Афғон армияси нега Толибонга таслим бўлганди? Afg'oniston Tolibon

Published

Афғонистоннинг собиқ молия вазири ҳукумат қулашида "ўлик жонлар"ни қоғозга киритган ва Толибондан пул олган коррупционер амалдорларни айблади.

Холид Паенданинг Би-би-сига айтишича, Афғонистоннинг ҳукуматининг расмий ҳужжатларида қайд этилган 300000 аскар ва полиция ходими аслида бўлмаган.

Тўқиб чиқарилган шахслар расмий ҳужжатларга киритилган, уларнинг маошларини эса генераллар чўнтакларига урганлар, деган собиқ расмий мулозим.

Афғонистондаги 20 йиллик ҳарбий ҳозирлик ортидан АҚШ қўшинларини олиб чиқишга қарор қилди, август ойида Толибон тезлик билан мамлакат устидан тўла назоратни қўлга киритди.

Молия вазири лавозимидан истеъфо бериб Афғонистонни тарк этган Холид Паенданинг айтишича, мамлакат хавфсизлик кучларининг сони Толибон жангариларининг сонига қараганда анча кўп, деган рақамлар тўғри эмас эди.

"Вилоят раҳбаридан қанча одамингиз бор, деб қилинган ҳисоб-китоб асосида маошлар ва харажатлар калькуляция қилинган, тақдим қилинган рақамлар доим қўшиб ёзилган бўлган", деб айтди у.

Собиқ молия вазири сўзларига кўра, рақамлар олти бараваргача ошириб кўрсатилган, расмий ҳужжатга киритилган аскарлар рўйхатига "дезертирлар ҳам, ҳалок бўлган аскарлар ҳам киритилган".

"Уларнинг бор-йўқлиги ҳеч қачон текширилмаган, чунки уларнинг банк карточкалари қўмондонларнинг қўлида бўлган, улар эса бу карталардан маошларни суғуриб олганлар", дея даъво қилди у.

Афғонистон ҳукумат ҳарбий кучлари сафида қанча аскар борлиги масаласи узоқ йиллардан буён баҳсли мавзу бўлиб келарди.

2016 йили АҚШдаги Афғонистони реконструкция қилиш бўйича бош назоратчи(Sigar) ҳисобо чиқарган, бу ҳисоботда шундай дейилганди: "На Қўшма Штатлар, на Афғон иттифоқчиларимиз аслида нечта Афғон аскари ва полициячиси борлигини, ҳозир хизмат вазифасини бажараётгани сони қанчалигини, кенгайтирилиши, уларнинг жанговар қобилиятининг аниқ хусусиятларини аниқ билишади".

Яқинда эълон қилинган ҳисоботида эса Sigar "коррупциянинг емирувчи таъсиридан ва кучларнинг ҳақиқий қудрати ҳақидаги маълумот қанчалар тўғрилиги"дан хавотир изҳор этган эди.

Жаноб Паенданинг айтишича, армия хизматида бўлган аскарларга кўпинча ўз вақтида маошлари тўланмаган. Боиси ҳукумат дастаклаб келган қуролли гуруҳларнинг раҳбарлари аскарларнинг маошларини ҳам чўнтакларига урганлар ва қўли остидаги аскарлари жанг қилмаслдан таслим бўлишлари учун Толибондан пул ҳам олганлар.

"Фикр шундай эдики, биз бу вазиятни ўзгартиролмасдик. Парламент шундай ишларди, ҳукумат шундай ишларди. Ҳамма айтарди: балиқ бошидан сасийди. Бунинг маъноси шуки, бунга энг юқоридагилар аралашган эдилар", деди Холид Паенда.

У Президент Ашраф Ғанини "молиявий коррупцияга аралашган" одам деб ҳисобламаслигини айтди. Молия вазирлигидаги коррупция айблвлари ҳақидаги саволга жавобан у шундай деди: "Айрим истиснолар борлигиги қўшиламан, аммо бу маслалага мутлақо йўқ".

Собиқ молия вазири фикрича, "Афғонистон барбод бўлиши"да Ғарбнинг ҳам айби бор, Афғонистон ишларига АҚШ ва НАТО аралашувини "йўқотиш учун улкан имконият" деб таърифлади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek