Ўзбекистон, аскар хотиралари - Бизга ачинишарди, биз ажал ичида босқинчи эдик...

Қўчқор Норқобил: Афғонистонга боришимиз ҳақида билмаганман...

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сурат тагсўзи, Қўчқор Норқобил: Афғонистонга боришимиз ҳақида билмаганман...
Published
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Бундан қирқ йил аввал Советлар Иттифоқи қўшинлари Афғонистонга бостириб кирган эди.

10 йил давом этган бу қонли босқинчилик урушида камида 15 минг Шўро аскари қурбон бўлади.

Афғон халқи 2 миллионга яқин фарзандини йўқотади.

Аҳолиси асосан мусулмон бўлган Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларидан ҳам ўн минглаб ёш йигитлар қўшни Афғонистонга урушга жўнатилади.

Ўзбекистонлик шоир, драматург Қўчқон Норқобил ҳам 1986-88 йиллар икки йил давомида Афғонистондаги урушда ҳарбий хизматни ўтаб қайтган.

"Биз "улоқтирилган авлодмиз", дейди Қўчқор Норқобил Би-би-си Ўзбек хизмати билан суҳбатда.

"Урушга бориш хаёлимга келмаганди"

Қўчқор Норқобил: Афғонистонга боришимиз ҳақида билмаганман...кўпчилик билмаган, аввал Туркманистонга олиб боришди, бир ойлар ўтганидан кейин зобитлар айтишни бошлади Афғонистон ҳақида...Қочиб бўлмаса, бормайман деб айтолмасанг. Минг қаҳрамонлик руҳи билан тарбияламасин, барибир ўйлайсан, қайтиб келармиканман деб... Менимча, ҳамма болаларнинг хаёлида шу бор эди.Хуллас, бизни аввалига юк учоғида Кобулда олиб боришди. Тушганимдан бошқача бир ҳолат эди...У ердаги аскар болаларнинг юзлари сарғайиб кетгандай эди. Нурсиз юзлар эди. Ўзбек, туркман, қозоқ, қирғиз ва тожиклар кўп эди сафдошларим орасида...Биласизми, 12 май, 1987 йилда...биз қуршовда қолдик. Бу менинг иккинчи туғилган куним эди. Атрофда ўликлар...Нима бўлмаганини билмаганман очиғи. Бир машинада уч киши тирик қолдик. Қуршов ёмон нарса. Шунда ўлимни кўрдим. Биласизми, дунёда тинчликдан азизроқ неъмат йўқ... майда-чуйда дардлар, ташвишлар... Нолиётган одамни кўрсам раҳмим келади...

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Улоқтирилган авлод

Қўчқор Норқобил: Биз улоқтирилган авлод эдик...

Сурат манбаси, BBCuzbek.com

Сурат тагсўзи, Қўчқор Норқобил: Биз улоқтирилган авлод эдик...

Қўчқор Норқобил: Биз улоқтирилган авлод эдик... Биласизми, қўшнимиз Афғон урушидан ўлиб келди. Биринчи курсда ўқишда...афғон уруши қатнашчилари билан бир хонада яшардим. Биласизми, бировнинг юртига бостириб кирсангиз, сизни гул билан кутиб олмайди. Аввалига мен ҳам интернационал бурчимни бажармоқдаман деб ўйлардим. Мафкура кучли бўлган шунақа...Кейин қўрқдик ҳам. Ўлсам, ўлигим шу бегона тупроқларда қоладими деб ўйлардим.

Афғонлар - қардошларим

Қўчқор Норқобил: Бизни мактабда динсиз қилиб тарбиялаган.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сурат тагсўзи, Қўчқор Норқобил: Бизни мактабда динсиз қилиб тарбиялаган.

Қўчқор Норқобил: Бизни мактабда динсиз қилиб тарбиялаган. Тавба қилдим. Лекин мусулмонлигимдан хурсанд эдим Афғонистонда...Улар сўрашарди, мусулмонмисан деб...Калима келтирардик. Хурсанд бўлишарди, аммо ачиниб қарашарди бизга. Улар билишарди Шўролар ғалаба қилолмаслигини...Биз ҳам кейин билиб қолдик. Қанча одам қурбон бўлди. Уруш ҳақида "оддий халқ оч эди ғолибларда ҳам, оддий халқ оч эди мағлубларда ҳам..." деган сатрларни эслайман. Мен Афғонистон халқи тинч бўлишини, фаровон яшашини истайман. Бормаган жойим қолмаган у ерда. Қардош ўзбеклар яшайди у ерда ҳам...Бизнинг боболаримиз қочиб борган Шўродан бир пайтлар...

Мавзуга алоқадор видео

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek