Қайси бири тўғри: oktyabrми ёки oktabr?

Сурат манбаси, MTRK.UZ
Published
Ўзбекистонда охирги 20 йилда Лотин алифбосига ўтиш ёки Кирилл алифбосида қолиш борасида бир қарорга келинмади.
Болаларга Лотин алифбосида сабоқ беришга киришилган, бироқ бу алифбонинг қонун-қоидаси чуқур ўйланган, илмий асосланган бўлиши лозимлиги ҳақидаги талаб эътибордан қолиб кетган.
Лотин алифбоси, сўзлар ва ҳарфларнинг қандай ёзилиши борасидаги баҳс-мунозаралар охирги вақтда яна қизимоқда.
21 октябрда Ўзбек тилига Давлат тили мақомини берган қонун қабул қилинганига 28 йил тўлди.
"Ўзбекистон" телеканалининг "Муносабат" ток-шоуси алифбо муаммоларига бағишланди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02




























