Ковид-19 танангизга кирганда нималар қилади? - Коронавирус Dunyo O'zbekiston

Toshkent
Published
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Ковид-19 ҳар кимга ҳар хил таъсир қилади. Кўпларда умуман аломати сезилмайди, бошқалар эса ойлаб касалхонага ётқизилади.

Хўш, бу касаллик танангизга киргач, нималар қилади?

Коронавирус одам танасига оғиз, бурун ва кўз орқали киради.

У одатда бурун, томоқ, нафас йўллари ё ўпка ичидаги ҳужайраларга ёпишиб олади. У бу хужайраларни вирусни кўпайтирадиган «завод»ларга айлантира олади.

Кўплар учун иситма, йўтал, нафас қисиши жуда ёмон кечади.

Лекин, вирус ўпкадаги кичик қон томирларини шикастлаб қонталашга ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Алвеолалар - қонга кислород келиб тушадиган майда пуфакчалар. Уларнинг яллиғланиши пневмонияга етаклаши мумкин.

Оғир касалларда ўпка суюқлик билан тўларкан, сунъий нафас бериш зарурати туғилади.

«Умуман нафас ололмадим. Оксиметр мендаги кислород даражасини 88% деди, бу ўта хавфли. Фақат ўшанда мен ҳаётим хавф остида эканини англадим,» - дейди Ковид-19дан тузалган бемор Жимми Флорес.

Ковид-19 нафақат ўпка, балки танамизда касаллик билан курашувчи иммун тизимни ҳам ишдан чиқариши мумкин.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Ситокинлар - инфекцияни илғаб, ишора берадиган хужайралар. Ковид-19ни юқтирган баъзи одамларда бу тизим керагидан кўп ишлаб юбориши мумкин.

Агар ҳаддан ташқари кўп ситокин йиғилса, у соғлом ҳужайраларни шикастлай олади. Энг оғир ҳолларда бу "ситокин тўфони" деб аталади.

Ковид-19 тутқаноқ ва комага, ҳамда мияга қон қуйилишига ҳам етаклай олади.

Керагидан ортиқ ишлаган иммун тизими қонталаш келтириб чиқариб, мияга қон таъминотини кесиб қўйиши мумкин.

Мия яллиғланиши, психоз ва деменция аломатлари оғир касалларга таъсир қилади.

Касаллик ўртача 14 кун давом этади. Аммо, баъзиларда аломатлар анча узоқроқ муддатга чўзилиши мумкин.

Нафас олишда қийналиш ва чарчоқ хисси ойлаб давом этиши мумкин.

"Кўп юролмайман, тез мазам қочиб, нафасим қисиб, ўтириб олишга мажбурман. Аввал ҳеч қачон бундай бўлмаганман,» - дейди Жули исмли Ковид-19дан тузалаётган бемор.

Ёши каттароқ ва сурункали касаллиги бор одамларда аломатлар оғир кечиши мумкин.

Уни юқтирмагунча, танангиз қандай жавоб беришини олдиндан билиш қийин.

Шундай экан, ундан сақланиш маслаҳатига қулоқ солган маъқул.

Сиз ўзингизни қандай ҳимоя қиляпсиз?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek