Олтинсой воқеаси: Ноқонуний бўлса ҳам, мажбурликдан уй қурдик - Ўзбекистон O'zbekiston

Published
Ўқилиш вақти: 1 дақ

14 февраль куни Сурхондарёнинг Олтинсой туманида одамларни ўз уйидан мажбуран кўчиришга уриниш ишлари маҳаллий аҳоли ва ички ишлар ходимлари ўртасида қонли тўқнашувга сабаб бўлган эди.

Би-би-си ушбу ҳолатнинг сабабларини ўрганиш, одамлар дардини тинглаш ва маҳаллий ҳокимият вакилларидан ҳолат бўйича изоҳ олиш мақсадида жанжал юз берган Халқабод маҳалласига борди.

Оммавий ахборот воситалари содир бўлган воқеани нотўғри талқин қиляпти, дея шикоят қилган халқабодликлар, аввалига, ҳатто, камерани ёқишга изн бермадилар. Бироқ аста-секин ўз дардларини ёра бошладилар.

Халқабодликлар Би-би-сига нима учун маҳаллий ҳокимият ноқонуний ўлароқ кўрган уйларни қурганликларини изоҳлаб, 14 февраль кунги жанжал тафсилотларини сўзлаб бердилар.

Би-би-си, шунингдек, Олтинсой туман ҳокимлиги расмийлари билан ҳам учрашиб, нега Халқабод маҳалласидаги уйларнинг ноқонуний қурилган, дея кўрилаётгани ва 2019 йил 1- майига қадар амалда бўлган ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида ушбу хонадон соҳибларига мулкка эгалик ҳуқуқи берилмагани сабабларини сўради.

Бундан ташқари Олтинсой туман ички ишлар бўлими бошлиғи Аслиддин Мирзаев 14 февраль куни юз берган можаро юзасидан изоҳлар берди.

Тилга олингандек, маҳаллий ҳокимият вакиллари хонадон соҳиблари уйларнинг ноқонуний қурилганидан яхши хабардор бўлганини таъкидламоқда.

Хўш, агар шундай бўлса, халқабодликлар нега уйларни бўшатишга қаршилик қилмоқдалар?

Расмийлар айтаётган аҳоли ерларни чиндан ҳам ноқонуний эгаллаб олмоқчими ёки одамларнинг ўзининг бир парча ерини ҳимоя қилишдан ўзга чораси йўқми?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek