Хитойда элчи бўлган Cаидовнинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири бўлиши кучли геосиёсий қадамми? Соғлиқни Сақлаш вазири алмашди Yangiliklar, O'zbekiston

Published

Хитойда элчи бўлган Бахтиёр Саидовнинг Ташқи ишлар вазири этиб тайинланиши кучли ва онгли равишда ташланган геосиёсий қадам эканлиги айтилмоқда. Қайта Ташкил қилинган вазирликлар рўйхати тасдиқланди. Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўзгарган.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, шу йилнинг 9 сентябр куни Ташқи ишлар вазири этиб тайинланган Владимир Норов бошқа ишга ўтиши сабабли лавозимидан озод қилинган.

Ташқи ишлар вазири Норовнинг қаерга ўтгани маълум эмас.

Норовнинг ўрнига 2021 йилнинг ноябридан бери Халқ таълими вазири сифатида ишлаб келаётган Бахтиёр Саидов тайинланган.

Бахтиёр Саидов бир неча йил Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси сифатида ишлагани таҳлилчиларнинг эътиборини тортган.

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг Би-би-сига айтишича, оз муддат Ташқи ишлар вазири сифатида ишлаб келган Норов Россияга мойил фикрлари билан эсда қолган.

Раббимовга кўра, Ташқи сиёсат бошига Хитойда ишлаб келган одамнинг қўйилиши Ўзбекистон томонидан ташланган кучли геосиёсий қадам.

"Хитойда элчи бўлган одамни Ташқи ишлар вазири қилиб олиб келиш Хитойга ориентир олишни англатади. Норовнинг 2-3 та репликасини биламан, Россияга мойиллиги бор. Демак, Россияга нисбатан яқинроқ бўлган одамни олиб ташлаб, Хитойда элчи бўлган одамнинг қўйилиши, бу жуда кучли, онгли геосиёсий қадам", дейди Камолиддин Раббимов.

Бахтиёр Саидов Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Gazeta.uz нинг ёзишича, у Халқ таълими вазири бўлишига қадар Хитойдаги элчи сифатида 2017 йил июндан бери ишлаб келган. Саидов 2018 йилнинг апрель ойидан Ўзбекистоннинг Мўғулистондаги элчиси, 2019 йилдан эса — Филиппиндаги элчиси (қароргоҳи Пекинда жойлашган) лавозимларида ҳам фаолият юритган.

Ҳукуматнинг янги таркибида нима ўзгарди?

Шавкат Мирзиёев 2023 йил 1 январдан бошлаб қайта ташкил этиладиган вазирликлар раҳбарларини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Уларнинг рўйхатини президент матбуот котиби Шерзод Асадов эълон қилди.

Ҳукумат таркиби шундай кўриниш олган:

  • Ачилбай Жуманиязович Раматов бош вазир ўринбосари лавозимига;
  • Жамшид Анварович Қўчқоров бош вазир ўринбосари лавозимига;
  • Жамшид Абдухакимович Хўжаев бош вазир ўринбосари лавозимига;
  • Зулайхо Бахриддиновна Махкамова бош вазири ўринбосари лавозимига;
  • Шерзод Давлятович Кудбиев иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;
  • Лазиз Шавкатович Кудратов инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;
  • Бобир Фархадович Исламов тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;
  • Батир Иркинович Закиров қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;
  • Бехзод Анварович Мусаев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;
  • Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;
  • Хилола Уктамовна Умарова мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;
  • Азиз Абдукахарович Абдухакимов табиат ресурслари вазири лавозимига;
  • Адхам Ильхамович Икрамов ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;
  • Шерзод Хотамович Шерматов рақамли технологиялар вазири лавозимига;
  • Озодбек Ахмадович Назарбеков маданият ва туризм вазири лавозимига;
  • Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов энергетика вазири лавозимига;
  • Амрилло Шодиевич Иноятов соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.

Шунингдек, президент қарори билан:

  • Шахрух Шатургунович Шарахметов Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига;
  • Содиқ Донақулович Тошбоев Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси лавозимига;
  • Баходир Абдусаломович Бегалов Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига;
  • Абдушукур Абдужамилевич Садиков Миллий антидопинг агентлиги директори лавозимига;
  • Олим Хайруллаевич Нарзуллаев Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори лавозимига;
  • Акмалхужа Юсупович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси лавозимига;
  • Бахромжон Тураевич Норқобилов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига;
  • Низомидин Жалилович Бакиров Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директори лавозимига;
  • Бахтиёр Вахабович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлиги назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.