Коронавирус: Олти ойда ҳам касалликдан қутилолмаган бемор қандай яшаяпти?

A drawing of Monique getting sick in the toilet

Сурат манбаси, Monique Jackson

    • Author, Стефани Ҳегарти
    • Role, Би-би-си
  • Published

Моника Жэксон пандемиянинг илк даврида Ковид 19 юқтириб олгани, олти ой ўтса ҳамки ўзини бардам ҳис қила олмаётганини айтади. Шу аҳволга тушган минглаб беморлар қатори у ҳам ҳар куни ўзидаги симптомларни, улардан халос бўлиш учун кўраётган чораларини кундаликка қайд қилиб боради.

Бир йилча муқаддам Моника Жэксон қўзиқоринлар ҳақида "Ted Talks"даги бир чиқишни кўрган ва бундан ҳаяжонга тушган эди. Нотиқ замбуруғлар бутун дунёнинг асил ўргимчак тўри экани, уларнинг тармоғи бутун ўрмонлар остида ястангани, улар дарахтлар билан бир бирларига ёрдам бериши ҳақида гапирган эди.

Шу кунларда унинг коронавирус билан курашаётганига 24 ҳафта бўлар экан, у ана шулар ҳақида кўп ўйлайди.

У докторлар яқиндан бери гапира бошлаган "узун дум" Ковид - вирусга қарши реакция ўзида борлигига гумон қилмоқда. Март ойида унинг мазаси қочган, аввалига Ковиднинг енгил шакли билан касаллангандек кўринган, аммо симптомлар буткул ҳеч йўқолмаган. Ойлар ўтиб, у ўз танасида нималар бўлаётганига тушунишга тиришмоқда.

Monique crying on the phone

Сурат манбаси, Monique Jackson

Моника, ўзининг айтишича, жуда очиқ ва ўта фаол. Одатий кунларда у тай бокс, жиу житсу билан шуғулланарди, кунига велосипедда 18 километр босиб ўтиб, Лондон марказидаги иш жойи - тасвирий санъат галереясига бориб келарди.

Аммо ўтган бир неча ой унинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Ҳозир унинг ётоғида тиш ювиш учун энергияни тежаш мақсадида эслатмалар ёпиштирилган.

"Мен дангаса эмасман," дейди у. Айрим кунлари унинг бутун кун давомида қилган иши зинадан пастга тушиш бўлади.

Бадани бемалол ишлашига имкон бермаётган экан, у "Instagram"да ўзини банд қилиш учун яхши юмуш топди - кунлик симптомларини расмлар билан ифодалай бошлади.

У ўз кундалигидан бу янги ҳолат ҳақида одамларга гапириб бериш, ўзи каби "узоқ судралувчи"лар билан мулоқот қилиш учун фойдаланмоқда.

Коронавирус шифокорларни саросимага солиб қўймоқда, аммо "узун дум" Ковид пандемиянинг энг жумбоқли жиҳати бўлди. Нега айрим одамларни, айниқса, бу касалликнинг енгил шаклига чалинганларни унинг симптомлари узоқ вақт безовта қилмоқда?

A drawing of Monique sweating

Сурат манбаси, Monique Jackson

Моника дўсти билан бир вақтда - поездда бирга юргач касал бўлган. Аввалига улар бир бирлари билан алоқа қилиб туришди, уларнинг симптомлари ҳам деярли бир хил эди. Кейин улар бошқа бир бирлари билан мулоқот қилишмади.

"Шунга мажбур бўлдим, ҳаммаси жуда ғалати эди," дейди Моника.

Бошда икки ҳафта ўзини грипп бўлгандек ҳис қилди - жуда хорғин, ўрнидан ҳам аранг турарди. Лондонда ҳамон кунлар исимаганди, унинг ўзи ҳам юпқа кийинган, аммо салқинликни сақлаш учун бошига муз қўярди. Унга харорати кўтарилгандек туюларди.

"Бу нарса ҳақида менимча, деб айтсам жуда ғалати эшитилади, ҳар нарса хаёлингизга келади, аммо нима бўлаётганини ўзингиз билмайсиз"

Иккинчи ҳафтага келиб, у нафас олишда қийнала бошлади. Тез ёрдам келди. Қонидаги кислород миқдори меъёрида эканини айтишди. "Улар менга саросимага тушиб қолгансиз, эҳтимол симптомлар сабабли бўлаётгандир дейишди." У Ковид 19га тест топшира олмаган, чунки март ойида Британияда тест олиш воситалари етарли эмасди ва улар ҳам ўта оғир беморларда ишлатиларди.

A drawing of an ambulance

Сурат манбаси, Monique Jackson

У ўзини табиий дори дармонлар билан даволашга ҳаракат қилди. У хом саримсоқ ёки аччиқ қалампирни еганида ҳам, уларнинг мазасини сезмаганини эслайди. Ўзида кучли чарчоқ сеза бошлади. "Кунига икки одамдан ортиғига матн хабар ёза олмасдим," дейди у.

Икки ҳафта ўтиб, айрим симптомлари йўқолди, аммо янгилари пайдо бўлди. "Кўксимнинг ўртасида санчиқ бўлди ва у қизиб кетишга ўхшаш бир нарса билан алмашди. Чап томонимда қаттиқ оғриқ турди, инфаркт бўлдим деб ўйладим," дейди Моника.

A drawing of the feeling of heartburn

Сурат манбаси, Monique Jackson

У 111га қўнғироқ қилди. Келганлар унга парацетамол ичишни тавсия қилишди. Уларнинг айтишича, у айрим одамларда оғриқни йўқотар, аммо бу қандай бўлишини тушунишмас экан.

Парацетамол ёрдам берди, аммо кейин овқат еганида унинг ошқозони ва томоғи куйгандек сезиладиган бўлиб қолди. Шифокорлар унда яра бор деб гумон қилишди. Аммо кейинчалик бу яра эмас, ошқозон ичакдаги муаммолар вируснинг симптоми экани маълум бўлди.

Олти ҳафта ўтиб, Моника ёзилганда ачишиш ва белнинг паст қисмида оғриқ сеза бошлади. Шифокор ундаги муаммо бактериал инфекция эмаслигини билгунча, кетма кет уч турдаги антибиотикни буюрди.

"Бу шунчаки азоб эди, сўнг бу ҳам ўтиб кетди," дейди у.

Monique in hospital on an IV

Сурат манбаси, Monique Jackson

Моника ижтимоий медиадан узоқлашди. Ҳатто подкастларни эшитмай қўйди, чунки Ковид деган сўзнинг тилга олиниши унда саросима пайдо қилиб, нафас олишига таъсир қилар эди. Аввал янгиликлардан бохабар бўлмаса туролмасди, ҳозир эса янгиликни тинглолмайди.

Ижтимоий тармоқларга кирсам, ўлган одамларнинг суратларини кўраман деб қўрқади. У онлайн шоппингдан таскин топди, аммо либос ўлчамини қидирув ойнасига киритди дегунча касалликнинг янги симптомлари ҳақидаги даҳшатли ҳикоялар чиқиб келади. "Очиғи, "Google"га киришга қўрқиб қолдим," дейди у.

Бироз вақт ўтиб, у дўстидан дунёда нималар бўлаётгани ҳақида ёзиб туришини сўради. У хабар топган биринчи нарса қора танли ва озчилик этник гуруҳлар орасида ўлим ҳолати кўпроқ учраётгани эди. Моника аралаш ирқ вакили сифатида янада кўпроқ қўрқишни бошлади.

"Бу худди барча қора танлилар ўлиб битгани ҳақидаги қўрқинчли кинога ўхшарди," дейди у.

Monique in the bath listening to podcasts

Сурат манбаси, Monique Jackson

Бир куни у ваннада ётган ҳолида подкаст эшитаётиб, икки оқ танли бошловчининг кўплаб афро америкаликлар Ковиддан ўлаётгани ҳақида гапирганини эшитиб қолди.

У дарров ўрнидан турди да, телефонини қўлига олиб, АҚШдаги қора танли қариндошларига ёзишни бошлади.

Унга кейинги кунларда кўп ёрдам берганларнинг аксариси - уни керакли жойга элтиб қўйган Uber ҳайдовчиси, касалхона ишчилари, унга озиқ овқат элтиб турган бурчакдаги дўкондагилар қора танлилар экани ҳақида ўйлади. "Мен Ковидга чалинган вақтимда кўришганларимнинг бари," дейди у.

Унинг кундалик ҳаёти бошқача кечарди.

A drawing of a hospital visit

Сурат манбаси, Monique Jackson

Ҳафталар ўтар, айрим симптомлар бошқаси билан алишар, борган сари тушуниксиз бўлиб борарди. Унинг бўйнидаги оғриқ қулоғидаги ғалати сезгига уланиб кетди - кимдир қулоғи тагида бир пакет чипсни ғижимлаётганга ўхшарди. Қўллари қони қочиб оқариб кетди, қон югуртираман деб иссиқ сувга қўлини тиқарди. Шифокор ундан қўлининг суратини кўрсатишини сўраганда, суратга олиш хаёлига келмаган экан.

"Мен тинмай янги симптомлар ҳақида шифокорга қўнғироқ қилардим, мендан эса руҳий саломатлигим ҳақида сўрашарди, - дейди у. - Ё бу симптомларни даволаб бўлмасди ёки оғриқлар аслида оғриқ эмасди."

Унинг бутун баданига ғалати тошмалар тошди, оёқ бармоқлари қизариб кетди, баъзида кўксида санчиқ билан уйғонар эди.

Бир куни кечқурун у дугонаси билан телефонда гаплаша туриб, ўнг юзи тушиб кетгандек туюлди. Дарҳол кўзгуга қаради - афтидан ҳаммаси жойида. У инсульт бўлдиммикан деб ҳам ҳавотир олди, аммо докторлар инсульт белгисини топа олмади.

Monique looking at her face in the mirror

Сурат манбаси, Monique Jackson

Унинг бутун баданида ғалати сезгилар пайдо бўларди. Гоҳ кимдир унинг оёғини қўли билан ушлаб тортгандек бўлар, гоҳ сочлари юзини тўсиб қўйгандек туюлар, ҳатто оғзига кириб кетаётгандек бўларди.

У докторларга нималар бўлаётганини тушунтиришга узоқ уринди. Кўпинча унда телефонда ҳаммасини тушунтириш учун беш ёки ўн дақиқа вақти бўлар, аммо бу етарли эмасди.

"Агар улар менга "қара, сенда Ковид бор, аммо буни биз даволай олмаймиз" дейишса, ҳаммаси яхши бўларди," дейди у.

У ўзига қандай муносабатда бўлганларини тасвирлашга қийналар эди. У Миллий соғлиқ хизмати ходимларини айблашни истамасди, улар унга яхши қараган эди. Аммо тизим унинг аҳволига тушган одамлар учун ишламаётган эди.

Моника коронавирусга тест топширишидан 9 ҳафта аввал. Бу вақтда у касалини бошқага юқтириб қўйишдан қаттиқ қўрқаётган эди.

Ҳукумат етти кун ёки симптомлар кетгунча ўз ўзини ихоталашни тавсия қилади. Агар симптомлар кетмаса чи, нима қилиш керак?

A drawing of the fridge

Сурат манбаси, Monique Jackson

Унинг хонадошлари уй ичида у билан контакт бўлмаслиги учун чора ўйлаб топишган - совутгичда ҳар кимнинг нарсаси алоҳида туради, ҳар ким алоҳида овқатланади.

Бир куни у айлангани дугонаси билан паркка чиқди. Шу вақт бир бола унинг жуда яқинидан югуриб ўтди. Моника ўзини боладан олиб қочиш учун бир сакраб тушди. Боланинг боласи ҳам қўрқиб кетди. "Бола сизга яқин жойда эмасди", деди у. Моника унга тушунтиришга уринди. У касаллик юқтириб олишдан қўрқмагани, аксинча, болага юқтиришдан қўрққанини айтди. Касал одам ўйда ўтириши керак, деди она.

У ўз кундалиги одамларга аслида ҳаммаси у қадар жўн нарса эмаслигини тушунтиришига умид қилади.

Monique shouts at a child as it runs towards her in the park

Сурат манбаси, Monique Jackson

Унга нима бўлаётгани бошқаларга тушунарсиз. "Бир киши менга Ковид ҳақида кўп ўйлаб юбораётганимни айтди," дейди у.

Ниҳоят Британия ҳукумати симптоми бўлган барчани тестдан ўтказиш йўлини очди. Моника жуда хурсанд эди. Аммо бир муаммоси чиқди - у топган ягона тест олувчи марказга ҳам машинада бориш керак. Аммо унда машина йўқ. "Кўпчилик дўстларим ҳатто машина ҳайдай олмайди," дейди у.

Бир дўсти ниҳоят уни ўзини хавфга қўйиб бўлса да машинада элтиб қўядиган бўлди.

Monique getting a covid test in the car with her friend

Сурат манбаси, Monique Jackson

Тест олиш марказида у ҳамшира ва шифокорлар менга таскин беради деб ўйлаган эди, аммо у ерда аскарларни кўрди. Ҳатто бурнидан суртма олишаётганда ҳам хаёлида бу аскарларнинг неча ёшдалиги турарди.

Натижалар манфий чиқди. Елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлди, чунки бу натижа у дўстлари ва оиласига вирус юқтирмаслигини билдиришини айтишган эди. Аммо барибир ғалати эди. "Касал юқтираман деб ўйлаш осонгина миядан чиқиб кетадиган ўй эмас экан," деб ёзади у кейинчалик кундалигида. Айни пайтда, у ўзини яхши ҳис қилмаётганди.

Monique shivering in her bed late at night

Сурат манбаси, Monique Jackson

Касаллигининг тўртинчи ойида у яшаш жойини ўзгартириб, оиласига яқинроқ жойга кўчишга қарор қилди, улар уй ишларига ёрдам бериши мумкин эди - уй йиғиштиришлар унга оғирлик қилаётганди.

Унинг нафас олиши яхшиланди, бошида зинадан чиқаётганда нафасини ростлаш учун тўхташга мажбур бўларди, июль ойига келиб, у тўхтамай зинадан чиқа олди.

Аммо хонасини тозалайман деб тўрт дақиқача чангютгични ишлатди ю, нафаси сиқиб, йиқилди. Шундан сўнг уч ҳафта кўрпа тўшак қилиб ётди.

Моника қандай даволанишни билолмаяпти.

"Кўп одамлар менга "Моника, сен яна велосипед мина оласан, бокс билан ҳам шуғулланасан, бизникига ҳам келасан," дейишади. Аммо бу гаплар менга ёрдам бермайди.

Шифокорлар ҳозиргача Ковиднинг симптомларидан халос бўла олмаётган беморларга қандай ёрдам беришни билмайди.

"Бу ёғи энди нима қила олишим мумкин у, нимани қила олмаслигим масаласи. Режа тузасиз, аммо танангиз режаларингизга парво қилмайди," дейди Моника.

"Гап шундаки, эмейл ёзаман ёки шифокорга боғланаман, сўнг дўстларим билан гаплашаман, шундай чарчайманки, ҳатто тиш ювишга ҳол қолмайди."

У ҳозирги ҳолатини қабул қилишга кўмак берадиган психологик терапия олди. Ва ҳозир бундай ёрдам барчага бўлиши учун акция ўтказмоқда.

У кутмаган яна бир нарса шуки, унинг касаллиги уни бошқа қўзиқорин энтузиастларига яқинлаштирди.

Қўзиқоринларда вирусга қарши хусусият бор, деб ёзади у бир постида. Аммо улар янада каттароқ, янада гўзалроқ ниманингдир бир бўлаги.

Monique calling her friend who is outside her window

Сурат манбаси, Monique Jackson

Улар мицелий - дарахтлар илдизлари билан боғланган ерости тармоғининг меваларидир. Улар илдизлардан озуқа олади. Замбуруғлар бўйича мутахассислар ишонишича, улар дарахтларга бир бири билан алоқа қилишига, бир бақувват илдиздан озуқани олиб, бошқа бир заиф илдизга ўтказишга кўмак беради.

Қўзиқоринлар унинг уйига ойлаб овқат ташиган дўстларини эсга солади. У касал бўлгандан бери кўплаб одамларга суянди.

"Уйда ёлғиз ўтириб, кўпроқ одам билан яқин бўлиб қолдим," деб ёзди у "Instagram"даги кундалигига.

Моника кундалигига "Instagram"да @_coronadiary обуна бўлинг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek