Ўзбекистон нархлар энди ошадими ё тушади - Бир коса палов қанча бўлади? Yangiliklar, O‘zbekiston

Published

Кейинги 4 йилда бутун дунёда нархлар ошиши мавзуси ҳар қачонгидан-да, долзарб.

Ўзбекистондаги қимматчиликка аввалига пандемия даври ўз таъсирини кўрсатган бўлса, ортидан Россия-Украина уруши манзарасида нархлар ошиб борди.

Ўзбекистонликлар энг кўп истеъмол маҳсулотларининг қимматлаб бораётганидан ташвишда.

Би-би-си ўзбек хизмати расмий маълумотлар асосида сўнгги бир йилда Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари қанча ва қай томонга ўзгарганини кўриб чиқди.

Алоқадор мавзулар:

Ўзбекистонда нархларнинг ошиши нималарда кўпроқ кўринади?

Масалан, ўзбекистонликлар энг кўп тановул қиладиган - паловни олайлик.

Бир йил олдин ош қилиш учун қанча пул кетардию, ҳозир қанчага тушаяпти?

Палов қимматладими?

Қимматчилик ош камроқ қилинадиган ёки гўшт кўп ейилмайдиган оилалар иқтисодидиа ҳам сезилмай қолмаган.

Кундалик истеъмол озиқ-овқат маҳсулотларини ўзбекистонликлар ўтган йилгига нисбатан анчагина фарқ билан сотиб олишмоқда.

Фарқ неқадар?

Ўзбекистонда энг кўп истеъмол маҳсулоти - нон.

Ўзбек дастурхонини нонсиз, овқатини эса ёғсиз тасаввур этиш қийин.

Бир йил ичида бу маҳсулотларнинг нархи қанчага ўзгарди?

Нон, ёғ ва гўшт нархлари

Бу вазият ўзбекистонликлар билан бирга ҳукуматни ҳам ташвишга солган.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон бозорларида озиқ-овқат нархлари ошиб бораётганини жаҳондаги озиқ-овқат билан боғлиқ чекловлар ва нархларнинг ўсиши кучаяётгани билан изоҳлаган.

Хукумат ушбу вазиятда қатор мамлакатлар зарурий товарлар экспортини чеклаш билан бир қаторда ўша турдаги товарларни импортини рағбатлантириш билан ички бозордаги нарҳларнинг барқарорлигини ушлаб туриш чораларини кўрмоқда.

Мутахассислар эса маҳаллий ишлаб чиқаришни кучайтириш заруратини айтишади.

Июн ойида "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинган.

Хужжатга кўра, 22 та турдаги импорт қилинадиган истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божларидан озод этилиши, давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча тўхтатилиши, 2022 йил 1 июндан бошлаб ўсимлик (пахта ва кунгабоқар) ёғи, кунгабоқар уруғлари ва бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари экспорти вақтинчалик тўхтатилиши белгиланган.

Алоқадор мавзулар:

Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бозордаги нарх-навонинг асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, бозорга киришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ваколатлари кучайтирилиши таъкидланган.

Буларнинг барчасига қарамай, Ўзбекистонда нархлар ошишда давом этмоқда.

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, 1 сентабр ҳолатига кўра, йил бошидан буён инфляция даражаси 6,98 фоизни ташкил этган. Марказий банк 2022 йилда инфляция 12 фоиздан бироз юқори бўлишини кутмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek