Урушнинг 100 кунида Россия нефть ва газдан 100 млрд даромад топди
Финландияда жойлашган мустақил Энергетика ва тоза ҳавони ўрганиш маркази(CREA) ҳисоб-китобига кўра, Россия урушнинг дастлабки 100 куни мобайнида нефть ва газ савдосидан қарийб 100 миллиард доллар даромад кўрган.
Бу ҳақда марказ эълон қилинган янги ҳисоботда айтилди.
Марказ ҳисоботида Европа Иттифоқи ва АҚШнинг Россиядан импортни чегаралаш ҳаракатларида ҳали "тешиклар" кўп қолгани таъкидланган.
ЕИ Россияга нисбатан нефть эмбаргоси муҳим таъсирга эга бўлади, деб режалаганди, бироқ Россия хом нефтининг кема орқали Ҳиндистонга ташилиши кўпайган, Ҳиндистонда қайта ишланган нефть маҳсулоти эса АҚШ ва ЕИга сотилмоқда.
Тадқиқотга кўра, Россия экспортининг 61 фоизи Европа Иттифоқига тўғри келган, иттифоқ 60 млрд долларлик нефть ва газ сотиб олган.
Шундан, 12,1 млрдлик Германия, 7,8 млрд долларлик хомашёни Италия харид қилган.
Европадан ташқарида энг йирик Россия нефти ва гази импортчиси Хитой бўлган, 24 февралдан кейин Россия Хитойга 12 миллиард доллардан зиёд маҳсулот сотган.
Июнь ойи бошида Европа Иттифоқи Россия импортидан деярли буткул воз кечиш ва Россия газидан фойдаланишни учдан икки қисмга камайтиришга келишилган санкцияларни маъқуллади.









