You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонни мақтади O'zbekiston, AQSh
АҚШ Давлат Департаменти ўзининг 2019 йилдаги дунё мамлакатларидаги диний эркинлик вазияти таҳлилига бағишланган ҳисоботини эълон қилди.
Вашингтонда ҳисоботни тақдим этаркан, Давлат Котиби Майк Помпео, Ўзбекистонда диний эркинликларни яхшилаш йўлида қатор қадамлар қўйилди ва бу давом этмоқда, деб эътироф этган.
АҚШ Давлат Департаментининг йиллик ҳисоботи халқаро диний эркинликлар вазиятини кузатиш билан шуғулланадиган Forum 18 ташкилоти Ўзбекистонни "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунини янгиламаётганликда танқид қилган вақтга тўғри келган.
АҚШ Давлат Департаменти ҳисоботига кўра, 2019 йилда Ўзбекистонда диний гуруҳларга қарши бирорта ҳам операция ўтказилмаган.
Ҳаж бекор бўлади - энг йирик мусулмон давлати қарор қилди. Ўзбекистон-чи? O'zbekiston - BBC Uzbek
Ҳисоботда Ўзбекистон куч тизимлари 2018 йили 114 та, 2017 йилда эса 240 операция уюштиргани айтилган.
АҚШ Давлат Котиби Майк Помпео буни катта ютуқ деб баҳолаган.
"Бу катта ютуқ, ҳақиқий прогресс, Давлат департаментининг саъй-ҳаракатлари ўз самарасини бераяпти", деган Вашингтондаги тақдимотда жаноб Помпео.
2020 йил апрелида Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси (USCIRF) Ўзбекистонни "алоҳида хавотирга молик давлатлар" рўйхатидан чиқарган.
Комиссия АҚШ Давлат Департаментига Ўзбекистонни "махсус кузатувдаги давлатлар" рўйхатига ўтказишни тавсия этган.
Комиссия ўз ҳисоботида бутун дунёда ёмонотлиқ бўлган "Жаслиқ" қамоқхонасини ёпгани учун Ўзбекистон ҳукуматини мақтаган.
9 июн куни диний эркинликлар вазиятини мониторинг қилиш билан шуғулланадиган Forum 18 халқаро ташкилоти "Ўзбекистон: Диний қонун лойиҳаси қачон жамоатчиликка тақдим этилади?" деб сарлавҳаланган мақола эълон қилди.
Мақолада ёзилишича, Ўзбекистоннинг янги диний қонуни лойиҳаси 9 июнгача ҳам расман парламентга тақдим қилинмаган, парламент қонун лойиҳаси устида расмий жараённи бошламаган.
Forum 18 га кўра, диний жамоаларни рўйхатга олиш тартиби Ўзбекистонда ҳамон ўзгаришсиз қолган ва бу Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини ҳурмат қилмаётганини англатади.
"Диний жамоаларни рўйхатга олишни муқаррар соддалаштириш ҳақидаги эълон қилинган ваъдаларга қарамасдан, Дин ишлари бўйича қўмита 2020 йил 28 майида регистрация процедураларининг қайта кўриб чиқилган лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди. Унда барча рўйхатга олиш шартлари ўзгаришсиз қолган. Мисол учун, барча диний жамоалардан фаолият юритиши ва ўзларининг диний ва эътиқод эркинлигини адо этишлари учун давлат рухсати талаб этилади. Ва бу ҳамон Ўзбекистоннинг ўз зиммасига олган халқаро инсон ҳуқуқлари мажбуриятларининг бузилишидир", деб ёзди Forum 18.
"Дин ишлари бўйича қўмита охирги марта 2018 йил майида регистрация процедураларига оид ўзгартириш қилганида ҳуқуқий мақомга эга бўлиш учун иккита янги чеклов киритган эди. Охирги йилларда ўзининг диний ёки эътиқод эркинлигини адо этгани учун рейдлар, жарималар ва қамоққа олишлар сони камайган бўлса-да, шахслар ҳамон жазоланишлари мумкин ва давлат назорати ўзгаришсиз қолган", дейилади халқаро ташкилот веб-сайтида эълон қилинган мақолада.
"Расмийлар 20 май куни 2020 йил охиригача қонун лойиҳасини қабул қилиш кутилаётганини қайд этганлар. Аммо бунга қарамасдан, давлат Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмийлари бир диний жамоага қонун лойиҳаси эълон қилинишини 2020 йил охиригача кутиб ўтирманглар, деб айтган", деб ёзади Forum 18.
- Ўзбекистон янги дин қонунини бу йил ҳам қабул қилмоқчи эмасми?
- Қўқонлик 8 яшар Абдулаҳад нега хафа?
- Ўзбекистонда дин эркинлиги 'қонун ва амалиётда тан олинмаган'
- Ўзбекистон: Масжид минбаридан ҳижобни ҳимоя қилган имом Ватанни тарк этди
- Ўзбекистон: Диний идорага режим бошлиғи қайтди
- Ўзбекистон Тошкент Ислом Ҳижоб: Икки блогерга янги жиноий иш очилган ва улар ДХХга топширилган
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek