Россия коронавирус энг кўп тарқалган иккинчи мамлакат, Тошкентга чартер рейслар қўйилди O'zbekiston

Россия, коронавирусдан дезинфекция

Сурат манбаси, Getty Images

Published
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россияда бир кеча-кундузда Covid-19 вирусини юқтириш ҳолатлари 10899 тага кўпайгани тасдиқланди. Ундан олдинги кун 11656 та янги ҳолат аниқланган эди. Энди Россия касалланганларнинг сони кўплиги бўйича АҚШдан кейинги иккинчи ўринга чиқди. Охирги суткада 107 бемор ҳаётдан кўз юмган.

Оператив штат ахборотига кўра, охирги суткада Россиянинг 83 минтақасида Covid-19 инфекцияси юққанининг 10899 ҳолати тасдиқланган, шундан 5392 таси пойтахт Москва шаҳрида.

Бу билан Россиядаги қайд этилган коронавирус ҳолатларининг сони 232243 тага етган. Юққан одамлар сони кўплиги бўйича Россия Испаниядан ўзиб ўтган. Россияда бир кунда энг кўп тасдиқланган ҳолат 11656 тани ташкил этган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Жонса Хопкинс Университети маълумотларига кўра, Испанияда тасдиқланган ҳолатлар 227400 тани, АҚШда эса 1 миллион 347900 тани ташкил қилган.

Бир суткада коронавирус билан боғлиқ бетобликдан 107 инсон ҳаётдан кўз юмган, шундан 55 нафари Москвада бўлган. Шу вақтгача коронавирус Россияда 1300 га яқин инсон умрига зомин бўлди. Инфекциядан соғайганларнинг сони 19642 киши экани хабар қилинган. Москва шаҳридаги жами коронавирус ҳолатларининг сони 121301 тани ташкил этган.

Президент Владимир Путин 12 майдан бутун мамлакат бўйлаб эълон қилинган ялпи ишсиз кунларни бекор қилди. Бошқа чекловлар сақланиб қолинди. Пойтахт Москвада бугундан бошлаб саноат корхоналари ва қурилишлар фаолиятини қайта бошлашга рухсат берилди, аммо озиқ-овқат дўконларидан бошқа барча савдо нуқталари ва маиший хизматлар ёпиқғлигича қолмоқда.

Президент Путин айтишича, ҳукумат янги қарорлар мажмуасини тайёрлаган. Болалар нафақасининг бир қисми тўлаб берилиши, ходимларини ишдан бўшатмаган бизнесларнинг айрим солиқлари ва кредит бўйича қарзларидан воз кечилиши ваъдаси берилди.

Москва ва Москва вилоятида 12 майдан юз ниқобини тақиб юриш мажбурий қилинди. Москва шаҳар маъмурияти билдиришича, бундай тартиб жорий этилиши сабаби саноат корхоналари фаолиятининг қайта тикланиши ва коронавирусни юқтириш хавфи юзага келишидадир.

Тошкентга чартер рейслар қўйилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар жадвалини эълон қилди.

13 майдан 24 майга қадар Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Ростов-Дон, Қозон ва Новосибирск шаҳарларидаги ўзбекистонликлар ватанига қайтарилади.

Шунингдек, жадвалдан Истанбул, Лондон, Деҳли ва Шаржадан Тошкентга олиб кетиладиган чартер рейслар ҳам ўрин олган.

- Амалга ошириладиган парвозларга дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва фуқаролар ушбу рўйхат асосида ҳаво кемаси бортига киритилади, - дейилади маълумотда.

Агентликнинг таъкидлашича, чартер рейслар рўйхатига биринчи навбатда ёш болали ва ҳомиладор аёллар, беморлар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар олинади. Шунингдек, бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар ҳам рўйхатга қўйилади.

Ўзбекистонга учувчи чартер рейслар учун чипталар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкинлиги билдирилган.

Чартер рейсларда Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича

ЧАРТЕР РЕЙСЛАР ЖАДВАЛИ:

13 май

Тошкент — Истанбул — Тошкент. Соат: 7:40

14 май

Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент. Соат: 8:35

15 май

Тошкент — Деҳли — Тошкент. Соат: 12:00

16 май

Тошкент — Ростов-Дон — Тошкент. Соат: 11:00

17 май

Тошкент — Қозон — Тошкент. Соат: 11:00

18 май

Тошкент — Москва — Тошкент. Соат: 7:20

19 май

Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент. Соат:8:35

20 май

Тошкент — Москва — Тошкент. Соат: 7:20

21 май

Тошкент — Истанбул — Тошкент. Соат: 7:40

22 май

Тошкент — Лондон — Тошкент. Соат: 14:00

23 май

Тошкент — Новосибирск — Тошкент. Соат: 13:00

24 май

Тошкент — Шаржа — Тошкент. Соат: 11:00

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek