Россия Хитойнинг энг йирик нефть таъминотчисига айланди
Россия Хитойга нефть етказиб бераётган энг йирик таъминотчига айланди. Украинага Европа Иттифоқига номзод мамлакат мақоми бериладиган шу ҳафтада Россия ўзининг душманона ҳаракатларини янада кучайтириши мумкин. Мамлакат шарқида жанг давом этаяпти.
Жонли ёритиш
Украина: ‘Рус аскарлари мени зўрлашди, эримни эса ўлдиришди’ - жинсий зўравонлик уруш қуролига айландими?, Янги далиллар
Би-би-си рус аскарлари Киев яқинида тинч аҳолини зўрлагани ва ўлдирганига оид дастлабки далилларни топди. Жабрдийда инсонларнинг ўзлари билан суҳбатлашди. Кўрган-кечирганларини ўз оғзиларидан эшитди.
Жинсий зўравонлик Украинада ҳам уруш қуролига айландими?
Хитой эса, товуш тезлигидан ҳам бир неча баравар тез гипертовушли ракеталарини синаб кўрди.
Би-би-си таҳлилчисига кўра, Ғарб ва, айтайлик, Россия ёки Хитой ўртасидаги йирик можаронинг кўп жиҳатлари аллақачон ишлаб чиқилган, тайёрланган ва ҳозирланган.
Аммо Ғарб бугун Россия ёки Хитойга бас кела оладими?
Видео. Ўзбекистон: Россия уруши нега "Тошкент васвасаси"га сабаб бўлмоқда?
Россиянинг Украинадаги уруши ортидан кўплаб IT мутахассислари ўзлари учун осуда макон излай бошлаганлар.
Шундай жой танловларидан бири электр ва интернет билан муаммолар бисёр бўлган, Twitter ва Tiktok каби оммабоп тармоқлар блокланган Ўзбекистон бўлмоқда.
Мутахассислар оқимини Ўзбекистонга жалб қилиш учун IT-Park март ойида TashRush ёки жўн тилга "Тошкент томон шошиш" дея таржима қилиш мумкин бўлган дастурни ишга туширган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин
Россия Президенти Владимир Путин кўриниш берди,
гапирди.
Унинг айтишича, Украинадаги аскарлари мардонавор ва
зўр жанг қилишмоқда, энг замонавий қуроллардан фойдаланишаётир.
Путинга кўра, Россияни ҳимоя қилиш учун Украинада
ҳарбий амалиёт бошлашдан “бошқа чоралари бўлмаган” ва кучлари ўз олдларига
қўйган мақсадга эришишади.
Бу ҳақда Россиянинг Интерфакс ахборот агентлиги
хабар бераётир, Россия президенти Космонавтлар куни муносабати билан гапирган.
“Мана шундай бўлади. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Мақсадлар мутлақо аниқ, улар олийжаноб”, - дея баён қилган Владимир Путин.
Россия президентига кўра, “асосий мақсадлари – Донбассдагиларга
ёрдам бериш”.
Путин ишғолни бошлаган шу йил февраль ойида мақсади
Украинани “демилитаризация ва денацификация” қилиш эканини айтган.
Аммо ҳозирга келиб, ҳарбий амалиётларининг бош
мақсади “Донбассни озод қилиш”га ўзгарган.
Россия президенти урушгача Украинани мамлакат
шарқида геноцид содир этишда айблаган, аммо ўз сўзларига бирор бир исбот-далил
келтирмаган.
Лекин, шунга қарамай, худди шу иддаоларидан Россиянинг ҳужумларини оқлашда фойдаланган.
Путин яна нима деди?
Владимир Путиннинг айтишича, Россия ўзини ташқи
дунёдан узиб қўймоқчи, иҳоталамоқчи эмас.
Путиннинг бу ҳақдаги сўзларидан Россиянинг РИА ахборот
агентлиги иқтибос келтирмоқда.
Путин, шунингдек, Россия ва Беларусь коинотдаги
инфратузилма лойиҳаларида ҳам ҳамкорлик қилишини айтган.
Унинг бу сўзлари яқин иттифоқчиси саналувчи Беларусь президенти билан учрашуви чоғида янграган.
Икковлон Россиянинг Узоқ Шарқдаги фазо марказини
бирга бориб кўришган.
Сурат манбаси, EPA
Сурат тагсўзи, Путинга кўра, Россияни ҳимоя қилиш учун Украинада ҳарбий амалиёт бошлашдан “бошқа чоралари бўлмаган” ва кучлари ўз олдларига қўйган мақсадга эришишади
Видео. Украина уруши: Туркияга қочган россияликлар нега қўрқувда?, Тақдирлар
Бугун Истанбул одатдагидек сайёҳлар билан тўла.
Аммо рус тилидаги суҳбатлар тез-тез қулоғингизга чалинади.
Биз ўнлаб россияликлардан нима учун ўз юртларидан кетишгани ва кўчиш учун нега айнан Туркияни танлашганини сўрадик.
Аммо микрофон-камерага гапирадиган россияликни топиш жуда қийин бўлди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин
Охири YouTube пост
Видео. Украина: Россия ўзининг аскарларини ўйламаяптими?, Янги тафсилотлар чиқди
Россия Украинага бостириб кирганининг илк кунларида Чернобилдаги собиқ атом электр станциясини қўлга олганди.
Россия ҳарбийлари станция яқинидаги нурланиш кучли бўлган ўрмонда 31 мартга қадар ҳандақ қазиб яшашган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин
Охири YouTube пост
Украина уруши: Қизим кўз олдимда ўлди, бир ой ертўлада тутқун бўлдим, Тақдирлар
Киев шимолидаги Чернигов шаҳрини Россия қўшинлари бир ой ушлаб турдилар.
Ҳудудларни Украина ҳарбийлари қайта эгаллаганидан кейин у ерда рўй берган даҳшатли ҳодисалар тафсилоти аёнлашмоқда.
Улардан бири қизи ва эридан айрилган, 24 кун давомида қимирламай мактаб ертўласида асирликни бошидан ўтказган Виктория Коваленко ҳикоясидир.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин
Охири YouTube пост
Украина: Миллионлаб бола дарбадар, Мариуполь Россиянинг қўлига ўтдими? У ерда кимёвий қурол қўлланганми?, Можаронинг 48-куни
Шу соатга қадар нималар бўлди?
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти янги рақамларини эълон қилди. Халқаро
ташкилотга кўра, Россия ўз урушини бошлаган сўнгги олти ҳафта ичида миллионлаб
бола дарбадарликка юз тутган. Уларнинг жами сони қарийб 4.8 миллионга етган.
Буюк Британия янги огоҳлантириш билан чиқди. Агар Россия Украинанинг
жанубий порт шаҳри Мариуполда кимёвий қурол қўллаган бўлса, буни шундай ташлаб
қўймаслигини айтди. Украина кучларининг айни мазмундаги даъволарини текширишга
киришди.
Украина томонига кўра, Мариуполь ҳануз ўз қўлларида. Шаҳар мэри муовини
душанба куни тарқалган айни мазмундаги хабарларни “фейк” – сохта, деб атади.
Мариуполь Украинанинг, ҳафталарки, Россия қамали остида ва бомбардимонлари
остида қолаётган шаҳарларидан бири бўлади.
Буюк Британиянинг айтишича, яқин ҳафталарда Украина шарқида жанглар кучайиши
мумкин. Россия ҳозир у ерда ўн минглаб аскарини жамлаётгани айтилади.
Украина президентига кўра, эътиборини шарққа қаратиш учун бошқа босиб
олган ҳудудларидан чиқиб кетаётган Россия қўшинлари ўз ортидан ўн минглаб фаол
мина қолдириб кетган.
Одамларни осмондан сочилгани айтилаётган миналардан огоҳ қилиш учун эса,
шарқий Харьков шаҳрида овоз кучайтиргичлар ишга солинган.
Дипломатик саъй-ҳаракатлар
Москва ташқарисида Владимир Путин билан учрашган Австрия канцлери
тинчлик истиқболлари ҳақида некбин эмаслигини айтмоқда.
Ҳиндистон Бош вазирининг Жо Байденга айтишича, Россия ва Украина
президентларини бир неча бор юзма-юз мулоқот олиб боришга ундаган, жим турмаган. Аммо расмий
Деҳли шу пайтгача Россия ишғолини расман ва ошкора қораламаган.
Сурат манбаси, Reuters
Сурат тагсўзи, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, Россия ўз урушини бошлаган сўнгги олти ҳафта ичида миллионлаб бола дарбадарликка юз тутган. Уларнинг жами сони қарийб 4.8 миллионга етган
Россия: “Время”да урушга қарши чиққан журналист ишга олинди, Можаронинг 47-куни
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин
Охири YouTube пост
Тинчлик деб, Украина Россияга ён босадими?, Можаронинг 47-куни
Украина
президенти йўқ, деб жавоб берди.
Унинг
айтишича, тинчлик эвазига Украинанинг бирор бир ҳудудини Россияга беришга “тайёр
эмас”.
Володимир
Зеленский бу ҳақда Американинг CBS телевизион каналига гапирган.
Украина
президенти Қримни ҳеч қачон Россиянинг ҳудуди, деб тан олмаслигини баён қилган.
Қрим ярим
ороли 2014 йилда расман Россияга қўшиб олинган, аннексия қилинган.
Пойтахт Киев
атрофида Россия кучлари томонидан уруш жинояти содир этилганига оид даъволарни
текширишда ёрдам бериш учун Франциядан гуруҳ Украинага етиб келган.
Сурат манбаси, EPA
Сурат тагсўзи, Президент Зеленскийнинг айтишича, тинчлик эвазига Украинанинг бирор бир ҳудудини Россияга беришга “тайёр эмас”
Россия тўхтатилмаса, тўхтамайдими?, Можаронинг 47-куни
Украина
президенти огоҳлантирди.
Унинг
айтишича, Россия янги амалиёти учун ўн минглаб аскар жамлаяпти.
Бу ҳақда
Британиянинг нуфузли Рейтер ахборот агентлиги хабар бераётир.
Агентликка
кўра, Володимир Зеленский Жанубий Корея парламентида сиртдан чиқиш қилган.
Украина
президенти Россия тўхтатилмаса, тўхтамаслигини айтган.
Ҳарбий
таҳлилчиларга кўра, Россия энди Украина шарқини нишонга олмоқчи.
Мариуполда нима гап?
Президент
Зеленскийнинг худди шу чиқиши чоғида айтишича, Россиянинг ишғоли ортидан
Мариуполда ўн минглаб одам ўлдирилган бўлиши мумкин.
Мариуполь
Украинанинг стратегик жиҳатдан муҳим жанубий порт шаҳри бўлади ва ҳафталарки,
Россиянинг қамали остида.
“Мариуполь
вайрон қилинди, ўн минглаб одам ўлган, аммо, бунга қарамай, россияликлар
ҳужумдан тийилишгани йўқ”, - деб айтган Украина президенти.
Би-би-си
Володимир Зеленскийнинг мазкур баёнотини мустақил манбалар орқали тасдиқлай
олгани йўқ.
Бунга
расмий Москванинг муносабати ҳам ҳалича имконсиз.
Аммо
куни-кеча Мариуполдан қочиб чиққан одамлар Би-би-сига шаҳарнинг “қабристон”га
айлангани, одамлар шундоққина кўчаларнинг ўзида кўмиб қўйилаётгани, чечен
жангарилари талон-тарожликларга қўл уришаётгани, сув излаб, яшириниб ётган
жойларидан кўчаларга чиққан оч-наҳор одамларнинг ўлдирилаётгани ҳақида гапириб
беришганди.
Сурат манбаси, Getty Images
Сурат тагсўзи, Украина президенти Россия тўхтатилмаса, тўхтамаслигини айтган
Видео. Украина: Жасад қўли қимирладими? Ким ҳақиқатни айтди - Украина ё Россия?, ББС текшируви
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин
Охири YouTube пост
Украина уруши ва Россия: Руслар фақат ёлғон-яшиқ ва Путиннинг гаплари билан озиқлантирилмоқда, Кузатув
Кремль ҳамма нарсани рад этади: Буча кўчаларида ётган жасадлар, оммавий қабрлар ва гувоҳларнинг даҳшатли кўрсатмалари. Давлат телевидениеси эса айни раддияларни тўтидек такрорлайди.... Бугун Россияда ҳақиқатан ҳам битта овоз бор. Бу - Владимир Путиннинг овози.
Украина
томонининг баён қилишича, мамлакатга келаётган юк оқимини тўхтатиш учун Россия
кучлари тинимсиз транспорт инфратузилмаси объектларига зарба беришмоқда.
Украина
ҳарбийларига кўра, ўзларини қўшниларига қарши тажовузда айблаш учун Россия
кучлари Молдованинг бўлгинчи Приднестровье минтақасида “иғвогорона амаллар”га
қўл уриши мумкин.
Россия
қўшинлари Харьковни қисман қамал қилиб туришаркан, шаҳарнинг айрим ҳудудларига
зарба беришда давом этишмоқда.
Россиянинг
қуршови остида қолаётган жанубий Мариуполь шаҳри ҳам нотинч. Россия кучлари
бандаргоҳ бу шаҳрдаги Азовсталь корхонасини ишғол этишмоқчи. Азовсталь
Украинадаги энг йирик темир ва пўлат қуйиш корхонаси бўлади.
Ўтган 24
соат ичида Украина ҳарбийлари Россия қўшинларининг Донецк ва Луганск
минтақаларидаги ҳужумларини даф этишга муваффақ бўлишган.
Украина
кучларининг маълум қилишларича, душманнинг бешта танки, 8 дона бронетехникаси,
олтита машина ва саккизта артиллерия тизимини вайрон этишган.
Украина
Қуролли кучларининг даъво қилишларича, Россия кучлари “махсус ҳарбий
амалиётлари”ни бошлаган 24 февралдан буён 19,500 га яқин ҳарбийларини бой
беришган. Уларнинг айни мазмундаги даъволари борасида Россия томони ҳозирча
жим. Бу рақамларни Би-би-си ҳам мустақил манбалар орқали тасдиқлай олганича
йўқ.
Сурат манбаси, official
Сурат тагсўзи, Украина кучларининг маълум қилишларича, душманнинг бешта танки, 8 дона бронетехникаси, олтита машина ва саккизта артиллерия тизимини вайрон этишган
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин
Охири YouTube пост
Россия барибир Киевни оладими?, Можаронинг 47-куни
Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров янги баёнот
билан чиқди.
Унинг айтишича, Россия биргина Мариуполь билан
чекланмоқчи эмас.
Чечен раҳбарига кўра, улар ўз ҳужумларини пойтахт
Киев ва Украинанинг бошқа шаҳарларида ҳам бошлашмоқчи.
Рамзан Қодиров бу ҳақда бугун, душанба куни ўзининг Telegram
каналида баён қилган, видео чоп этган.
У [шарқий Люганск ва Донецк минтақалари]ни тўлиқ озод этиши ва кейин Киев ҳамда бошқа
шаҳарларни олишини айтган.
“Сизни ишонтириб айтаманки, бир қадам ҳам ортга
қайтилмайди”, - деган Чеченистон раҳбари.
Рамзан Қодировнинг мазкур баёноти Россия ҳужумлари Украина
шарқига кўчган бир пайтга тўғри келган.
У ердаги Украина кучлари жангларда пишган ва яхши
ҳозирлик кўрган.
Расмий Москва ҳозир асосий диққат-эътиборларини
Донбассни тўлиқ озод этишга қаратилишини айтишган.
Шундай деркан, асосан Луганск ва Донецкка ишора
қилишган.
Россия бу икки минтақанинг Украинадан мустақиллигини расман тан олган.
Расмий Москва айнан Украина шарқида ўзининг "махсус амалиёти"ни бошлаши арафасида бу каби бир қадамга борган.
Сурат манбаси, YELENA AFONINA/TASS
Сурат тагсўзи, Чечен раҳбарига кўра, улар ўз ҳужумларини пойтахт Киев ва Украинанинг бошқа шаҳарларида ҳам бошлашмоқчи
Украина уруши ва дунё: Нарх-наво осмонга сапчиди, Можаронинг 47-куни
БМТнинг
Озиқ-овқат ва Қишлоқ хўжалиги ташкилоти янги маълумотларни эълон қилди.
Унда
айтилишича, Украина уруши ғалла ва ёғ бозорини яхшигина зил титратган.
Бунинг
оқибатида дунёдаги озиқ-овқат нархлари ўтган ой рекорд даражада қимматлашган.
Украина ва
Россия асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий экспортчиларидан саналишади.
Уруш эса, қишлоқ
хўжалигига ҳам путур етказган, бу нархларнинг ўсишига олиб келган.
Дунёда
етиштирилувчи буғдойнинг 30 фоизга яқини Украина ва Россия ҳисобига тўғри
келади.
Украинадаги
қуролли низолар эса, буғдой экспортига ҳам таъсир қилмай қолмаган.
Россия, шунингдек,
жуда катта миқдорда ўсимликлар ва экинларнинг ўсишига ёрдам берувчи ўғитларнинг
асосий таркибий қисми саналувчи калий ва фосфат каби озуқа моддаларни ҳам ишлаб
чиқаради.
Сурат манбаси, Getty Images
Сурат тагсўзи, Украина ва Россия асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий экспортчиларидан саналишади
Шу соатга қадар бўлган янгиликлар:, Можаронинг 47-куни
Қисқача тўплам
Жаҳон Банкининг ҳисоб-китобларига кўра, кетаётган
уруш сабаб жорий йилда Украина иқтисоди қарийб тенг ярмига қисқариб кетади. Банк вице-президенти Украина “фавқулодда улкан
молиявий кўмакка муҳтож” эканини айтмоқда.
Украина Президенти Володимир Зеленскийнинг баён
қилишича, “қўрқоқларча” қилган хатоларини тан олишга Россиянинг юраги бетламаяпти.
Президент Зеленский маслаҳатчисининг айтишича, “Украина
Россияга қарши йирик жангларга тайёр”. Михайло Подоляк бу ҳақда давлат телевидениеси орқали
гапирган. Унга кўра, Украина икки давлат лидерлари учрашмасидан
туриб Россия кучларига зарба бериши керак. Украина президенти маслаҳатчисининг фикрича, бу
музокаралар чоғида ўз қўлларининг баланд келишига имкон беради.
Украина Бош прокурорининг маълум қилишича, Киев вилоятида
1200 дан ошиқ жасад топилган. Ирина Венедиктованинг айтишича, Россия кучлари ҳар
куни оддий украиналикларни ўлдирмоқда. Россия тинч аҳолини ҳужумга тутаётганини
изчил равишда рад этиб келади.
Россия Украина шарқи ва жанубида ўз ҳужумларини яна
давом эттирган.
Сурат манбаси, official
Сурат тагсўзи, Украина Президенти Володимир Зеленскийнинг баён қилишича, “қўрқоқларча” қилган хатоларини тан олишга Россиянинг юраги бетламаяпти