You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ўзбекистон: Қодирийнинг америкалик таржимони - "Қўқондаги кўча тилини соғиндим"
Published
Ўқилиш вақти: 1 дақ
Марк Рис охирги бир неча йилни Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" романини инглиз тилига таржима қилишга бағишлаган.
Аризоналик тилшунос 24 йил аввал Қўқонда яшаб инглиз тилидан дарс берган.
Ўзбек тилига бўлган муҳаббати ортидан у Қодирийга бағишланган "The Uzbek modernist" сайтига ҳам асос солган.
Кўп йиллик танаффус ортидан Ўзбекистонга отланар экан, у Қодирий уйини зиёрат қилиш, ҳамда ўз китоби нашрини овоза қилиш учун фильм ҳам олиш ниятида эканини билдирди.
Ибрат Сафо ундан аввало "Ўткан кунлар" қачон инглиз тилида чиқишини сўради.