АҚШ: Россия Украина ерларини қўшиб олмоқчи - Уруш ва тинчлик

Himars

Сурат манбаси, Getty Images

    • Author, Бен Тобиас
    • Role, Би-би-си
  • Published
  • Ўқилиш вақти: 2 дақ

АҚШ расмийларига кўра, Россия Украинанинг бошқа ерларини ҳам Қрим сценарийси каби ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Россия Украинанинг 4 вилоятини ўз таркибига қўшиб олиш ишларини олиб бораётгани айтилмоқда.

Украина уруши: Киев, киевликлар тақдири нима бўлади? Янги хавотирлар

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Миллий Хавфсизлик кенгаши координатори Жон Кирбининг АҚШ разведкасига таяниб айтишича, Россия Украина ерларини аннексия қилиш учун тайёргарликни аллақачон бошлаб юборган.

Унинг айтишича, босиб олинган ҳудудларда сентябр ойида Россияга қўшилиш учун "сохта" референдум ўтказилиши мумкин.

Россия 2014 йил Украинанинг Қримини кўпчилик нолегитим деб таърифлаган референдумдан сўнг қўшиб олганди.

Алоқадор мавзулар:

line

"Америка халқига айтмоқчимизки, ҳеч ким бунга лаққа тушмайди. (Президент Путин) 2014 йилги сценарийсини яна токчадан оляпти", деган Жон Кирби.

У Россияни Украинанинг босиб олинган ҳудудларида Россияга таркибига қўшилиш учун референдум ўтказиш мақсадида Россияпараст нолегитим расмийларни тайинлашда айблаган.

Mariupol

Сурат манбаси, Getty Images

Овоз бериш натижалари Россия томонидан "суверен Украина ҳудудларини аннекция қилинганини эълон қилиш ҳаракатида ишлатилиши мумкин", деган Кирби.

Россия Украинанинг босиб олинган минтақаларида аллақачон ўзининг амалдорларини тайинлаган.

Қрим 2014 йили шома шошарлик билан ўтказилган референдумдан сўнг Россия таркибига қўшиб олинганди. Халқаро ҳамжамият ушбу овоз беришни ноқонуний, деб тан олмаган.

Кўплаб Киев тарафдорлари овоз беришга бойкот эълон қилган ва олиб борилган кампанияна адолатли ва на эркин бўлган.

Украинанинг бошқа жойларида ўтказиладиган бу каби овоз беришларда яна айни жараён қайталаниши ва Россияга қўшилишга қаршилар бостирилиши мумкин.

Жон Кирбининг таъкидлашича, Россиянинг режаларини фош қилиш орқали ҳар қандай аннекция ҳаракати мақсадли қилинаётгани ва у ноқонуний ва нолегитим бўлишини дунё билиши кераклигини истаган. У бундай ҳолатда АҚШ ва иттифоқчилари томонидан тезкор жавоб берилишини айтган.

АҚШ расмийсига кўра, Херсон, Запарожье, Донецк ва Луҳанск қўшиб олинадиган жойлар нишонида.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.