Россия Хитойнинг энг йирик нефть таъминотчисига айланди

Россия Хитойга нефть етказиб бераётган энг йирик таъминотчига айланди. Украинага Европа Иттифоқига номзод мамлакат мақоми бериладиган шу ҳафтада Россия ўзининг душманона ҳаракатларини янада кучайтириши мумкин. Мамлакат шарқида жанг давом этаяпти.

Жонли ёритиш

  1. Видео. Украина: ‘Рус аскарлари мени зўрлашди, эримни эса ўлдиришди’ - жинсий зўравонлик уруш қуролига айландими?

    Украинанинг озод қилинган ҳудудларида аҳоли ва журналистлар россиялик ҳарбийлар томонидан жинсий зўравонлик бўлганинини аниқламоқда.

    Зўрлаш ҳақидаги хабарлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда, аммо содир бўлаётган воқеаларнинг асл кўламини тушуниш осон бўлмайди.

    Ўтказиб юборинг YouTube пост
    Google YouTube контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

    Охири YouTube пост

  2. Россияга қарши янги айблов

    Британиялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячисининг баён қилишича, Россия ҳарбийлари Украина фуқароларини зўрлашга “махфий рухсат”га эга.

    Баронесса Ҳелена Кеннеди бу ҳақда Sky News билан интервьюси чоғида айтиб ўтган.

    У Россия Қуролли кучлари Украинадаги уруш жиноятларига оид далилларни тўплаётган юридик гуруҳ аъзоси бўлади.

    Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, тўпланган далиллар Россия ҳарбийлари томонидан содир этилган “оғир жиноятлар”га далолат қилаётир.

    Шу билан бирга, у зўравонликка қўл урган россиялик ҳарбийларнинг ўзига хос “иммунитет – дахлсизлик”ка эга эканликларини таъкидлайди.

    Ҳуқуқ ҳимоячиси ўз сўзларини Россия Армиясида бундай хатти-ҳаракатлар учун ҳеч ким жазоланмагани билан асослайди.

    Шу боис ҳам, бундай ҳолларда айбдорларни жазога тортиш жуда қийин, дейди у.

    Украина уруши

    Сурат манбаси, Getty Images

    Сурат тагсўзи, Британиялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячисининг баён қилишича, Россия ҳарбийлари Украина фуқароларини зўрлашга “махфий рухсат”га эга
  3. Россия: Украинани қуроллантиришни бас қилинг, Можаронинг 61-куни

    Россия Америка Қўшма Штатларига расман нота юборди.

    Расмий Москва Вашингтондан Украинани ортиқ қуроллантирмасликни талаб қилди.

    Бу ҳақда Россиянинг Америка Қўшма Штатлардаги элчиси Анатолий Антонов маълум қилди.

    Бу ҳақда Россия-24 телевизион каналига таяниб, Интерфакс ахборот агентлиги хабар берди.

    “800 миллион доллар – Киевга Вашингтондан шунча пуллик қурол-яроғ етказиб берилади. Бу жуда катта рақам ва мавжуд вазиятни дипломатик йўлда барқарорлаштиришга хизмат қилмайди”, - деб айтган элчи.

    Унинг сўзларига кўра, Американинг Украинага қурол-яроғ етказиб бериши – “ставкаларни янада кўтариш, вазиятни бундан-да оловлантириш ва кўпроқ талафотларга гувоҳ бўлишга бўлган уринишдир”.

    АҚШ Давлат котиби ва Мудофаа вазири якшанба куни Киевда экан, Украинага яна қўшимча $713 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ваъда қилишган.

    Аммо Пентагон раҳбари ўз қўшинларининг Украинада тўғридан-тўғри жанг қилишлари эҳтимолини назардан соқит этган.

    Бундан аввал Россия Мудофаа вазири Ғарбни Украина урушини "чўзиш"да ҳам айблаб чиққанди.

    Украина ҳарбийлари

    Сурат манбаси, reuters

    Сурат тагсўзи, АҚШ Давлат котиби ва Мудофаа вазири якшанба куни Киевда экан, Украинага яна қўшимча $713 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ваъда қилишган
  4. Россия Украинани нима қилаяпти, Зеленский таслим бўлмоқчи эмас, Можаронинг 61-куни

    АҚШ Давлат котиби ва Мудофаа вазири Киевга келиб, кетди. Украина президенти янги мурожаат билан чиқди. Аммо яна биз ютамиз, деган гапини айтди. Россия Украина шарқини бомбалашда давом этди. Россия урушда ютқазаяптими?

    Шу соатга қадар бўлган янгиликлар:

    • АҚШ Давлат котиби ва Мудофаа вазири якшанба куни Киевга келиб, кетди. Бу Россия ишғоли ортидан энг юқори мартабали Америка мулозимларининг Украинага илк ташрифи бўлади.
    • Расмий Вашингтон ташрифни фақат уларнинг сафари ортидангина расман тасдиқлади.
    • Мулозимларга кўра, икковлон пойтахт Киевда президент Володимир Зеленский билан учрашишган. Украинага яна $700 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ваъда қилишган.
    • Расмий Вашингтоннинг баён қилишича, Россия Украинани ўзининг қақшатқич забтига олмоқда, аммо урушда ютқазаётир. Бунга расмий Москванинг муносабати ҳозирча маълум эмас.
    • Россия Украина шарқида ўз ҳужумларини давом эттирмоқда. Ҳам Харьков ва ҳам Донецкда тинч аҳоли орасида талафотлар борлиги айтилмоқда.
    • Украинанинг маълум қилишича, Россиянинг қамали ва тўхтовсиз ҳужуми остида бўлган Мариуполдан омон қолганларни олиб чиқиш режаси яна чиппакка чиққан.
    • Володимир Зеленский бу гал Пасха байрами муносабати билан ўз халқига мурожаат билан чиқди. Украина бу урушдан музаффар чиқишини ваъда қилди.
    АҚШ Давлат котиби Киевда

    Сурат манбаси, Reuters

    Сурат тагсўзи, Расмий Вашингтоннинг баён қилишича, Россия Украинани ўзининг қақшатқич забтига олмоқда, аммо урушда ютқазаётир. Бунга расмий Москванинг муносабати ҳозирча маълум эмас
  5. БМТ Украинадаги қотилликлар уруш жиноятларига тенг деяпти, Можаронинг 58-куни

    «Биз ўз фаолиятимизда ҳар куни юракни музлатувчи қонунбузарликларга дуч келяпмиз», - деди Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича бўлими ходими.

    БМТ кузатувчилар миссияси Буча шаҳрида ҳозиргача 50 кишининг ўлдирилишини қайд қилишган. Инсонларнинг бу каби атайин ўлдирилиши уруш жиноятларига тенг, дейилади БМТ баёнотида.

    Шунингдек, бўлим таъкидлашича, бу каби қотилликлар Украинада Буча билан чегараланмайди.

    Кузатувчилар гуруҳига Украина бўйлаб 300дан ошиқ ноқонуний қотилликлар ҳақида хабарлар келиб тушган.

    Баёнотга кўра, Украинада ҳужжатлаштирилган қонунбузарликлар сирасига қуйидагилар киради: жинсий зўравонлик, аҳоли яшаш жойлари ва инфратизилма объектларининг палапартиш бомбаланиши, қўпол муносабат, қийноқлар, ҳамда можаронинг икки томонида ҳам асирга олинган аскарларнинг ўлдирилиши.

    “Россия қуролли кучлари нишон танламасдан, тартибсиз равишда аҳоли пунктларини бомбаламоқда ва ўққа тутмоқда, тинч аҳоли вакилларини ўлдирмоқда, касалхоналар ва бошқа фуқаролик инфратизилмаларни вайрон қилмоқда. Буларнинг барини уруш жиноятларига тенглаш мумкин”, - деди БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича бўлими вакили Равина Шамдасани.

    Reuters

    Сурат манбаси, Reuters

  6. Россия ҳарбийлари «махсус амалиётнинг иккинчи фазаси»ни изоҳлашди, Можаронинг 58-куни

    Россия давлат хабар агентликлари Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Рустам Миннекаевнинг сўзларидан иқтибос келтиришмоқда.

    Унга кўра, «махсус операциянинг иккинчи фазаси икки кун аввал бошланган», унинг мақсади эса – “Донбасс ва жанубий Украина устидан буткул назоратни ўрнатиш”, ҳамда “Қримга даҳлизни очиш”.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳукумати бироз бошқача мақсад ҳақида айтганди – Донецк ва Луганск вилоятлари устидан тўлиқ назоратни қўлга олиш. “Жанубий Украина” тилга олинмаган эди.

    Свердлов вилоятидаги мудофаа саноати ишчилари олдида чиқиш қилган Миннекаев, хусусан, шундай деган: “Украина жануби устидан назорат Приднестровьега чиқишнинг яна бир йўли деган. У ерда ҳам русийзабон аҳоли камситилаётгани фактлари қайд қилиняпти”.

  7. Биз украин аскарларини Британияда трейнингдан ўтказяпмиз - Жонсон, Можаронинг 58-куни

    Бош вазир Борис Жонсон Украина аскарлари Британияда машғулотлар ўтаётганини билдирди. Улар Украинага Россия қўшинларига қарши жанг қилишлари учун юборилган ҳарбий машиналарни ишлатиш бўйича трейнинглардан ўтишяпти.

    “Мен айтишим мумкинки, биз ҳозирда Польшада украинларни учоқларга қарши мудофаа тизимларини ишлатиш, ва Британиянинг ўзида уларни зирҳли машиналарни ишлатишга ўргатяпмиз”, деди бош вазир Ҳиндистонга сафари чоғида.

    Жонсоннинг матбуот котиби ҳозирда Британияда 20дан ортиқ украин аскарлари машқлардан ўтаётганини тасдиқлади.

    “Украина аскарлари Британия таъминлаган машиналар билан бу ой трейнингдан ўтишни бошладилар”, деди у.

    Британия Украинага 120та патрул машиналари, жумладан разведка учун ҳам қўлланиши мумкин бўлган Mastiff машиналарини беряпти. Аскарлар, шунингдек, Samaritan тез ёрдам машиналари, ҳамда Sultan ва Samson қуролли разведка машиналарини ишлатишга ўргатиладилар.

    “Бу машиналарни ишлатиш учун улар зарур трейнинг ўтишлари керак. Биз вазиятни янада танглаштириши мумкин бўлган ҳар нарсага жуда эҳтиёткормиз, аммо энг танглаштираётган нарса ҳозирда Путин режимининг амаллари”, деди Жонсоннинг воизи.

    Getty Images

    Сурат манбаси, Getty Images

    Сурат тагсўзи, Борис Жонсон
  8. Россия Украина шарқида 40дан ошиқ қишлоқни босиб олди, Можаронинг 58-куни

    Жума тонгида вазият ҳозирча мана шундай:

    Россия қўшинлари Украина шарқида 40дан ошиқ қишлоқлар устидан назоратни қўлга олиши ортидан Украина президенти Володимир Зеленский Россиянинг бу ғалабаси вақтинчалик бўлишини айтди.

    Украина армиясининг айтишича, Россия қўшинлари Харкив шаҳрини қисман блокада қилишда давом этяпти ва шаҳардаги украин мавқеларига ҳужум қиляпти.

    Путиннинг буйруғи ортидан Мариуполнинг “Азовсталь” корхонасида юзлаб украин аскарлари қамалда қолмоқда.

    Мариуполнинг ҳокимига кўра, вайрон бўлган шаҳарда ҳануз 100 минг одам қолиб кетяпти ва уларнинг ҳаёти Путиннинг қўлида.

    Зеленеский жаҳоннинг молия вазирларига ўз давлати урушдан ўзини тиклаб олиши учун “юзлаб миллиард доллар”га муҳтож бўлишини айтди.

    Жаҳон банкининг илк чамаларига кўра, Украинадаги бинолар ва инфратизилмага етказилган зарар 60 миллиард долларга етган ва ўсишда давом этади.

    Reuters

    Сурат манбаси, Reuters

    Сурат тагсўзи, Мариупол аҳолиси шаҳарни тарк этяпти.
  9. АҚШ Украинага яна $800 млн долларлик ҳарбий ва $500 млнлик молиявий кўмак ажратди

    АҚШ Президенти Жо Байден Оқ Уйда Украина Бош вазири Денис Шмигални қабул қилган ва Украинага 800 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратилгани ҳақида эълон этди.

    Ўтган ҳафта АҚШ Украинага 800 миллион долларлик илк ёрдамини берган эди.

    Президент Байден айтишича, ҳарбий кўмак оғир қуроллар, шу жумладан, ўнлаб замбараклар ва улар учун 144 минг снаряд ва дронларни назарда тутади,

    АҚШ президенти янги қурол-яроғ тўппа-тўғри жанг жабҳасига - Донбасга юборилишини айтди.

    Президент Байден кейинги ҳафта Оқ Уй Конгрессга Украина учун янги ёрдам бўйича мурожаат қилишини билдирди.

    Шу куни АҚШ Молия вазирлиги Украинага 500 млн доллар ажратилганини эълон қилди.

    Бу маблағ давлат идораларининг нормал ишлаши, пенсиялар ва бюджет идора-ташкилотлари ходимлари маошларини тўлаш мақсадига қаратилган маблағ бўлган.

    Шунингдек, АҚШ ўз портларига Россия кемаларининг киришини тақиқлади.

    Президент Байден АҚШ Украинага жосуслик маълумотлари бераётганини айтди, мухбирларнинг ёзишича, бусиз ҳам оммавий ахборот воситалари Америка билан Украина жосуслик маълумотларини ўзаро бўлашишаётганидан яхши бохабар бўлганлар.

    АҚШ Президенти Жо Байден

    Сурат манбаси, Reuters

  10. Путин нега "Азовстал"га штурм қилмасликни буюрди?

    21 апрель куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Президент Путинга Украина жанубидаги стратегик муҳим порт шаҳар Мариуполь тўлиқ Россия қўшинлари назорати остига ўтди, деб ҳисобот берди ва "Азовсталь" заводини уч-тўрт кунда қўлга олишларини айтди.

    Президент Путин аскарлар ҳаётини хавф остига қўймаслик учун "Азовстал"га штурмни тақиқлади, Шойгуга завод атрофини қуршовга олиб "пашша ҳам учиб чиқолмайдиган қилиш"ни буюрди.

    Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович айтишича, бу Россия қўшинларининг "Азовсталь" заводи ҳудудини жанг билан қўлга киритолмасликларини тушуниб етганларини англатади

    "Бу шу деганики, улар "Азовстал"ни жисмоний куч билан ололмайдилар, буни тушуниб етганлар. Улар у ерда катта талофатлар беришди, бизнинг ҳимоячиларимиз эса ҳамон у ерни ушлаб туришибди", деди Алексей Арестович.

    "Штурмдан воз кечишнинг яна бир сабаби, улар қўшинларининг бир қисмини (Мариуполдан) шимолга ташладилар, у ерда улар асосий сиёсий вазифани бажаришлари керак - яъни, Донецк ва Луганск вилоятларининг маъмурий чегараларига чиқмоқчилар. Бошидан айтаман, бу уларнинг қўлидан келмайди", деб айтган Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович.

    Арестович
  11. Буюк Британия подполковник Азатбек Омурбековга санкция эълон қилди

    Буюк Британия Россия армияси подполковниги Азатбек Омурбеков номини санкцияга тушганлар рўйхатига киритди.

    Азатбек Омурбековни Ғарб ва Украина матбуоти "Буча қассоби" деб атаган, Буча шаҳрида содир этилган ваҳшийликлар учун масъул шахс деб тилга олган.

    Омурбеков - 64-мотоўқчи бригада қўмондони.

    Times нашри ёзишича, Азатбек Омурбеков 2014 йили мукофотланган.

    Шунингдек, Украина босқини олдидан Православ черковидан "оқ фотиҳа" олган.

    Newsweek нашри ҳам подполковник Азатбек Омурбековни "Буча қассоби" деб атаган.

    "Омурбеков Киев яқинидаги Буча шаҳарчасида тинч аҳоли қотилликларига алоқадор бўлган қўшинни жойлаштиришга бевосита қўмондонлик қилган ва салмоқли таъсирга эга бўлган", дейилади Британия санкция рўйхатида.

    Россия 64-мотоўқчи бригадаси Хабаровск ўлкасида жойлашган.

    Шу ҳафтада Россия Президенти Владимир Путин ушбу бригадани "оммавий қаҳрамонлик, жасорат ва мардлик учун" мукофотлади.

    "У нисбатан кам сондаги бўлинмага раҳбарлик қилган, шунинг учун у нималар рўй бераётганидан хабардор бўлган. Унда, албатта, жавобгарлик бор, озми-кўпми, лекин, албатта, бор", - деб айтган BFMTVга Франция армиясининг собиқ полквониги Мишель Гойя.

    Украинадаги InformNapalm веб-сайти Омурбековга тегишли шахсий маълумотларни эълон қилганидан кейин у ҳақда кўпчилик хабардор бўлди.

    Британияда чиқадиган Independent газетаси украиналик фаоллар маълумотини тасдиқлатишнинг уддасидан чиқмаган.

    Россиялик қўмондон ҳақида Украина расмийлари ҳам, Россия расмийлари маълумот берганлари йўқ.

  12. Дания ва Испания бош вазирлари Бородянкага бордилар

    Дания Бош вазири Метте Фредрикссен ва Испания бош вазири Педро Санчес Украинага боришди.

    Пойтахт Киевдан кейин икки раҳбар Киев вилояти ҳудудидаги Бородянка посёлкасини бориб кўрдилар.

    Бородянка Киевдан 50 километрча шарқда, Украина пойтахтига элтувчи йўл устида жойлашган.

    Россия қўшинлари Бородянкани 26 февраль куни босиб олдилар.

    Шаҳар қаттиқ авиа зарбаларга учради, яшовчилар кўп қаватли уйлар вайроналари остида қолган инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақида сўзлаб бердилар.

    1 апрель куни Россия ҳарбийлари чиқиб кетганидан кейин Украина расмийлари Бородянкада юзлаб тинч фуқаролар ҳалок бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида айтдилар.

    "Бородянка кўчаларидаги Путин уруши даҳшатлари ва ваҳшийликларини кўриб ларзага тушдим. Биз Украинанинг ўзини ёлғиз қолдирмаймиз", деб ёзди Твиттердаги саҳифасида Испания Бош вазири Педро Санчес.

    Ўтказиб юборинг X пост
    X контентига рухсат бериш

    Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас

    Охири X пост

  13. Ukraina urushi: Dilingizni siyoh etadigan xabarlar ko'paydimi?

    2022 yil 24 fevralida Rossiya Ukraina bosqinini boshladi.

    Urushdan olinayotgan xabarlarning aksari mash'um, insonning dilini siyoh qiladi.

    Ko'ngilni xira qiladigan suratlar va tafsilot ko'paygan.

    O’z ruhiyatingiz va salomatligingizni himoya qilish uchun siz nimalarni bilganingiz yaxshi?

    Янгиликлардан депрессияга тушган инсон

    Сурат манбаси, .

  14. Қуролсиз ва ярадорларни "Азовсталь"дан чиқаринг - Украина бош вазири ўринбосари

    Россия Президенти Владимир Путин Украина жанубидаги стратегик муҳим порт шаҳри Мариуполдаги йирик ишлаб чиқариш корхонаси - "Азовсталь" ҳудудига штурмни бекор қилиш, заводни қамалга олиб "ичидан пашша ҳам учиб чиқмаслиги"ни таъминлаш ҳақида буйруқ бергани ортидан Украина Бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук инсонпарварлик йўлаги очиш талаби билан чиқди.

    Ўзининг Телеграм-каналида Верешчук хоним "Азовсталь" ҳудудида қамалиб қолган тинч фуқаролар ва ярадор ҳарбийларни чиқишларига имкон беришни талаб қилди.

    Украина бош вазири ўринбосарига кўра, пўлат заводи ертўлалаларида 1000 га яқин тинч фуқаро, 500 тача ярадор ҳарбий бор.

    "Азовсталь" остида 2000 тача қуролли Украина ҳарбийлари қолган деб ишонилади.

    Бундан олдин завод ҳудудида жон сақлаётган ҳарбий қўмондонлар мурожаатлар билан чиқишган, ўзларининг аҳволлари оғир эканини айтгандилар.

    Украина расмийларига кўра, Мариуполдан тинч фуқароларни эвакуация қилишга Россия ҳарбийлари тўсқинлик қилганлар.

    20 апрель куни ҳам шаҳардан тинч фуқаролар келишилган, бироқ атиги тўрт автобус одамлар Мариуполни тарк этолган эди.

    Президент Путин билан учрашувда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу, инсонпарварлик йўлаклари 21 мартдан буён ҳар куни очилаяпти, деб ҳисобот берди.

    "Азовсталь" заводи ҳудуди

    Сурат манбаси, Reuters

  15. Украина уруши: Путин "Азовсталь" ҳужумини бекор қилди, Можаронинг 57-куни

    Россиянинг Украина босқинига боғлиқ очлик "инсоний фалокатга" етаклаши эҳтимолидан огоҳлантирди Жаҳон Банкининг президенти Дэвид Малпасс.

    21 апрель куни Россия матбуоти Президент Путин Мудофаа вазири Сергей Шойгуни қабул қилгани ҳақида хабар тарқатди.

    Мудофаа вазири Шойгу Мариуполь шаҳри тўла Россия қўшинлари қўлига ўтгани ҳақида ҳисобот берди.

    Президент Путин Мариуполь шаҳридаги "Азовсталь" заводи штурмини бекор қилишга буйруқ берди

    Президент Путин пўлат заводи ҳудудидан "пашша ҳам учиб чиқмаслигини" таъминлашни сўради

    20 апрель куни қамалдаги Мариуполдан атиги тўрт автобусда тинч фуқаролар чиқиб олишга муваффақ бўлганлар, холос

    Россия Донбассда 480 километрлик жанг жабҳаси бўйлаб Украина мавқеъларига ҳужум қилмоқда

    Охирги сутка мобайнида уруш жабҳаларида катта ўзгариш кузатилмаган.

    Путин ва Шойгу учрашуви

    Сурат манбаси, Russian pool

  16. Россия "Сармат" ракетаси синови ҳақида хабар тарқатди

    Россия раҳбарияти "Сармаст" қитъалараро баллистик ракетасининг синови муваффақиятли ўтгани ҳақида хабар тарқатди.

    Россия телеканаллари ҳарбийлар Президент Путинга бу ҳақда ҳисобот топширганлари видеосини намойиш этди.

    Россия шимоли-ғарбидаги Плесецк космодромидан отилган "Сармаст" ракетаси Россия шарқидаги Камчатка ярим оролидаги Кура полигонидаги нишонни ургани хабар қилинди.

    Президент Путин сўзларига кўра, бу нарса Россияга таҳдид қилаётганларни ўйлаб кўришга мажбур қилади.

  17. Путин: Россия ҳарбий операциясининг мақсадига эришади

    Президент Владимир Путин айтишича, Россия Украина шарқидаги Донбас минтақасида ўз олдига қўйган ҳарбий операциясининг мақсадига етишади, бу нарса инсонларни нормал ҳаётга қайтаради.

    "Россия - имкониятлар ери" деб номланган тадбирда гапирган Президент Путин сўзларига кўра, "Москва Донбасда рўй берган фожеа туфайли ҳарбий операция бошлашга мажбур бўлган".

    "Мен бошида айтганман - ушбу операциянинг мақсади Донбасда яшайдиган бизнинг одамларимизга ёрдам бериш", деган Путин.

    "Биз изчиллик билан иш тутамиз. Биз шундай натижага эришамизки, ҳаёт у ерда ҳам босқичма-босқич нормаллашади, яхши томонга ўзгаради", деган Россия президенти Украина Донбасини назарда тутиб.

    Россия Президенти Владимир Путин

    Сурат манбаси, AFP

  18. Ўзбекистон: ‘Рус пропагандаси Тошкент дарвозаларини очтириб берса ажабмасʼ – Нозим Сафаров, video

    Ўзбекистонликлар Россиянинг Украинадаги уруши тўғрисидаги янгиликларни, асосан, Россия телеканаллари ва матбуотидан олаётгани айтилади.

    Украинага ҳужум бошланиши ортидан бир қанча ўзбекистонлик фаоллар рус пропагандасига қарши кураш йўлида Россия давлат телеканалларини блоклаш таклифи билан чиққан.

    Таниқли публицист Нозим Сафаров Ўзбекистон ҳукумати ва давлат телеканаллари мамлакат аҳолисини бу пропаганда таъсиридан ҳимоя қила олмаётганини таъкидлайди.

    Россия ҳарбий телеканали кўрсатувини томоша қилаётган томошабин

    Сурат манбаси, Сурат манбаси, Russian TV screenshot

  19. Видео. Шарқий Украина: Россия алдаяптими ёки Харьковга кластерли бомбани ким отди?

    Шарқий Украина: Россия алдаяптими ёки Харьковга кластерли бомбани ким отди?

    Россиянинг тинимсиз ҳужумлари остидаги Харьковда нималар бўлаяпти?

    Шаҳар ичкарисидан вазиятга яқиндан бир назар.

    Ўтказиб юборинг YouTube пост
    Google YouTube контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

    Охири YouTube пост

  20. Сохта Путин ва ҳақиқий Путиннинг мухлислари

    24 февралда Россия Украинага уруш очганидан кейин Интернет ижтимоий тармоқларида путинпараст гуруҳлар пайдо бўлган, бу гуруҳларнинг умумий мақсади Путинни халқаро қўллаб-қувватланган ва Ғарбга қарши қаҳрамон сифатида тарғиб қилишга ўхшайди.

    Фейсбукда пайдо бўлган путинпараст гуруҳлар

    Сурат манбаси, Facebook

    Сурат тагсўзи, Фейсбукда пайдо бўлган путинпараст гуруҳлар