Ўзбекистон: Коронавирус беморлари 1.5 мингдан ошди, 15 кишининг аҳволи оғир, вакцина тезлашдими? - O'zbekiston

Ўзбекистон

Сурат манбаси, CCB

Сурат тагсўзи, Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистоннинг янги бош санитар врачи этиб тайинланган
Published
Ўқилиш вақти: 4 дақ

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 19 апрель Тошкент вақти билан соат 18.00 ҳолатига мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони охирги 24 соатда 53 нафарга ошиб, 1543 нафарни ташкил этган.

Шанба куни коронавирусга чалинган бешинчи беморнинг вафот этгани маълум қилинган.

214 нафар бемор шифо топган.

100 мингдан ортиқ инсон коронавирусга текширилган, яқин орада бу рақамни ярим миллионга етказиш режаланаётгани айтилмоқда.

Якшанба куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков ҳозирда даволанаётган 15 нафар беморнинг аҳволи оғир, улардан бир нафарининг аҳволи ўта оғир эканини айтган.

18 апрель куни Ўзбекистон карантин тартибини яна уч ҳафтага узайтирган.

Ҳукумат қошидаги махсус комиссиясига қарорига мувофиқ, Covid-19 билан болиқ чекловчи тадбирлар 10 майга қадар сақланиб қолади.

Айни пайтда Тошкент давлат стоматология институтида коронавирус аниқлангани боис институт карантинга ёпилган.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакили Тошкентдаги брифинг чоғида маълум қилган.

Бош санитар врач ўзгарди

18 апрель куни шуниндек, коронавирусга қарши кураш учун масъул агентликка янги раҳбар тайинланган.

Президент қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори, бунга қадар директор лавозимида ишлаб келган Баҳром Алматов эса директор ўринбосари лавозимига ўтказилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг изоҳ беришича, ўзгаришлар вазирлик марказий аппарати тузилмасига қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозими киритилиши билан боғлиқ.

Ўзбекистон

Сурат манбаси, Toshkent viloyat hokimiyati matbuot xizmati

Сурат тагсўзи, Шанба куни карантин яна уч ҳафтага узайтирилган

Агентликка қўшимча Ўзбекистон ҳукумати қошида Санитария-эпидемиология давлаит инспекцияси ҳам фаолият олиб боради.

У Ўзбекистонга коронавирусдан "вакцина ҳам зарур бўлмаслигини" айтган.

'Ваҳима уйғотяпти'

Якшанба куни Ички ишлар вазирлиги нима учун постларда қуролланган ҳарбийлар турганига изоҳ берган.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсовнинг якшанба куни Тошкентдаги брифингда маълум қилишича, ҳарбийлар вазият назоратдан чиқиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида жойлаштирилган.

Ўзбекистон

Сурат манбаси, Qalampir.uz

"Ушбу зарурат, республикамиз ҳудудида коронавирус пандемияси тарқалиши билан боғлиқ вазиятда аввало, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва мазкур касалликнинг мамлакатимиз бўйлаб кенг тарқалиб кетишини олдини олиш ҳамда назоратдан чиқмасликни таъминлаш мақсадида белгиланган чора-тадбирлардан биридир", деб айтган ИИВ вакили.

Ички ишлар вазирлиги мулозимининг баёноти "ташкил этилган постларда нега қуролланган ҳарбийлар туришибди? Бу аҳолида ваҳима уйғотяпти. Бизда уруш бўлмаяптику?" деган саволга жавобан янграган.

ИИВ вакили аҳолини ушбу ҳолатни "нормал қабул қилиш"га чақирган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Бу ҳолатни нормал қабул қилишни ҳамда белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя этган ҳолда, ўзингиз ва оилангиз хавфсизлиги нуқтаи назаридан ёндашишингизни маслаҳат берган бўлардик", деб айтган полковник Шоҳруҳ Ғиёсов Тошкентдаги брифингда.

Дунё

Дунёда коронавирусдан ўлганлар сони 150 мингдан ошган, Ер юзи аҳолисининг ярмидан кўпи - 4.5 миллиард одам карантинда.

Европадаги пандемия ўчоқларидан бўлган Испанияда ўлим ҳоллари камайиши қайд этилган (шанба куни 565, якшанба 410 нафар).

Путин

Сурат манбаси, Sputnik via AFP

Сурат тагсўзи, Путиннинг айтишича, коронавирус шиддат билан тарқалаётган Россияда вазият "назорат остида"

Британияда коронавирусдан вафот этганлар сони 16 мингдан ошган.

Эрон карантин тартибини юмшатаётган давлатлар сафига қўшилмоқда.

Душанбадан эътиборан мамлакатдаги баъзи бозор ва "ўртача рискдаги" ишлаб чиқариш корхоналарининг очилишига рухсат берилган.

Исроил, Польша ва Германия ҳам карантин чораларини енгилллаштирмоқда.

Россия Президенти Владимир Путин Пасха байрами муносабати билан табригида коронавирус билан бо0лиқ вазият "назорат остида" эканини таъкидлаган.

Якшанба куни Россияда вирусга чалинганлар сони кескин ортиб, 43 минг кишига етган.

Ҳар куни 100 минг одам тест қилинаркан, виурсга чалинганлар сони шиддат билан ўсиши кузатилмоқда.

Мамлакат бўйлаб черковлар ёпилган, Пасха маросимлари телевизор ва интернет орқали намойиш этилган.

АҚШда эса ўлганлар сони энг кўп - 39 минг, вирусга чалинганлар эса 735 минг кишини ташкил этмоқда.

Саудия уламолари: Рамазонда тўпланманг

Саудия Арабистони Юқори Уламолар Кенгаши дунё мусулмонларини пандемияни жиловлаш учун муқаддас Рамазон ойида жамоат бўлиб тўпланмасликка чақирган.

BBC
Саудия Арабистони

Сурат манбаси, Getty Images

"Тўпланманглар, чунки тўпланиш инфекция тарқалишининг асосий сабабидир" дейилади Saudi Press давлат агентлиги тарқатган баёнотда.

Сунний мусулмонлар кўпчиликни ташкил этадиган Саудия Арабистони коронавирусни жиловлаш мақсадида Маккадаги Масжидул харом дохил барча масжидларни ёпган.

Айни пайтда шиалар томонидан бошқариладиган Эронда Олий раҳбар Оятуллоҳ Хоманейи, агар мусулмонларнинг соғлиғига хавф туғдирса, Рамазон ойида рўзани тарк этиш мумкинлигини айтган.

Вакцина

Британиянинг Оксфорд университети тадқиқотчилари коронавирусга қарши вакцинани келаётган бир неча кун ичида клиника шароитларида синаб кўриш бошланишини маълум қилишган.

Тадқиқотчилар гуруҳи раҳбари, профессор Сара Гилберт Би-би-си билан суҳбатда ҳозирда "энг охирги хавфсизлик тестлари"ни ўтказаётганликларини айтган.

Сара Гилберт
Сурат тагсўзи, Профессор Сара Гилберт Би-би-си билан суҳбатда ҳозирда "энг охирги хавфсизлик тестлари"ни ўтказаётганликларини айтган

У вакцина биирнчи бўлиб кимларга қилинишини айтмаган, аммо уни бутун дунёга, ҳамманинг қурби етадиган нархда етказиб бериш режаланаётганини маълум қилган.

Олимлар коронавирусга қарши вакцина бир, бир ярим йил ичида тайёр бўлишини айтишганди.

Окфорд университети тадқиқотчиларининг тажрибалари жараённи тезлатиш мумкинлигига ишора қилади, йўқми, маълум эмас.

Олимлар вакцина 80 фоиз муваффақиятли бўлишига ишонаётганликларини айтишмоқда.

Уларнинг сўзларига кўра, сентябрь ойига 1 миллион доза вакцина тайёр бўлиши кутилади.

Бундан аввал вакцина синовлари АҚШнинг Сиэттл шаҳридаги клиникада бошланган.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek