Уруш ва музокаралар қандай кетмоқда?, Можаронинг 19-куни
Украина Президенти маъмурияти маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг ёзишича, Россия билан бўлаётган музокараларда Украина томони ўт очишни тўхтатиш ва мамлакат ҳудудларидан ҳарбийларни олиб чиқишни муҳокама қилмоқда.
Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар душанба куни эълон қилинган “техник танаффус”дан сўнг қайта бошланган.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сешанба куни музокараларда Москва учун бош мавзу – Украинанинг “бетараф мақоми” эканлигини айтган.
Украина Қуролли кучлари бош штабининг таъкидлашича, урушнинг 19 куни сўнггига келиб жанг қилаётган томонларнинг эгаллаган мавқеида ўзгариш бўлмаган.
АҚШ Мудофаа вазирлиги Россия армияси олдинга ҳаракатлана олмай қотиб қолгани айтди. Россия ҳозирча на осмонда ва на мамлакатнинг бирорта йирик шаҳрида тўлиқ назорат ўрнатган.
Бироқ Россия томони ёппасига ўт очиш ва украин шаҳарларини бомбардимон қилишда давом этмоқда.