Украина - Россия: Москва ядровий муштини кўрсатиб қўймоқчими? Rossiya Ukraina Dunyo Yangiliklar

Published
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Ғарб раҳбарлари Украина можароасига ечим излашаркан, Россия ўзининг ядровий каллакли баллистик ракеталарини қўллаб, ҳарбий машқлар ўтказмоқчи экани ҳақида билдирган.

Таҳлилчиларга кўра, Кремль бу билан "ёдингиздан чиқарманг, Россия ядровий давлат?"деган муждани йўллаяпти.

Донбасс нотинч: Россия уруш учун баҳона ахтараяптими? Киев ҳар қандай вазиятга тайёр - Украина, BBC

Таҳлил:

Алоқадор мавзулар:

Кремлга кўра, Россия ядровий қўшинларининг ҳарбий машқлари бундан олдин ҳам мунтазам ўтказиб келинган ва бу галгиси ҳам "мутлақо шаффоф ва ҳеч кимни ташвишлантириши керак эмас".

Ядровий қўшинлар ҳарбий тайёргарлигини текшириш Украина ҳодисаларига боғлиқ эмас, дейди Кремль.

Россия Президент Владимир Путиннинг 19 февралдаги ҳарбий машқларни кузатишга боришини хабар қилди.

Би-би-сининг Москвадаги мухбири Стив Розенберг ёзишича, "бироқ Россия расмийлари жуда яхши билишадики, айнан ҳозир - халаро таранглик кучайган вақтда бундай машқларни ўтказиш Ғарб раҳбарларидаги асабийлашиш ортишига сабабчи бўлади".

Айни пайтда Украина атрофида Россия қўшинларининг бошқа машқлари давом этаётгани, қуруқлик ва денгизда 149000 ҳарбий жамланганини хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.

Ҳарбий вазирлик қатор танклар Украина чегарасидаги машқлардан ўзларининг доимий жойлашган гарнизонига қайтгани ҳақида хабар ва видео тарқатди.

Ғарб раҳбарлари Россия Украинага "ҳар қандай лаҳзада" ҳужум қилиши мумкинлиги айтиб келаяптилар, лекин Россия Украинага бостириб кириш режаси йўқлигини айтади.

17 февраль куни эрталаб Украина шарқидаги Станица қишлоғида жойлашган болалар боғчасига снаряд келиб тушгани Ғарб жамоатчилиги хавотирини уйғотган.

Бу ҳудуд Луганск вилоятига қарашли, бироқ Украина ҳарбийлари назоратида.

Украина болалар боғчасига отилган снаряднинг жанубдан, яъни, Россия дастаклайдиган бўлгинчилар назоратидаги ҳудуддан келганини айтади.

Ғарб раҳбарлари бу ҳужумни ўзлари анча вақтдан буён огоҳлантириб келаётган "бегона байроқ" ҳужуми бўлиши мумкинлигидан ташвиш билдиришди.

"Бегона байроқ ҳужуми"да Украина ҳарбийлари кийимидаги қуроллиларнинг ҳужуми ёки ўз иншоотларининг бомбардимонга тутилишини баҳона қилиб Россия Украинага ҳужум қилмоқчи, дейишади Ғарб раҳбарлари.

Сўнгги кунларда Украинанинг уруш жабҳасида бомбардимонлар кўпайган.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг мониторинг миссияси 500 тача портлашни қайд этганларини маълум қилдилар.

Душман тарафга қарата ўт очилишлари ҳам кузатилган.

Украина ва Донбасдаги бўлгинчилар бир-бирларини ўзаро ўт очишни тўхтатиш битимини биринчи бўлиб бузишда айбламоқдалар.

АҚШнинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотидаги элчиси Майкл Карпентер айтишича, Россия Украина чегараси яқинида 169000 дан 190000 гача ҳарбийсини тўплаган.

18 февраль куни анъанавий йиллик Мюнхен хавфсизлик конференцияси иш бошлади.

Унда АҚШ Вице-Президенти Камола Ҳарриснинг Украина бўйича маърузаси кутилмоқда.

Ушбу анжуманда 1999 йилдан буён илк бор Россия иштирок этмаётгани хабар қилинди.

Шу куни Президент Владимир Путин Беларусь Президенти Александр Лукашенко билан учрашган ҳамда Россия хавфсизлик кенгашининг йиғилишини ўтказган.

Бу мажлисда Украина атрофидаги вазият муҳокама этилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek