз назоратлари остига олишгани хабар берилганди.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳозирча жим.

Вазирлик Украина президентининг сўнгги ютуқлари ҳақидаги баёнотларини ҳалича расман шарҳламаган.

Кечаётган жанглар боис, Би-би-си ҳам уларни тезкор текшириб, мустақил манбалар орқали тасдиқлашга имконсиз.

Ғарб нима дейди?

Американинг Урушни ёритиш институти ҳам Украина мамлакат шарқи ва жанубидаги қарши ҳужумларида сезиларли ютуқларга эришганлигини қайд этган.

Уларнинг кундалик ҳисоботида айтилишича, Украина қарши ҳужумларининг суръати кун сайин кескин ўзгариши мумкин.

"Чунки Украинанинг саъй-ҳаракатлари Россия ҳарбийларини таъминотсиз қолдириш, бошқарувини издан чиқариш ва жанговар руҳини туширишга қаратилган", - дейди Американинг Урушни ёритиш институти.

Британия разведкасига кўра, Украинанинг қарши ҳужумларига қарамай, Россия Донбассда олдинга силжишга ҳаракат қилади.

Россиянинг Украинадаги урушдан ҳозирги асосий мақсади - Донбассни буткул забт этиш.

Аммо яқинда Ғарб расмий Киевни қуроллантиришда давом этаверса, Украинада биргина Донбасс билан кифояланмасликлари ҳақида ҳам расман огоҳлантирган.

Путин Украинада очган уруш ҳозир ўзининг еттинчи ойига кириб бормоқда.

Воқеаларнинг сўнгги ривожи манзарасида Украина президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси яна бир бор Россия билан музокаралар эҳтимоли ҳақида сўз очган.

Михаил Подольяк бу музокараларнинг фақат Киев шартларига мувофиқ бўлажагини таъкидлаган.

"Яна бир бор гапнинг пўсткалласини эслатиб қўймоқчиман. Музокаралар олиб борилиши мумкин. Аммо фақат Украинанинг шартлари асосида ва ҳудудлар қайтарилиб, жиноий анклавлар йўқ қилингандан сўнг", - деб ёзган у ўзининг Twitter акаунтида.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek