Шимолий Корея Япония оша ракета отди

Огоҳлантириш

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Огоҳлантириш
Published

Шимолий Кореянинг Япония шимоли узра ракета отгани Бош вазир Шинзо Абега кўра, "мамлакатга мисли кўрилмаган хавф" солади.

Шимолий Кореянинг ракетаси Ҳоккайдо ороли узра учиб ўтган ва денгизга тушган.

Шинзо Абе

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Шинзо Абе

БМТ Хавфсизлик кенгаши фавқулодда мажлис ўтказиши кутилмоқда.

Шимолий Корея бир неча бор синов ўтказган, аммо сўнггиси - баллистик ракета илк бор Япония узра учиб ўтишидир.

Би-би-си мухбири Руперт Вигфейлд - Ҳейзга кўра, Токио бу ракета ядровий каллакчалар билан парвоз қилиш имкониятига эга бўлганига ишонади.

Япония бу ракетани уриб туширишга уринмаган, аммо Ҳоккайдодаги аҳолига "ертўла ва ё мустаҳкам бинолардан" бошпана сифатида фойдаланишга маслаҳат берган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02