You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Украина Россиядан бўладиган кибер ҳужумга тайёрми? Video Rossiya Ukraina Dunyo Yangiliklar
Россия танк ва ҳарбийларини Украина чегарасига тўплашда давом этаркан, кибер уруши хавфидан хавотирлар кучаймоқда. Россиялик хакерлар томонидан қилинган сўнгги ҳужумлар Украинанинг инфратузилмасини бузди.
Украина кибер хавфсизлик тизими раҳбари эса, Россия томонидан бўладиган ҳар қандай кибер ҳужумга тайёрлигини айтмоқда.
Россия: Путин урушмоқчими ёки тил топмоқчи?
Таҳлил:
Алоқадор мавзулар:
Мамлакат кўчаларида оғир ва енгил қуролли отишма бўляпти. Ўқлар ҳақиқий бўлса-да, бу ерда душман йўқ. Бунинг ҳаммаси Украина ҳар нарсага тайёрлигини дўстларга кўрсатиб қўйиш учун қилинаётган машғулот.
Чернобиль яқинидаги ташландиқ Припят шаҳридаги сукунатни уруш ўйинлари бузди. Украиналик мерганлар бўш ётган кўп қаватли уйларни нишонга олмоқда.
Беларусдан қуруқлик орқали бўладиган ҳужум шу ердан ўтиши мумкин. Бироқ бу аскар улар 150 фоиз тайёрлигини айтмоқда. У менга, хавотир олманг, Россия киролмайди, дейди.
У ўзини тайёрдек ҳис қилиши мумкин, аммо Киевда аллақачон Россия билан жанг аллақчон бошланган.
Мустаҳкам ҳимояда Украинанинг кибер мудофаа маркази турибди.
Бу ерда Юрий Счихол раҳбар. У менга кибер тажовуз қандай ўсиб келаётганини кўрсатади. У тарихдан сабоқ чиқарган.
"Хакерларни Россия каби давлат кўллаб-қувватласа, уларда тезда ривожланиб кетиш учун чексиз заҳиралар бўлади. Афсуски, ҳимоявий технологиялар ҳужум технологияларига қараганда секинроқ ривожланади. Мана шундай кучли душман билан юзма-юз келиб, ҳар қандай кибер ҳужумни қайтара оладиган тизим яратдик. Шунинг учун биз қўрқмаймиз ва атрофимда шундай жамоа билан, менга ишонинг, ҳаммаси яхши бўлади", дейди у.
Украина кибер ҳамжамиятидаги ҳамма ҳам бу фикрга қўшилмайди.
Тим Карпинский "ватанпарвар хакерлар" гуруҳи бошлиғи. Улар Россия ҳужумларини қайтариш билан шуғулланади. Унга кўра, ҳукумат улар каби мутахассисларни жалб қилмаса аҳвол чатоқ.
"Агар биз Россия танклар, ракеталар ва аскарлар билан бостириб киргандаги кенг кўламли уруш ва кибер доменлар ҳақида гапирсак. Ҳукумат интернет тармоқлари бардош беролмайди. Украина кенг кўламли кибер ҳужумларга тайёр эмас", дейди у.
Агар Россия буйруқ берса, кўпчилик ердаги ҳужумлар алоқа ва инфратузилмани нишонга олган бир қатор кибер ҳужумлар билан бирга бўлишини тахмин қилмоқда.
Бу - гибрид уруш ғоясини янги ва жуда ҳам хавфли даражага олиб чиқиши мумкин.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek