Қозоғистонда сайлов: Еттита партия ва битта ҳам мустақил номзод йўқ

Қозоғистонда парламент сайлови

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Янги парламент Қозоғистонда келгуси беш йил давомида, жумладан, бўлажак президентлик сайлови пайтида ҳам фаолият юритади.
Published
Ўқилиш вақти: 4 дақ

Қозоғистонда янги бир палатали парламент — Қурултойга илк сайловлар бўлиб ўтмоқда. Бунақаси мамлакатнинг сўнгги 30 йиллик тарихида бўлмаган. Қозоғистон Мажлис ва Сенатдан воз кечди. Президент Тоқаев бугунги сайловни "тарихий ҳодиса", деб атади.

Қурултой

Қурултой — Тоқаев томонидан 2025 йил кузида бошланган конституциявий ислоҳотнинг натижасидир.

Дастлаб амалдаги Конституцияга ўзгартиришлар киритиш ҳақида сўз борган.

Аммо бир неча ой ўтиб, 1995 йилги Конституциядан буткул воз кечилган.

Янги Конституция 2026 йилнинг март ойида референдумда қабул қилинган ва 1 июлида кучга кирган.

Янги Конституция Қозоғистонда икки палатали парламент ваколатларини тугатган.

Икки палатали парламент мамлакатда 30 йил фаолият қилган.

Янги ислоҳотлар давлат бошқаруви тузилмасини ўзгартириш билан бирга, президент Тоқаевга яна бир бор етти йилга сайланиш имкониятини ҳам берган.

Қурултой келгуси беш йил давомида, жумладан, бўлажак президентлик сайлови пайтида ҳам фаолият юритади.

Янги Конституция Қасим-Жомарт Тоқаевга камида 2036 йилгача президент бўлиб қолиш имкониятини беради.

Парламент сайлови

Қозоғистонда парламент сайлови

Сурат манбаси, Meiramgul Kussainova/Anadolu via Getty Images

Сурат тагсўзи, Сайловчилар алоҳида номзодларга эмас, балки иштирокчи партиялардан бирига овоз берадилар.
Skip podcast promotion and continue reading
Бизни WhatsApp да ҳам кузатинг

BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да

Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг

End of podcast promotion

Қозоғистон бўйлаб аксарият сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 07:00 да очилган.

Овоз бериш жараёни соат 20:00 гача давом этади;

Қурултойга сайловда иштирок этиш учун 12,5 миллиондан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган.

Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги Қозоғистон фуқаролари овоз беришда иштирок эта оладилар.

Бироқ дастлабки натижалар ярим тундан кейингина маълум бўлади.

Чунки Қозоғистонда ушбу вақтдан олдин экзит-полл натижаларини эълон қилиш тақиқланган.

Сайлов кампанияси чоғида эса асосан иқтисодий ва ижтимоий масалалар устунлик қилган.

Бандлик, оила даромадлари, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик ва ҳудудий ривожланиш масалалари мунтазам равишда кун тартибидан ўрин олган.

Бир палатали янги парламент 145 нафар ўриндан иборат бўлади.

Ушбу сайловда бутун мамлакат ягона сайлов округи ҳисобланади.

Парламентдаги 145 та ўрин учун еттита сиёсий партиядан жами 545 нафар номзод кураш олиб боради.

Сайловчилар алоҳида номзодларга эмас, балки иштирокчи партиялардан бирига овоз берадилар.

Депутатларнинг ваколат муддати беш йилни ташкил этади.

Ушбу тизим тарафдорлари унинг партиялар ролини кучайтириши ва барқарор фракциялар тузиш имконини беришини таъкидлайдилар.

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ОДИҲР) га кўра, халқаро андазалар сиёсий партиялардан мустақил равишда ҳам депутатликка ўз номзодини қўйиш имкониятини назарда тутади.

Сиёсий бирлашмалар вакиллари бўлмаган миссия суҳбатдошларининг аксарияти эса ўз номзодини мустақил равишда кўрсатиш имкониятининг бекор қилинишини сиёсий жараёнларда иштирок этишга қўйилган чеклов сифатида баҳолашган.

Бу Қозоғистон учун айниқса ҳассос масала;

У ерда мухолифат ҳаракатлари йиллар давомида сиёсий партия сифатида рўйхатдан ўтишга уриниб келишади.

Аммо бирортаси ҳали ҳам расмий мақомга эга бўлиш ёки сайловларда иштирок этишга муваффақ бўлмаган.

Нега Қозоғистон муддатидан олдин сайлов ўтказяпти - видеони кўриш учун қуйида илова қилинган линкни босинг:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Қозоғистон раҳбари.
Vyacheslav Prokofyev
Shu yakshanba kuni chinakam tarixiy voqea — Qozog‘iston tarixida yangi sahifa ochiladigan kun keladi.
Qasim-Jomart Toqayev
Qozog‘iston prezidenti (batafsil: bbc.com/uzbek da).

Сайловда иштирок этишга қўйилган еттита партиянинг барчаси амалдаги президент сиёсатини қўллаб-қувватлайди.

Сайловчиларга бюллетенда фақат битта вариантни белгилашга рухсат берилади.

Аммо сайлов варақаларида "ҳеч бири"га танлови ҳам мавжуд.

Парламентга кириш учун партия камида 5 фоиз овоз тўплаши керак.

Сайловдан сўнг, Қурултойда ўринларни қўлга киритган ҳар бир партия раҳбарияти ўз рўйхатидаги қайси номзод депутат мандатига эга бўлишини белгилайди.

Қонунчиликка мувофиқ, аёллар, 35 ёшгача бўлган номзодлар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳар бир партиядан сайланган депутатлар таркибининг жами камида 30 фоизини ташкил этиши керак.

Янги ташкил этилган "Адилет" партияси энг катта номзодлар рўйхатини — жами 186 нафар номзодни — илгари сурган.

Партия шу йил май ойида таъсис этилган, июн ойи бошида рўйхатдан ўтказилган ва 12 июнга келиб, ўша пайтда мамлакатнинг энг нуфузли партияси бўлган "Аманат" у билан бирлашишга қарор қилган.

"Аманат" сўнгги ўттиз йил давомида парламентдаги ўринларнинг аксариятини эгаллаб келган.

Нурсултон Назарбоев томонидан асос солинган (кейинчалик "Нур Отан" деб қайта номланган) "Отан" партиясининг вориси.

"Аманат" худди шу вақт оралиғида Қозоғистонда ҳукмрон партия вазифасини бажарган.

Номи қайта ўзгартирилганидан кейин ҳам, у Қозоғистоннинг биринчи президенти билан чамбарчас боғлиқликда кўрилган.

Овоз беришлар жами 10423 та сайлов участкасида бўлиб ўтмоқда.

Сайлов шохобчаларининг 79 таси Қозоғистоннинг 60 дан ортиқ хорижий давлатдаги ваколатхоналарида очилган.

Аввалроқ "Қазинформ" ахборот агентлиги сайловларни 42 мамлакат ва 13 халқаро ташкилот вакили бўлган 777 нафар хорижий кузатувчи, жумладан, 41 мамлакатдан келган 138 нафар парламент аъзоси кузатиб бориши ҳақида хабар берган эди.

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ОДИҲР)нинг оралиқ ҳисоботига кўра, жорий сайловлар сўз эркинлигига нисбатан чекловлар шароитида ўтказилмоқда: Қозоғистон медиа бозори давлатнинг кучли таъсири остида.

14 август куни Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда саккизта бошқа маҳаллий ва халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот сайловлар арафасида матбуотга нисбатан босим сезиларли даражада кучайиб, мисли кўрилмаган даражага етганини маълум қилди.

Қозоғистон президенти эса Қурултойга илк сайловларни "чинакам тарихий воқеа", деб атаган.

Қасим-Жомарт Тоқаев сайлов арафасида, 21 август куни халққа мурожаат билан чиққан.

"Бу сайловлар Қозоғистон тарихидаги балки энг қизиқарли сайловлар сифатида эсда қолиши"ни ҳам айтган.

Президент Тоқаев фикрича, "Қурултой Қозоғистонни замонавийлаштириш суръатларини янада тезлаштиради".