Видео. Украина уруши: Советлардан қочган Жалол энди Украинани Россиядан ҳимоя қиляпти Video Rossiya Ukraina Yangiliklar

Published
Ўқилиш вақти: 2 дақ

30 йил олдин Россия Афғонистонга бостириб кирган вақти Кобулдан қочишга мажбур бўлган болакай Жалол бугун иккинчи ватани - Украинани Россиядан ҳимоя қилмоқда. "Мен таслим бўлишни ва бошимда Россия байроғини кўришни истамадим. Икки йўлим бор эди. Ҳимоя қилиш ёки ўлиш", дейди у.

Алоқадор мавзулар:

"Бу - Украина байроғи, уйимнинг байроғи, бу эса ватаним Афғонистоннинг байроғи".

Жалол Нурий афғон қочқини ва олдин хавфсизлик ширкатини юритган.

"Мен Жалол Нурий. 40 ёшдаман. 1998 йилдан бери Украинада яшайман. Россия Киевгача келишига 100 фоиз ишонгандим. Мен таслим бўлишни ва бошимда Россия байроғини кўришни истамадим. Икки йўлим бор эди. Ҳимоя қилиш ёки ўлиш", дейди у.

Россия февралда Украинага ҳужум қилгач Жалол армия сафига қўшилди.

У Киевни ҳимоя қилаётган 12 аскарга бошчилик қилади.

Бугун уларда мерганларни аниқлаш учун "мерган куни" деб белгиланган. У 2014 йили шарқий Донбассда Россия қўлловидаги айирмачиларга қарши жанг қилган.

"Биринчи марта кўрганимда, эй, Худойим у бу ерда нима қилиб юрибди, деганман. Аммо уни таний бошладим. Айрим ҳолатларда нима қилиш кераклигини у украинлардан кўпроқ билади", дейди қўмондон Андрей Клишчук.

Советлар Афғонистонга бостириб кирган 1979 йилда Жалол ҳали бола эди. Ҳодиса миллионлаб афғонларнинг умрига зомин бўлган фуқаролик урушига олиб келганди.

"Агар советлар Афғонистонга бостириб кирмаганида, ҳаётимиз яхши бўларди. Украинада қочқин эмасман, аксинча Афғонистонга сиғмадим", дейди Жалол Нурий.

Покистонда қочқин бўлиб юрган вақти жанг санъатини ўрганди ва Украина учун совринлар ютди.

"Собиқ Совет Иттифоқи ёки ҳозирги Россиянинг стратегияси ўзгармаган. У армияси ва иқтисоди кучсиз бўлган кичикроқ давлатларни босиб олади", дейди у.

Жалол Украинада оиласи билан омадли ва тинч ҳаёт кечираётганди.

"Кўп крикет ўйнардим. Универсал ўйинчи эдим. Бу Афғонистон, Кобулжон. Бу ушу бўйича мен ютган чемпионлик кубоги. Бу медаллар мени мувафаққият сари етаклади".

Бироқ Россия уруши бошланганидан сўнг ҳаёти ағдар-тўнтар бўлди.

"Ўзим яшаётган заминни ҳимоя қилишга аҳд қилдим. Афғонистонда мен ёш эдим ва бола бўлганим учун ота-онамнинг измидан чиқмасдим. Бироқ бу сафар Украина менинг уйим бўлгани учун уни ҳимоя қиламан", дейди Жалол Нурий.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek