You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Россия-Ўзбекистон: Тошкентдаги ўқитувчининг Москвада массажчи бўлиши қандай кечди? Video O'zbekiston Rossiya dunyo yangiliklar
Асли самарқандлик Ҳилола 15 йилдирки, Москвада уқалаш орқали даволаш билан шуғулланади.
Касби тилшунос бўлган Ҳилола Белова (Исматова) Тошкентда ўқиган, дарс берган.
Низомий номли педагогика университетида аспирантурани ўқиб, илмий иш қилаётган ёш олимани муҳожирликка чиқиш, массажчилик билан шуғулланишга нима мажбур қилди?
Алоқадор мавзулар:
Ҳилола ўқитувчилар оиласидан, бош фарзанд. 15 йил олдин укаси Россияга ишлашга кетиб қолганини айтади. У илк бора Москвага ишлаётган укасини Самарқандга қайтариб олиб кетиш учун келади.
- Қарасам, иши яхши экан. Қайтиб кетдим. Аммо укамнинг қайтмаганидан ота-онам хафа бўлишди. Бир йилдан кейин ўз ҳисобимдан таътил олиб келдим. Укамнинг ёнида кўпроқ вақт бирга бўлиб, уйга қайтишга кўндириш мақсадида эдим. Москва қиммат шаҳар, бекор ўтириб бўлмайди. Қариндошлар орқали касалхонага энага бўлиб ишга кирдим, - муҳожирлик тарихини ҳикоя қилади Ҳилола.
Шу тариқа собиқ ўқитувчи касалларни ва ногирон болаларни уқалаш орқали даволаш билан шуғулланишни бошлайди. Бунда унга Тошкентдалигида ҳамширалик курсларида ўқигани қўл келади.
- Биринчи марта маош олганимда жуда ғалати бўлдим. Ўша пайтда 400 доллар эди, Тошкентда ўқитувчилик, репититорлик қилиб 100 доллар ойлик олардим, - дея касбининг қадри ҳақида гапиради.
Касалхонадаги меҳнаткаш ўзбек ҳамширани рус шифокор аёл ёқтириб қолади ва унга оиласига келин бўлиш таклифини беради. Куёвнинг насронийлиги, бўйдоқлиги ва Ҳилоланинг олдинги турмушидан фарзанди борлиги бу никоҳга монеъ бўлмади.
- Қизимни қабул қилишаркан, деб хурсанд бўлганман, - дейди Ҳилола рус йигитга турмушга чиқиш таклифини қабул қилиши қарори сабабини изоҳларкан.
Ҳилоланинг ота-онаси ва яқинлари собиқ ўқитувчининг янги касбини ва рус оиласига келин бўлишини қандай қабул қилишди?
Массажчилик касбининг қийин жиҳатлари нимада?
Муҳожирликда оилали ва яна бир қизалоқнинг онаси бўлган Ҳилола Москвада бутунлай қолмоқчими?
Муҳожирлик ҳаётини ўзгартириб юборган Ҳилола Белованинг ҳикоясини видеолавҳамизни кўринг:
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek