You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Туркия: Қақшатқич зилзилада 20 инсон ҳалок бўлди, ўнлаб одам вайроналар остида
Туркия расмийларига кўра, мамлакат шарқида юз берган қақшатқич зилзилада камида 22 инсон ҳалок бўлган, мингдан ортиқ одам яраланган.
6,8 балли зилзила маркази Элазиг вилоятининг Сиврижа шаҳрида бўлгани хабар қилинади.
Кўплаб бинолар қулаб тушган, одамлар уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлганлар.
Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу вайроналар остида қолиб кетган 30 кишини қутқариб олишга ҳаракат қилаётганликларини айтган.
Daily Sabah нашрининг Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожадан иқтибос келтиришича, ҳозирда зилзиладан жабр кўрган 128 кишига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, улардан 34 нафари оғир аҳволда қолаётир.
Ер силкиниши маҳаллий вақт билан 20:55 ларда бошланган ва 15 сония давом этган.
Қайта силкинишлар магнитудаси 5,4 ва 3,3 баллни ташкил этгани хабар қилинади.
Ҳукумат мулозимларига кўра, Элазиг ва Малатя вилоятларига қўшимча 170та тез тиббий ёрдам машиналари ҳамда вертолётлар йўлланган.
Озиқ-овқат, дори-дармон, одеял ҳамда палаткалар ортилган юзлаб юк машиналари минтақага етиб борган.
Ер ости силкинишлари Сурия, Ливан ва Эронда ҳам сезилган.
Туркияда ер силкинишлари тез-тез рўй бериб туради.
1999 йилда Измитда содир бўлган 7,6 балли зилзилада 17 минг инсон ҳалок бўлганди.
Охирги ер силкиниши юз берган ҳудуд пойтахт Анқарадан 55 километр шарқда жойлашган
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek