Россия Хитойнинг энг йирик нефть таъминотчисига айланди

Россия Хитойга нефть етказиб бераётган энг йирик таъминотчига айланди. Украинага Европа Иттифоқига номзод мамлакат мақоми бериладиган шу ҳафтада Россия ўзининг душманона ҳаракатларини янада кучайтириши мумкин. Мамлакат шарқида жанг давом этаяпти.

Жонли ёритиш

  1. Украина уруши: Путиннинг қизлари АҚШ санкциялари нишонига олинди

    АҚШ Россия президенти Владимир Путиннинг яқин доиралари, жумладан, унинг қизларига қарши санкциялар жорий қилди.

    Катерина Тихонова

    Сурат манбаси, Reuters

  2. 7 апрелдаги энг муҳим сўнгги ўзгаришлар, Можаронинг 43-куни

    АҚШ Россиядаги Сбербанк, Альфа Банк, Бош вазир Мишустин, Москва ҳокими Собянин, Молия вазири Силуанов, Путиннинг қизлари Катерина Тихонова ва Мария Воронцовага қарши санкциялар эълон қилди.

    АҚШ БМТга мурожаат қилиб Россияни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигини тўхтатишни талаб қилмоқчи.

    Европа Иттифоқи Украинага ўз терговчиларини Россия рад этиб келаётган уруш жиноятларини ҳужжатлаштириш учун юбормоқда.

    Россиянинг эҳтимолий ҳужуми арафасида минглаб одам Донбассни тарк этмоқда.

    Украина Ташқи ишлар вазири Дмитро Кулеба НАТО мамлакатларига "жуда оддий" чақириқ билан чиққан, инсонлар ҳаётини асраб қолиш учун Украинага кўпроқ қурол-яроғ беришни сўраган.

    НАТО маъқуллови билан Чехия танкларини Украинага юбориш бошланган.

    НАТОга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари иккинчи кун Украинага қандай ёрдам бериш масаласини муҳокама этмоқда.

    Бир кун олдин Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс, Европанинг Россия билан хавфсизлик бўйича ҳамкорлиги тугади, деб айтди.

  3. Украина. Видео: Бородянкачалик вайрона миқёсини кўрмовдим, Можаронинг 42-куни

    Президент Зеленский айтишича, Россия 1945 йилдан кейинги энг ёмон уруш жиноятларини содир этди.

    Ушбу баёнот Россия қўшинлари чиқиб кетганидан кейин дунёга ошкор бўлган Буча шаҳридаги даҳшатли манзаралар ортидан янгради.

    Шунингдек, Президент Зеленский Россия қўшинлари бир ой давомида ўз назоратида ушлаб турган пойтахт Киев атрофидаги шаҳар ва қишлоқларда ўлдирилган тинч фуқаролар сони янада кўп бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    Россиянинг бомбардимони оқибатида ер билан яксон бўлган Бородянка шаҳридаги кўп қаватли уй вайроналари остида юзлаб инсонларнинг жасади бўлиши мумкин, дейди полиция.

    Бородянкачалик вайрона миқёсини ҳали Украинада кўрганим йўқ, дейди Би-би-си мухбири Жереми Боуэн.

    Ўтказиб юборинг YouTube пост
    Google YouTube контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

    Охири YouTube пост

  4. Россия кучлари Бучада ўнлаб қиз-жувонни зўрлаганми?, Можаронинг 42-куни

    Украина томони худди ана шундай баёнот билан чиқди.

    Уларга кўра, бучалик 24 нафар хотин-қиз Россия ҳарбийлари томонидан жинсий зўрланган.

    Украиналик юқори мартабали мулозим бу ҳақда Би-би-си билан суҳбатида айтган.

    Людмила Денисова Украина парламентининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари бўлади.

    Комиссарнинг айтишича, ишонч телефонига бу ҳақда камида 25 та хабар келиб тушган.

    Уларда 14 ёшдан 24 ёшгача бўлган қиз-жувонларнинг Россия аскарлари томонидан жинсий зўрлангани ҳақида сўз борган.

    Людмила Денисованинг айтишича, Украина “украин халқининг геноцид қилинаётгани” ва уруш жиноятларига оид исбот-далилга эга.

    Россия кучлари жинсий зўравонликни “янги қурол”га айлантиришган.

    Унинг қўшимча қилишича, “14-24 ёш оралиғида бўлган жами 25 та қиз-жувон Россия ҳарбийлари томонидан жинсий зўрланган”.

    “Бу бир ой ичида содир бўлган. Биз бунга ўхшаш даҳшатли жиноятларни ҳужжатлаштиришда давом этамиз ва ҳар бир жиноятчи жавоб беради”, - деб айтган комиссар.

    Россия Бучада ваҳшийликларга қўл урганлигини изчил равишда рад этиб турибди.

    Украина парламентининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари
    Сурат тагсўзи, Людмила Денисованинг айтишича, Россия кучлари жинсий зўравонликни “янги қурол”га айлантиришган.
  5. Украинадаги урушнинг 42-куни. Воқеаларнинг сўнгги ривожи:

    Донбасс, шарқий Украина:

    • Россиянинг эҳтимолий ҳужуми арафасида минглаб одам Донбассни тарк этмоқда.
    • Луганскда ҳам бешта инсонпарварлик йўлаги очилмоқчи. Айрим ҳудудларидан маҳаллий аҳолини бошқа жойга кўчиришмоқчи. Шу йўл билан уларни жанг жабҳасидан узоқлаштиришмоқчи.
    • Украиналик мулозимлар ҳам одамларга мурожаат қилиб, “ҳали хавфсиз” бўлган бир пайтда ҳудудни тарк этиб қолинг, дейишмоқда.
    • Россия кучлари бутун Донбасс назоратини ўз қўлларига олишмоқчи. Худди шу мақсадда ҳозир минтақадаги Украина кучларини ўраб олиш пайида. Донбассда Донецк ва Луганск жойлашган.

    Украинанинг қолган қисмларида:

    • Маҳаллий мулозимнинг айтишича, Гостомелда 400 дан ортиқ киши бедарак кетган. Россиянинг Киев, Буча ва Ирпенга ҳужумлари бу шаҳар учун ҳам бетаъсир кечмаган.
    • Россия Мариуполга ҳужумларини сусайтирмаган. Мариуполь, ҳафталарки, Россия қамали остида. Мэрининг айтишича, шаҳар абгор аҳволга келиб қолган. Унга кўра, биргина сешанба кунинг ўзида Россия Мариуполга юздан ортиқ ракета отган. Россиянинг бомбардимонлари Украина шарқида ҳам давом этмоқда.

    Халқаро янгиликлар

    • Европа Иттифоқи Россияни урушдан тийиш учун яна қандай чора кўриш масаласини муҳокама этишмоқда. Таклифлар орасида Россиядан кўмир импортини тўхтатиб қўйиш ҳам бор. Аммо иттифоқнинг айрим юқори мартабали мулозимлари бу тақиқ нефть ва газни ҳам кўзда тутиши лозимлигини айтишаётир.
    • Уларнинг иттифоқчиси бўлган АҚШ ва Буюк Британия ҳам бугун Россияга қўшимча санкциялар киритишмоқчи.
    • Россия президенти санкциялар мамлакати ўз озодлиги учун тўлаши шарт бўлган бадал эканини айтмоқда.
    • Рим Папаси Бучада тинч фуқароларнинг “қирғин” қилинишини қоралаган.
    • Топилаётган оммавий қабрларга қарамай, Россия ўзининг бу ишга қўл урмаганини таъкидлаб турибди.
    • Ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги бугунги йиғини арафасида НАТО Бош котиби сўнгги вазиятга ўзининг баҳосини берган. Унга кўра, Путин ҳали-ҳануз ўз амбициясидан воз кечмаган.
    • Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Мариуполдан одамларни эвакуация қилишни бошлаган.
    Донбассни тарк этаётган одамлар

    Сурат манбаси, Getty Images

    Сурат тагсўзи, Россиянинг эҳтимолий ҳужуми арафасида минглаб одам Донбассни тарк этмоқда
  6. Донбасс: Киевда зарба еган Россия энди Украина шарқида нима қилмоқчи?, Можаронинг 42-куни

    Россия пойтахт Киев атрофидаги бир қатор муваффақиятсизликлардан сўнг эътиборини Украина шарқига қаратди. Донбасс деб номланувчи ҳудудга бостириб кириш узоқроқ давом этадиган можародан дарак бериши мумкин, дейди АҚШ.

    Украинанинг эски саноат марказини "озод қилиш"га даъво қилишдан олдин Владимир Путинга нима керак ва бу қанчалик имконли?

    Rossiya harbiysi

    Сурат манбаси, .

  7. Уруш суратлари, Можаронинг 42-куни

    Бородянка

    Сурат манбаси, Getty Images

    Сурат тагсўзи, Украина Киев шимоли-ғарбидаги Бородянкани яқиндагина Россия кучларидан қайтариб олган
    Украина собиқ президенти

    Сурат манбаси, Getty Images

    Сурат тагсўзи, Украина собиқ президент Петро Порошенко кеча, сешанба куни Черниговга борган
    Қочқинлар

    Сурат манбаси, Getty Images

    Сурат тагсўзи, Қочқинлар Львовдан Польшага йўл солишмоқда
    Одесса

    Сурат манбаси, Getty Images

    Сурат тагсўзи, Одесса соҳилида минадан огоҳлантирувчи белгилар пайдо бўлган
    Украина президенти

    Сурат манбаси, Getty Images

    Сурат тагсўзи, Украина президенти кеча, сешанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгашида сиртдан чиқиш қилди
  8. Путин халқаро трибуналга тортилиши мумкинми?, Можаронинг 42-куни

    Шу кунларда Украинадаги тинч фуқароларга қарши Россия кучлари амалга оширган ваҳшийликларга оид даъволар янграмоқда. Бунинг далиллари ҳам бўй кўрсатмоқда.

    Худди шу манзарада Украина устига Россия тажовузи ва у ердаги тинч аҳолига қарши рус ҳарбийлари ҳатти-ҳаракатлари учун Владимир Путин ҳам халқаро маҳкамада жавоб берадими, деган савол ўртага чиқаётир.

    Собиқ Югославия урушидаги қирғинлар ва тинч аҳолига қарши жиноятлар учун қатор раҳбарлар махсус маҳкамага тортилганди.

    Хусусан, Босния мусулмонларини қирғинбарот қилган серб етакчилари ва қўмондонлари ҳам ушланиб, махсус халқаро трибуналда жавоб беришган.

    Владимир Путинни ҳам шундай қисмат кутмоқдими?

    Ўтказиб юборинг YouTube пост
    Google YouTube контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

    Охири YouTube пост

  9. Агар назардан қочирган бўлсангиз:

    Сўнгги тафсилотлар

    • Украина президенти БМТ Хавфсизлик Кенгашида чиқиш қилди. Ўзи Россия Украинада содир этганини айтаётган ваҳшийликларга бирма-бир тўхталиб ўтди.
    • Россия уруш жиноятларига оид иддаоларнинг ҳеч бирини тан олмаётир. Мамлакатнинг БМТ қошидаги элчиси Буча кўчаларида топилган жасадларга оид даъволарни ҳам изчил равишда рад этган.
    • АҚШ Украинани қурол-яроғ билан таъминлаш мақсадида қўшимча $100 миллион доллар ажратмоқчи. Маълум бўлишича, бу пул танкка қарши Javelin русумидаги ракеталарга харжланади.
    • Европа Комиссияси Россияга қарши янги санкцияларини таклиф қилди. Янги жазо чоралари Россиядан кўмир импортини тақиқлашни ҳам кўзда тутади.
    • Россия босқини сабаб, 10 миллиондан ортиқ украиналик ўз турар-жойини ташлаб чиққан. Дарбадар одамларнинг сони 7 миллиондан ошган.
    • Испания рус қўшинларининг Украинада тинч аҳолини ўлдирганликларига оид халқаро миқёсда кескин акс-садо берган даъволар ортидан Россия дипломатларини чиқариб юборишини эълон қилган сўнгги Европа Иттифоқи давлати бўлди.
    • НАТО Бош котибининг айтишича, Россия келаси бир неча ҳафта ичида Украинанинг шарқий Донбасс минтақасида ҳужумга ўтиши мумкин.
    Бучалик эркак
    Сурат тагсўзи, Россия босқини сабаб, 10 миллиондан ортиқ украиналик ўз турар-жойини ташлаб чиққан. Дарбадар одамларнинг сони 7 миллиондан ошган
  10. АҚШ Путиннинг икки қизини ҳам жазолаши мумкин, Можаронинг 42-куни

    АҚШ ва Европа Иттифоқи Украинанинг рус қўшинлари Бучада уруш жиноятлари содир этишганига оид даъволарига жавобан Россияга яна санкциялар қўлламоқчи.

    Оқ уй матбуот котибининг маълум қилишича, АҚШ бу гал Россияга янги сармоя киритилишини тақиқлайди.

    Россиянинг молиявий институтлари баробарида Кремль мулозимлари ва уларнинг оила аъзоларини ҳам санкцияга тортади.

    The Wall Street Journal нинг хабар беришича, Вашингтон Путиннинг икки қизи ва Россиянинг энг йирик банки саналувчи Сбербанкка қўшимча санкциялар қўллаш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.

    Аммо уларнинг айнан нималардан иборат бўлиши ҳозирча маълум эмас.

    АҚШ ва Европа Иттифоқи бундан аввал Путиннинг ўзига ҳам қатор санкциялар қўллаган.

    Европа Иттифоқи вакиллари бугун, чоршанба куни Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи пакети режасини муҳокама этиб олишади.

    Бу жазо чоралари Россиядан кўмир импортини тўхтатиш, Россияники бўлган ёки улар юритаётган кемаларнинг Европа Иттифоқи портларидан фойдаланишига изн бермасликни ҳам кўзда тутади.

    Уруш хроникаси:

    Путин ўз оила аъзолари билан

    Сурат манбаси, Getty Images

    Сурат тагсўзи, The Wall Street Journal нинг хабар беришича, Вашингтон Путиннинг икки қизи ва Россиянинг энг йирик банки саналувчи Сбербанкка қўшимча санкциялар қўллаш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда
  11. Россия вакили Буча видеоси ҳақидаги фош этилган даъвони такрорлади

    БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина Президенти Владимир Зеленский чиқиш қилганидан кейин Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя гапирди.

    У Россия ҳарбийлари Буча шаҳрида уруш жиноятлари содир этгани ҳақидаги айбловларни рад этди.

    Россия элчиси сўзларига кўра, "Украина ва Ғарб медиасида кўрсатилаётган ҳодисаларда ҳаддан зиёд мос келмаслик" кўриниб турипти.

    Василий Небензя сўзларига кўра, Украина шаҳрида репортёрлар кўрган жасадлар Россия қўшинлари чиқиб кетаётган пайтда бўлмаган, "бу бир неча видеоларда тасдиқланган", дея қўшимча қилган.

    Россиянинг БМТдаги доимий вакили, "жасадлар уч ёки тўрт кундан буён кўчада ётган жасадларга ўхшамайди", деб айтди.

    Бироқ Би-би-си ва бошқа оммавий ахборот воситалари тасдиқлатиш имконига эга бўлган сунъий йўлдошдан олинган суратларда инсонларнинг жасадлари Буча шаҳри кўчаларида россияликлар у ердан чиқиб кетишларидан икки ҳафта олдин ҳам ётганини кўрсатди.

    Буча шаҳри кўчасидаги жасадлар

    Сурат манбаси, BBC/Maxar

  12. Зеленский: Россияни халқаро трибуналга тортиш керак

    БМТ Хавфсизлик Кенгашига видео мурожаатида Украина Президенти Владимир Зеленский, Россия Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги Нюремберг трибуналига ўхшаган халқаро тринубалга тортилиши, қилган жиноятлари учун жавобгарликка тортилиши керак, деди.

    "Бучадаги қирғин Россия охирги 41 кунда содир этиб келаётган жуда кўп қирғинларидан фақат битта мисоли", деди у.

    "Россия босиб олган қишлоқларда очиқчасига талон-тарожларни давом эттираяпти, бор ҳақиқат миқёсидан дунё ҳали бохабар бўлади", деди Президент Зеленский.

    Зеленский Россиянинг БМТдаги ролини савол остига олди, Россиянинг Украинага босқини глобал хавфсизлик архитектурасини қўпоради, деди.

    Хавфсизлик Кенгашидаги вето ҳуқуқига эга бўлган Россия бу ветодан қурол сифатида фойдаланаётгани учун БМТ дунёда тинчликни таъминлай олмаяпти, деди Украина президенти.

    Зеленский Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолигидан чиқариб ташлашга чақирди.

    Агар Хавфсизлик Кенгаши Россиянинг Украинадаги амалларини тўхтатишга ёрдам беролмаса, “фақат суҳбатлардан бошқа нарса қўлидан келмайдиган” бундай кенгашни тарқатиб юбориш керак, деди Президент Зеленский.

    Зеленскийнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига видео мурожаати
    Сурат тагсўзи, Зеленскийнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига видео мурожаати
  13. Зеленский: мен "Россия қурбонлари номидан гапираяпман"

    БМТ Хавфсизлик Кенгашига видео орқали мурожаатини Украина Президенти Владимир Зеленский "мен Россия қурбонларининг номидан гапираяпман", деб бошлади.

    Бу жаноб Зеленскийнинг Россиянинг Украинага босқини бошланганидан буён илк мурожаати бўлди.

    "Россия аскарлари тинч фуқароларни ўлдирди, аёлларни жинсий зўрлади", деди у.

    "Россия геноцид содир этаяпти", деди Украина президенти.

    Украина Президенти Владимир Зеленский

    Сурат манбаси, United Nations

  14. Буча жасадлари суратларини ҳеч унутмайман - БМТ Бош котиби

    БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлиси бошланди.

    Мажлисда гапирган БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Бучада кўрган тинч фуқароларнинг суратларини "ҳеч унутмаслигини" айтди.

    Россия томонидан содир этилганлиги даъво қилинаётган бошқа уруш жиноятларининг далиллари чиқиб келаётганидан ларзага тушганини айтди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш.

    Жаноб Гутерриш, Украинадаги уруш глобал иқтисодиётга жиддий оқибатлар келтиришига БМТ Хавфсизлик Кенгаши эътиборини қаратиш менинг бурчим, деб айтди.

    Ривожланаётган 74 мамлакатдан айримлари озиқ овқат, энергия маҳсулотлари ва ўғитлар қимматлашишидан азият чекиши мумкин ва хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар инсонларни ҳимоя қилиш учун қўлларидан келган ишларни қилишлари лозим, деди БМТ Бош котиби.

    "Ҳозир протекционизм пайти эмас," деди Антониу Гутерриш.

    БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш

    Сурат манбаси, Reuters

  15. Буча учун Россия дипломатлари чиқариб юборилаяпти

    Киев яқинидаги Буча шаҳри кўчаларида олинган фото ва видеолар дунё аҳлини ларзага солди, Европа давлатлари Россия дипломатларини чиқариб юборишга қарор қилдилар.

    4 апрель куни Германия 40 Россия дипломатини, Франция эса 35 дипломатини "ҳайдашга қарор қилганини" хабар қилди.

    Литва Россия элчисини чиқариб юбориш, Клайпедадаги Россия консуллигини ёпишга қарор қилди.

    Италия 30 Россия дипломатини, Испания 25, Дания 15, Швеция 3 россияликни чиқариб юборишга қарор қилгани маълум бўлди.

    Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков дипломатларнинг чиқариб юборилишини "узоқни кўзламай қўйилган қадам" деб баҳолади, бунга жавобан Москва чоралари бўлишини айтди.

  16. Буча учун янги санкциялар

    Украинанинг Буча шаҳри кўчаларида қуролсиз аҳолининг ўлдирилиши дунё бўйлаб инсонларни ларзага солди, Европа раҳбарлари Россияга қарши янги жазо чораларини жорий этишга қарор қилдилар.

    Бу Украинага бостириб кирганидан кейин Россияга қарши киритилган бешинчи санкциялар тўплами бўлади.

    Брюсселдаги манбаларга кўра, Европа Иттифоқи қуйидаги санкциялар устида бош қотираяпти:

    • Россия кўмири импортидан босқичма-босқич воз кечиш
    • Россия балиқ икраси ва кимё саноати маҳсулотларидан воз кечиш
    • Россия автомобиллари учун чегараларни, кемалари учун бандаргоҳларни ёпиш(энергетика маҳсулотлари ортилган уловлар истисно)
    • Компьютер чиплари, компьютерлар, газ саноати, транспорт ва бошқа соҳаларга мўлжалланган асбоб-ускуналарнинг Россияга экспортини тақиқлаш
    • SWIFT молия тармоғидан узилган ВТБ ва яна уч банкка қарши санкциялар
    • Санкция рўйхатига яна бошқа амалдорларни киритиш.

    Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу чекловлар Россиянинг 10 млрд евро экспортига, 9 млрд евро импортига таъсир кўрсатади.

    Бироқ ЕИ билан Россия ўртасидаги асосий савдо маҳсулотлари бўлган нефть ва газга чеклов киритилмайди. Бу савдодан Россия кунига 650 млн евро даромад кўрмоқда.

  17. Видео. Буча: Ким алдаяпти – Россиями ёки Украина?, Можаронинг 41-куни

    Бучада аслида нималар бўлган? Ростдан ҳам “геноцид” ва “уруш жинояти” содир этилганми?

    Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашига бунинг “ёлғон” ва “уюштирилган” эканини кўрсатувчи “аниқ далиллар”ни тақдим этишини айтмоқда.

    Расмий Москва Кенгашдан фавқулодда йиғин чақиришини сўраган.

    Йиғин бугун, сешанба куни бўлиб ўтади.

    Би-би-си мухбири Стив Розенберг Россиянинг мавқеига назар ташлайди.

    Ўтказиб юборинг YouTube пост
    Google YouTube контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

    Охири YouTube пост

  18. Қозоғистон: Россия босқинини уруш дейишдан қўрқмаймиз

    Қозоғистон расмийси Россия босимига шама қилди;

    Путин Тоқаевга нега қўнғироқ қилди?

    Агентлик орқали хорижга ишга кетганлар «ишли» саналади;

    Ўзбекистонда «Хавфсиз йўл»: рангли ҳудудлар

  19. Бучадаги қирғин юзасидан Россия даъволари қанчалик тўғри?

    Россия қўшинлари Киев чеккасидаги шаҳардан чиқиб кетгач, кўчаларда ётган жасадларнинг тасвирлари пайдо бўлди ва кўплаб оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам жасадларни ўзлари бориб кўрди.

    Украина Россияни "қасддан қирғин"да айблади, бироқ Россия буни "Киев режимининг уюштирилган провокацияси" деб атади. У Бучадан олинган тасвирлар ҳақида бир қатор асоссиз даъволарни илгари сурди.

    Буча кўчаларидан ўлган инсонларнинг жасадларини олиб кетиш

    Сурат манбаси, Getty Images

  20. 5 апрелдаги энг муҳим сўнгги ўзгаришлар, Можаронинг 41-куни

    АҚШ Президенти Жо Байден Бучада Россия ҳарбийлари тинч аҳолини ўлдиргани учун Россия президентини судга тортишга чақирди.

    Президент Зеленский айтишича, Россия қўшинлари ўзларининг "уруш жиноятлари" изларини йўқотишга ҳаракат қилаяптилар.

    New York Times газетаси сунъий йўлдошдан туширилган Буча кўчаларининг суратларини таҳлил қилган ва жасадлар шаҳарни Россия қўшинлари босиб олганидан кейин пайдо бўлганини аниқлаган.

    Россия Бучадаги қирғини рад этади, булар Украинанинг провокацияси, демоқда.

    5 апрелда Украина босқини бошланганидан буён илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғини бўлиб ўтади, унда Зеленскийнинг маъруза қилиши, Буча далилларини кўрсатиши хабар қилинган.

    Президент Зеленский Бучада

    Сурат манбаси, EPA

    Сурат тагсўзи, Президент Зеленский Бучада