Британия сайловлари: Консерваторлар мутлақ ғолиб - бунақаси бу яқин тарихда бўлмаган

Борис Джонсон, итоги выборов 12 декабря 2019
Published
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Британия сайловлари: Сайловдаги ишончли ғалабаси ортидан, Консерваторлар партияси британ парламентида мутлақ катта кўпчиликни қўлга киритди. Бунақаси бу яқин тарихда бўлмаган.

Жонсон энди Брекзит масаласини тезлик ва қатъийлик билан бир ёқли қилишини айтмоқда.

Лондон вақти билан соат эрталабки 07:00 даги ҳисоб-китобларга кўра, Консерваторлар партияси британ парламенти қуйи палатасидаги жаъми 650 та ўриндан 361 тасини қўлга киритган.

Аммо пайшанба кунги парламент сайловида берилган овозларни санаш жараёни ҳали давом этмоқда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Консерваторлар партияси 1987 йилдан буён бу каби йирик ғалабага эришмаган.

Ўшанда партияга Бош вазир Маргарет Тэтчер бошчилик қилган.

Парламент сайловида уларнинг асосий рақиби бўлган Жереми Корбин бошчилигидаги Лейбористлар партияси ҳозирча 203 та ўринни эгаллашга муваффақ бўлган, холос.

Британ сиёсатидаги иккита энг йирик партиядан биттаси бўлган Лейбористларнинг сайловдаги бу каби муваффақиятсизлиги ҳам ўтган яқин йиллар ичида илк бор бўй кўрсатиб турибди.

Жереми Корбин партиясининг бу каби мағлубияти ортидан, лидерликдан кетиши, кейинги парламент сайловида Лейбористларга бошчилик қилмаслигини аллақачон айтиб бўлган.

Мақола ҳали кун давомида яна тўлдирилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek