Ўзбекистон: Оғзига эрк берадиганларни ота-онаси сўкиб катта қилганми?

    • Author, Чингиз Boy
    • Role, Blog
  • Published

"Ээээ онангни..."

"Ҳорами"

"Пи...з"

"На..й"

"А...га"

Буёғи бепоёнлик, бемалол то шу саҳифа тугаганига қадар давом этиш мумкин, кўча луғатини қўйинг, фақатгина мансабдор шахсларнинг сўкишларини ёзиб чиқинг, кифоя.

Зотан, бугун Ўзбекистонда мансабдор шахснинг бўралатиб сўкиши янгилик бўлмай қолди.

Сиздирилган аудио-видеолардаги ҳақоратларга чидаётган одамлар каби бизнинг ҳам теримиз қалинлашиб бораётгандай...

Мансабдор шахсларнинг оғзидан чиқаётган ҳақоратлардан ҳам баттарроғини тасаввур қилиш қийин.

Оддий бир одам улардан ўтказиб сўколмаса керак.

Табиийки, бу каби сўкишлардан чарчамаётган мансабдорлар учун баҳонанинг энг каттаси "стресс"га тўла иш ва вазифа ҳақида...

Чарчайди, асаблари таранглашади, иш юришмайди, тепадан босим...кейин шу "сўкворадида..." қабилидаги оқловларни эшитдик.

Шу ўринда -

Масалан, жарроҳлар ҳақида...

Энди бир жарроҳни тасаввур қилинг.

Беморнинг ошқозоними, юрагими ёки миясидами амалиёт ўтказаётган жарроҳни!

Ўлим билан олишаётган беморнинг онаси ҳам қолмасин, отаси ҳам...сўкиб суриштириб турса, ахир, у ҳам босим остида эмасми?

Чарчагандир балки?

Стрессдадир кучли?

Эшитганмисиз шунақасини?

Бу каби стрессга тўла касблар оз эмас.

Президент ҳам сўкиб турса бўралатиб, ҳа, нима, бошқа бир мансабдорникидан кўра енгилроқми унинг вазифаси?

Фарқ шундаки, баҳона кўп, аммо улар бировни ҳақорат қилгани ҳақида кўп ҳам эшитмаганмиз.

Жарроҳнинг беморни амалиёт устида сўкаётгани ёзилган аудио сиздирилмаган.

Гапига жавоб бериш...

Мансабдорларнинг сўкишлари ва таҳдидлари учун аксарият ҳолатларда муштипар бир "жазо" берилади.

"Минг марта узр, хатоимни тушуниб етдим"га ўхшаш монолог ўқилади, тамом, буёғи кенг дала...

Мансабдорнинг ёқасидан айнан сўкингани учун олган бирор бир ходим ҳақида ҳам ўқиганимиз йўқ.

Балки ҳамма гап мана шундадир.

Балки кўчадаги "гапингга жавоб берасанми" деган ёқа тутишнинг қонуний йўлидан борилмаётгани сабаб баъзи оғизлардан алафлар аримай қолгандир?

Балки беғубор бўлмаган болалик

Аниқ сабаблар билан ўз исмини ошкор этишни истамаган тошкентлик руҳшуносга кўра, ҳаммаси - оддий.

"Қуш уясида кўрганини қилади", дейди у.

"Ўша мансабдорларнинг сўконғичлигига уларнинг болаликдаги тарбияси билан боғлиқ,тамом".

Демак, оилада кимдир, отами ё онами, боласиними, эриними, балки ота-онасини, ака-ука, опа-синглисини бўралатиб сўкаверган, сўкаверган ва ўша пайт болакай бўлган мансабдор буларнинг ҳаммасини эшитган.

Гувоҳ бўлган.

Балки ўша куракда турмайдиган сўкишларга ўзи ...нишон бўлган.

Бугунги кунда бу каби оилаларни маънавиятсиз деб аташади.

"Иқтисодий ё ижтимоий мушкулликларни кўтаролмай стресс остида сўкиниш ишлатиладиган оила" деб эшитганмисиз ёки?

Беғубор бўлмаган болаликда улғайган мансабдор кейинроқ шу балога йўлиққан.

"Сўкиниш" деган балога.

На ўзини ва на бошқаларни ҳурмат қилиш балосига.

Аччиқни аччиқ кесадими?

Хўп, энди нима қилиш мумкин?

Бу мансабдор сўккан одам уни ҳам бўралатиб сўкиши керакми?

Кейин унга ақл кириб, эй, онангни биров суриштирса ёмон бўлар экан, мен ҳам ўзимни тийсам энди, дермикан?

Демасмикан?

Балки ... бу нафақат аччиқ, балки сассиқ тил соҳибини маҳкамага йўллаб қўйиш керакдир?

Вақти етгандир?

Чунки сўкишдан кейинги қадам хатарлироқ бўлиши мумкин.

Сўконғич мансабдор учунгина эмас, уни ҳимоя қилаётган тизим ва сўкишга нишон бўлган шахс учун бирдай хатарли...

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek