Янгиликлар: Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистонда тақиқланган исломий партия Британияни қўрқитдими? O‘zbekiston Dunyo Yangiliklar

Anqaradagi yig'in

Сурат манбаси, FACEBOOK (KÖKLÜ DEĞIŞIM)/ILLYUSTRATIV

Сурат тагсўзи, Ҳизб ут-Таҳрир ўзини Исломпараст партия ўлароқ тасвирлайди. Унинг аъзолари Исломнинг радикал кўринишига амал қилади ва демократиянинг ғарбча кўриниши ҳамда инсон ҳуқуқларини тан олмай, мусулмон давлатларини халифалик байроғи остида бирлаштиришга даъват этади.
Published

Бу диний партия Ҳамаснинг ҳужумларини мақтаган.

Алоқадор мавзулар:

Бу гал жиддийми?

Britaniyada namoyish

Сурат манбаси, FUTURE PUBLISHING

Сурат тагсўзи, 2023 йил ноябрь ойида Лондондаги Миср элчихонаси қаршисида қилинган намойиш. Плакатда: "Мусулмон армиялари!! Фаластин халқини қутқаринг. Ҳизб ут-Таҳрир, Британия", - деб ёзилган.

Ҳизб ут-Таҳрир энди Буюк Британияда ҳам тақиқланиши мумкин.

У Британиядаги энг зиддиятли халқаро исломий сиёсий партия-ташкилотлардан бири саналади.

Яқин Шарқдаги воқеаларнинг сўнгги ривожи манзарасида Ҳизб ут-Таҳрир Ҳамас ҳужумларини мақташда айбланган.

Ўзбекистонда Ҳизб ут-Таҳрир диний экстремистик ташкилот сифатида ҳам тилга олинади.

Британия Ички ишлар вазири Жеймс Клеверлининг баён қилишича, гуруҳ "антисемит", "терроризмни фаол тарғиб қилади ва рағбатлантиради".

Бу каби тақиқни Британиянинг терроризм тўғрисидаги қонунлари кўзда тутади.

Тақиққа оид янгилик Ҳизб ут Таҳрир тарафдорлари Ғазони ёқловчи митингда "жиҳод"га чорлашда айбланишларидан кейин ўртага чиқмоқда.

Ҳизб ут Таҳрир Буюк Британияда узоқ вақтдан бери фаолият юритиб келади.

Лекин у ҳар доим ўзининг зўравонликка алоқадорлигини рад этади.

Тақиқ нима дегани?

Iqtibos

Хабарларга кўра, тақиққа оид буйруқ лойиҳаси кеча, душанба куни британ парламентига тақдим этилган.

Агар буйруқ лойиҳаси рад этилмаса, яъни етарлича овоз олса, у жума кунидан бошлаб кучга кириши мумкин бўлади.

Янги тақиққа мувофиқ, Ҳизб ут Таҳрирнинг гуруҳни дастаклашни таклиф қилувчи ёки унга жамоатчилик қўлловини намоён этувчи материалларни намоён этувчи ҳар қандай аъзоси қонунни бузган ҳисобланади.

Ҳизб ут Таҳрир воқеаларнинг сўнгги ривожи юзасидан баён берган, унда гуруҳ ўзининг "антисемит" экани ва терроризмни рағбатлантиришига оид ҳар қандай ғояни мутлақ рад этиши"ни айтган.

У "мавжуд барча қонуний воситалардан фойдаланган ҳолда таклиф қилинган тақиққа эътироз билдириши"ни баён қилган.

"Британия Ҳизб ут Таҳрирни тақиқлашга уриниб, мусулмон олами учун Исломий тамаддун муқобилини тиклашга қаратилган овозни ўчиришда Путин Россияси, Сисий Мисри ва яна бошқа қатор авторитар давлатлар қаторига қўшилади", - деб айтилган уларнинг баёнотида.

Бу Буюк Британияда Ҳизб ут Таҳрирни мамлакатда фаолияти тақиқланган террорчи ташкилотлар рўйхатига киритишга биринчи уриниш эмас.

Орада Британиянинг икки Бош вазири - Лондондаги 2005 йилги портлашлар ортидан Тони Блэр, 2010 йилда эса, ҳукумат раҳбари экан, Дэвид Кэмерон ҳам бунга ҳаракат қилишган.

Аммо ҳар икковлон ҳам бунга муваффақ бўлишолмаган.

Ҳизб ут Таҳрир ҳеч бир шаклдаги зўравонликни қўлламаслигини айтиб, ўшанда бунга кўпгина жамоатчилик ташкилотлари вакиллари қаршилик кўрсатишган.

Юристлар эса, мамлакатда ўша пайтда амалда бўлган террорчиликка қарши қонунга мувофиқ экани боис, бу каби тақиқни судда ҳимоя қилиш қийин бўлишини айтишган.

Ҳизб ут-Таҳрир мафкураси

Тошкент

Сурат манбаси, Muslim.uz

Сурат тагсўзи, Ўзбекистон постсовет ҳудудидаги энг йирик мусулмон давлати бўлади

Ҳизбут-Таҳрир мустақиллиги билан кечган чорак асрдан кўпроқ вақт давомида аксарият собиқ Совет давлатларида ҳам минглаб ёшларни ўз ғоясига жалб эта олган диний партия бўлади.

Ҳизбут-Таҳрир ал-исломий (Ислом озодлик партияси) 1953 йилда - Исроил давлати пайдо бўлгандан беш йил ўтиб, Шарқий Қуддусда ташкил этилган.

Узоқ йиллар давомида мазкур партиянинг асосий ғояси Фаластинни Исроил оккупациясидан озод этиш бўлган.

Исроил бутун мавжудияти давомида Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятига қаршилик кўрсатиб келади.

Европанинг бошқа кўплаб давлатларида Ҳизб ут-Таҳрир фаоляити қонуний.

Германия 2003 йилда антисемитизм важи билан ташкилот фаолиятини ўз ҳудудида тақиқлаб қўйган.

Бироқ Ҳизб ут-Таҳрир ўзининг яҳудийларга қарши эканлигини рад этади.

Россия ва Германиядан ташқари - Бирлашган Араб Амирликлари, Яман ва Ливандан бошқа - аксар араб мамлакатлари, шунингдек, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳам мазкур ташкилот фаолиятига тақиқ қўйган.

Ҳизб ут Таҳрирнинг минтақадаги "яширин фаолияти", йилларки, аксар ҳукуматларининг жиддий хавотирларига молик масалалардан бири экани ҳам кўрилади

Ислом Каримов

Сурат манбаси, STRINGER

Сурат тагсўзи, Ислом Каримовнинг Ўзбекистондаги узоқ йиллик бошқаруви диктатурага қиёс берилган, мамлакатдаги дин ва диндорларга қарши тазйиқлар халқаро миқёсда жиддий хавотир ва кескин танқидларга сабаб бўлиб келган
Ўзбекистон президенти

Сурат манбаси, President.uz

Сурат тагсўзи, Шавкат Мирзиёев қудратга келиши ортидан Ўзбекистонда дин ва диндорлар билан боғлиқ вазият жиддий ижобийлашган, Ўзбекистоннинг янги президенти қисқа вақтнинг ўзида минглаб диндорни "қора рўйхат"дан чиқарган.

Фаолларга кўра, ҳозирда марҳум президенти Ислом Каримов бошқаруви даврида Ўзбекистонда сонлари минглаб экани айтилган диний маҳкумларнинг салмоқли қисмини ҳам айни шу ташкилот - Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда айбланганлар ташкил этган.

Ислом Каримовнинг Ўзбекистондаги узоқ йиллик бошқаруви диктатурага қиёс берилган, мамлакатдаги дин ва диндорларга қарши тазйиқлар халқаро миқёсда жиддий хавотир ва кескин танқидларга сабаб бўлиб келган.

Шавкат Мирзиёев қудратга келиши ортидан Ўзбекистонда дин ва диндорлар билан боғлиқ вазият жиддий ижобийлашган, Ўзбекистоннинг янги президенти қисқа вақтнинг ўзида минглаб диндорни "қора рўйхат"дан чиқарган.

Ҳизб ут-Таҳрир ўзини исломпараст партия ўлароқ тасвирлайди.

Унинг аъзолари Исломнинг радикал кўринишига амал қилади ва демократиянинг ғарбча кўриниши ҳамда инсон ҳуқуқларини тан олмай, мусулмон давлатларини халифалик байроғи остида бирлаштиришга даъват этади.

Аммо Ҳизб ут-Таҳрир ушбу мақсад йўлида зўравонликдан фойдаланишни қатъиян рад этади.

Ҳизб ут-Таҳрир адабиётларни ўқитиш орқали инсонлар фикрини ўзгартиришни энг самарали усул сифатида кўради.

Шу сабабдан инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташкилотни террорчи ҳаракат ўлароқ кўриб бўлмасликни айтишади.

Бироқ айрим экспертлар бу фикрга қарши чиқади.

"Махсус хизматларнинг хавотирини тушунса бўлади - Хизбут-Таҳрир аъзолари одамларни ИШИДга қўшилишга рағбатлантирмайди, аммо жиҳод учун мафкуравий асос тайёрлаш билан шуғулланади", - деган эди Россия Ислом Университети ректори Рафиқ Муҳаметшин Би-би-си билан 2016 йилдаги суҳбатида.

ИШИД Афғонистонда экан, Ўзбекистон Исломий ҳаракати энг сўнггида тўлиғича байъат келтирган жангари гуруҳ бўлади.

Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида асос солинган Ўзбекистон Исломий ҳаракати ўз вақтида дунёдаги энг йирик ўзбек жангари гуруҳи сифатида эътироф этилган.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002