Супер Эл-Нино таҳдиди ортди: Дунё қўрқувда, Ўзбекистон ва минтақани нима кутади? Янгиланди

Супер Эл-Нино харитаси ва сув учун дуо қилаётган ўзбекистонликлар.

Сурат манбаси, AFP via Getty Images/BBC

Сурат тагсўзи, Сувсизлик ва қурғоқчилик кучайиб бораётган Ўзбекистонга Эл-Нино ноодатий табиат ўзгаришларини келтириши мумкин.
Published
Ўқилиш вақти: 4 дақ

Дунё экстремал хавфли об-ҳаво палласига кирди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш куч йиғаётган супер Эл-Нино ҳодисаси ва унинг оқибатларидан огоҳлантириб чиқди.

Айни шу Эл-Нино энг кучли таъсир қиладиган мамлакат ва минтақалардан бири Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиёдир.

Жаҳон метеорология ташкилоти чиқарган сўнгги хулосага биноан, бу охирги 70 йилда кузатилган энг кучли Эл-Нино бўлади.

Ҳозирги Эл-Нино келаси йил дунё бўйлаб об-ҳавони кескин ўзгартириб юбориши кутилмоқда. Унинг таъсири эса камида 2027 йил февралига қадар сезилади.

Бир минтақа қурғоқчиликка юз тутса, бошқаси намгарчиликка ботиши ёки тўфонлару селлар гирдобида қолиши мумкин.

Дунё супер Эл-Нинони қўрқув билан кузатмоқда.

Эл-Нино ўзи нима ва нега аксар дунё хавотирга тушган? Башорат ва хавотирлар қанчалик асосли?

Марказий Осиёдан узоқда, Тинч уммонида юз кўрсатаётган табиат ҳодисаси Ўзбекистон ва минтақага қанчалик кучли таъсир эта олади?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Нега бунчалик хавотир?

BBC
Bu misli ko‘rilmagan hodisa ekanligini aniq anglab yetishimiz lozim. Hech qachon prognozlarimizda bunchalik kuchli El-Nino alomatlarini kuzatmagandim.
Adam Skeyf
Tadqiqotchi

Айни дамларда Тинч уммони узра бўй кўрсатаётган табиат ҳодисаси супер Эл-Нино бўлиб, келаси 2027 йили дунё бўйлаб об-ҳавони ўзгартириб юбора олади. Ва яна жуда экстремал тарзда ўзгартиради.

Мавжуд иқлим ўзгариши оқибатлари ва Эл-Нино боис 2027 йил ҳали тарихда битилмаган даражада иссиқ йил бўлиши эҳтимоли катта.

Айрим жойларда жазирама иссиқ забтига олса, бошқа ерларда кучли шамол ва бўронлар туриши мумкин.

Баъзи минтақаларда эса намгарчилик кучаяди.

Мутахассисларга кўра, дунё бўйлаб мавжуд табиат хусусиятлари аллақачон ўзгармоқда. Ҳиндистонда муссон ёмғирлари одатдагидан кам, Атлантика уммони узра тўфонлар пасайган.

"Бу мисли кўрилмаган ҳодиса эканлигини аниқ англаб етишимиз лозим" - дейди Буюк Британия Метеорология хизмати мутахассиси Адам Скейф.

"Ҳеч қачон прогнозларимизда бунчалик кучли Эл-Нино аломатларини кузатмагандим".

Ел-Нино нима?

Эл-Нино табиий юз берадиган табиат ҳодисаси. Одатда, у ҳар 2-7 йил орасида рўй беради.

Бу жараёнда Тинч уммони бўйлаб шарқдан ғарбга эсадиган пассат шамоллари заифлашиши ва ҳатто тескари тарафга эсиши мумкин. Бу эса илиқ сувларнинг шарққа қараб тарқалишига йўл очади.

Уммондан осмонга иссиқлик кўтарилади. Бу эса жаҳон бўйлаб ҳаво ҳароратини ҳам кўтаради ва ёғингарчилик хусусиятларини ўзгартириб юборади.

Супер Эл-Нино  харитаси.
Сурат тагсўзи, Супер Эл-Нино Марказий Осиёга ҳам кучли таъсир этиши кутилади.

Тинч уммонидаги муҳим ҳудудда сув юзаси ҳарорати ҳали ярим даражага ошса, олимлар Эл-Нино юзага келганини эълон қилишади.

Ҳозир эса айни кўрсаткич 0.5C эмас, балки мисли кўрилмаган 2C даражага чиққан.

Сўнгги прогнозларга биноан, Эл-Нино авжида чиққан пайтда бу 3C даражага ҳам етиши мумкин.

Мутахассислар 19-асрдан бери бунчалик кучли Эл-Нино бўлмаган, деб тахмин қилишади.

Уммон тубидаги жуда баланд ҳарорат - бу баъзи ҳолатларда меъёрдагидан 8C баланд дейилади - ўта кучли Эл-Нинони яратиши мумкин.

Айни воқелик ривожланиб бориши учун бир неча ойлар кетиши билдирилади.

Ҳозирги Эл-Нинога иқлим ўзгаришининг ҳам таъсири борлиги борасида бирон "далил йўқлиги" айтилади.

Лекин, барибир, ушбу савол устида баҳслар мавжуд.

Минтақани нима кутади?

Сув учун дуо қилаётган намозхонлар.

Сурат манбаси, AFP via Getty Images

Сурат тагсўзи, Ўзбекистонда ҳам охирги йиллари масжидларда сув сўраб, дуо қилиш ҳоллари кузатилган.
Skip podcast promotion and continue reading
Бизни WhatsApp да ҳам кузатинг

BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да

Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг

End of podcast promotion

Ҳозирги Эл-Нино дунёнинг баъзи ҳудуларида қурғоқчиликни кучайтириши, айрим минтақаларда эса намгарчиликни ошириб юбориши мумкинлиги айтилади.

Эл-Нино энг кучли таъсир қилиши кутилаётган минатқалардан бири - Марказий Осиё.

Харитага биноан, минтақада ёғингарчилик ва намгарчилик кучайиши эҳтимоли катта.

Харитага қараганда, бу Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистон ҳудудларини қамраб олади.

Эл-Нино таъсирида бу жойларда келаси йили ёғингарчилик кучайиши мумкин.

Минтақада ёғингарчилик ортиб, намгарчилик кучайиши мумкин.

Айни пайтда селлар ва сув тошқинлари хавфи ҳам бўлади.

Дунё бўйлаб кўплаб минтақаларда кузатиладиган ҳавонинг ҳаддан ортиқ исиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Айримлар, ёмғир ёғиши кўпайиши ижобий ҳолат эмасми, деб сўраши мумкин.

Гап шундаки, ҳаддан ортиқ намгарчилик ҳам табиат ва қишлоқ хўжалиги учун кутилмаган ҳолат бўлса, экинлар ҳосилдорлигига таъсир қилиб, қуруқ шароитга мўлжалланган ва кўниккан соҳларага зарар етказиши мумкин, деган хавотирлар бор.

Қозоғистон ва Ўзбекистонда ёз ўта иссиқ келиб, ҳаво ҳарорати янада ошиши борасида ҳам башоратлар бор.

Skip Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: and continue readingБизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

End of Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

Ёғингарчилик ортса-да, узоққа чўзиладиган ёзги иссиқ давр мавжуд муаммоларни янада кучайтиради.

Жазирама ёки чилла иссиғи узоқ чўзилса, бу энергия тизимларига босим ташлаши, тупроқни қуритиб юбориши ва иссиққа боғлиқ касалликлар кўпайиши мумкин.

Ёғингарчилик кўп бўлиши сув захиралари учун ижобий ҳолат.

Аммо селлар ва сув тошқинлари кўпайиб, инфратузилмага қўшимча босим тушиши мумкин.

Тошқинлар ва ноодатий ёғингарчилик бу ҳолатга кўникмаган экинларнинг ўсиши ва ҳосилига салбий таъсир қилиб, мол-қўй ўтлайдиган яйловларга ҳам зарар бериши мумкин.

Одатдагидан ортиқча ёғингарчилик май ва сентябр оралиғидаги даврда кузатилиши эҳтимоли айтилади.

Дунё бўйлаб ёқилғи ва энергия нархларининг ошиши, минерал ўғитлар баҳоси ўзгариши, чорвачилик ва транспорт таннархи ортиши минтақага ҳам таъсир этмайди, дейиш қийин.