You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Коронавирус: Би-би-си Уханда - вирус қаердан келган?
АҚШ ва Хитой орасида коронавирус пандемиясининг келиб чиқиши юзасидан бир нави тарғибот уруши давом этмоқда.
Президент Трамп вируснинг Ухандаги лабораториядан сизганини иддао қилган.
Хитой эса, борган сари баландроқ овозда вирус Америка келганини даъво қилмоқда.
Бир қатор олимлар илгари сурган назарияга кўра, вирус сабзавот ва мевалар билан бирга Ухандаги янги сўйилган ҳайвон гўшти сотиладиган бозордан тарқаган.
Кўпинча кекса ёшдагилар харид қиладиган бу бозорда гўштлар муз солинган сув ичида сақланади.
Би-би-си мухбири Жон Садворт орадан олти ой ўтиб, ҳамма нарса бошланган Уханда вирус ҳақида нималар айтилаётганини ўрганган.
Қачон бошланган?
Вируснинг қаердан келгани билан бирга эпидемия қачон бошлангани ҳақидаги савол ҳам долзарб ва ҳануз жавобсиз.
АҚШдаги Гарвард университети тадқиқотчилари ўтган йилнинг август ва декабрь ойлари ўртасида Ухандаги бешта касалхона атрофидаги автоуловлар ҳаракати акс этган сунъий йўлдош тасвирларини таҳлил қилишган.
Сунъий йўлдош тасвирлари устида олиб борилган тадқиқот Ухандаги касалхона атрофида Covid-19 тарқагани айтилган вақтдан анча аввал автоуловларнинг кириб-чиқиши сезиларли даражада ортганини кўрсатган.
Мисол учун, 2018 йилнинг октябрь ойида Ухандаги энг катта касалхоналардан бири бўлган Тианйоу олдида 171 та автулов тўхтатилан бўлса, 2019 йилнинг худди шу даврида бу рақам 285 га чиққан. Бу 67 фоизга кўп, дегани.
Худди шу даврда хитойликлар ишлатадиган Baidu қидирув сайтида коронавирус аломатларига доир сўзлар воситасида қидирувлар сони сезиларли даражада ортган.
Автоуловлар ҳаракатининг ўтган йилларга нисбатан кўпайгани худди шу даврда Ухандан интернетда "йўтал" ва "ичкетар" сўзларига энг кўп қидирув берилганига доир маълумотлар билан уйғун.
Охирги маълумотларга таянган ҳолда Хитойда вирус ноябрь ойларида пайдо бўлгани тахмин қилинмоқда.
Хитой расмийлари ушбу маълумотларни "кулгили" деб аташган ва тадқиқот юзаки маълумотларга таянганини даъво қилганлар.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek