Одамлар ва Сиёсат: Бош вазирнинг базму жамшиддаги видеоси тарқалди ва ҳаммаёқда гап бўлмоқда Dunyo Siyosat Yangiliklar

Published

Бош вазирнинг зиёфатдаги видеоси кескин баҳсу мунозараларга сабаб бўлди. Ўртага тушволиб, рақсга тушаётгани эътирозларни уйғотди. Ҳукумат раҳбари эса, мен ҳам бошқалардек одамман, демоқда. Ўзи нималар бўлди?

Алоқадор мавзулар:

"Зўр" Бош вазир

Финландия Бош вазири Санна Марин танқидлар остида.

Унинг базму жамшид қилаётгани акс этган видео тарқалиб кетди.

Видео, афтидан, ижтимоий тармоқлардан олинган.

Унда Бош вазирнинг дўстлари билан бирга роса ўйин-кулгу қилаётгани акс этган.

Дўстлари орасида финландиялик айрим юлдузлар ҳам кўзга ташланишган.

Видеонинг чиқиб кетиши ортидан, айниқса, мамлакатдаги мухолиф партиялар танқидга зўр беришган.

Мухолифат лидерларидан бири, ҳатто, Бош вазир ўзини текширтириб, гиёҳванд модда чекиб олмаганини исботлашини ҳам талаб қилган.

Раддия

Санна Марин ўзининг бангивор модда таъсирида бўлганини рад этган.

Фақат спиртли ичимлик истеъмол қилгани ва шунчаки маза қилиб ўйин-кулгу қилганини айтган.

Санна Марин қудратга келган пайтда дунёдаги энг ёш ҳукумат раҳбари бўлган.

У ҳозир 36 ёшда, базму жамшид қилиб туришини ҳеч кимдан яширмайди, мусиқа фестивалларига ҳам бориб туради.

Ўтган йили Ташқи ишлар вазирида ковид чиққанига қарамай, тунги клубга боргани учун расман узр сўрашига ҳам тўғри келган.

Шов-шувли видеоси эса, Германиянинг "Build" нашри уни дунёдаги "энг зўр Бош вазир", деб топишидан бир ҳафта ўтиб бўй кўрсатган.

Кеча, пайшанба куни юз берган ҳодисани шарҳларкан, Финландия Бош вазири ўзини тасвирга олишаётганини билгани, аммо видеонинг кенг оммага тарқалиб кетганидан хафа эканлигини билдирган.

У ўзининг бошқа тенгдошларидан фарқли эмаслиги, бундан кейин ҳам шундайлигича қолажагини айтган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek