Япония мухлисларига аёллардан чақириқ: «Уйда ҳам шундай қилинг!»

Сурат манбаси, Getty Images
- Author, Кох Эве
- Author, Куруми Мори
- Role, Япониядаги мухбир
- Reporting from, Токио
- Published
- Ўқилиш вақти: 3 дақ
Кўп йиллардан бери япониялик футбол мухлислари Жаҳон чемпионати ўйинларидан кейин стадионларни тозалагани учун мақтов олиб келади. Аммо бу сафар улар уйида танқидга учрамоқда.
Шу ҳафта ўйиндан кейин япониялик мухлислар чиқинди пакетлари билан трибуналарни тозалаётгани акс этган фотосуратлар тарқалганида, баъзилар буни икки хил ёндашув деб қабул қилди: жамоат жойида ўзидан кейин тозалайдиган, аммо уйда бу юкни хотинига қолдирадиган эркаклар.
Япониялик бир плакат тезда оммалашди, унда стадионда чиқинди йиғиб юрган эркак ва уйда диванда ётиб, телефон ишлатаётган, ёнида кир савати турган ва хотини идиш юваётган ҳолатдаги ўша инсон таққосланган.
"Япониялик эркаклар уй юмушларида кўпроқ қатнашиши керак", деб ёзилган эди плакатда, чунки уларнинг уй ишларига сарфлайдиган вақти дунёдаги энг қисқалардан бири ҳисобланади.
End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Бу пост X тармоғида 60 минг марта лайк олган.
"Ҳамма дунёни қутқармоқчи, лекин ҳеч ким онасига идиш ювишда ёрдам беришни хоҳламайди", деб ёзди бир фойдаланувчи, америкалик ёзувчи PJ O'Rourke сўзларини келтириб.
"Бу ерда чиқинди йиғиб юрган одамлар орасида, эҳтимол, уйида ёш боласи бор ва Жаҳон чемпионатини кўриш учун болани хотинига қолдирган кимсалар ҳам бордир", деб ёзди яна бири.
Жамоат жойларида тозалик ва ўзидан кейин йиғиштириб кетиш япония маданиятида чуқур ўрнашган.
Bu yerda chiqindi yig‘ib yurgan odamlar orasida, ehtimol, uyida yosh bolasi bor va Jahon chempionatini ko‘rish uchun bolani xotiniga qoldirgan kimsalar ham bordir.
Бироқ уй ишларига вақт ажратиш бўйича япониялик эркаклар юқори ривожланган мамлакатлар орасида энг паст ўринда туради.
2021-йилдаги Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) маълумотларига кўра, япониялик аёллар ҳар куни уч соатдан ортиқ бепул меҳнат қилади — бу эркаклар сарфлайдиган вақтдан беш баравардан кўп. Эркакалар кунига атиги 47 дақиқа вақт ажратади.
Бу тафовут айниқса ёш оилаларда яққол кўринади. 2021-йилдаги ҳукумат сўровига кўра, олти ёшдан кичик болалари бўлган икки даромадли оилаларда аёллар кунига етти соатдан ортиқ уй ишларини қилади, эркаклар эса бу ишни икки соатдан кам қилишади.

Сурат манбаси, Getty Images
Айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари чет элда чиқинди йиғишни мунофиқлик деб баҳолади, чунки Японияда катта тадбирлардан кейин жамоат жойлари кўпинча чиқинди билан тўлиб кетади.
Бироқ уй ишларини тақсимлаш ҳақидаги баҳслар кучайиб бораётган бир пайтда, кўпчилик япониялик мухлисларнинг стадион тозалаш одатини танқид қилиш эмас, рағбатлантириш керак деб ҳисоблайди.
"Бунинг қаери шармандалик?" деб ёзди бир фойдаланувчи. "Бу 'японияликлар чет элда чиқинди ташлаяпти' деган хабарлардан анча яхши".
Бундай тозалаш ишлари бошқа мамлакат мухлисларига ҳам таъсир кўрсатганга ўхшайди.
Яқинда ижтимоий тармоқда тарқалган видеода португалиялик мухлислар ҳам катта пакетлар билан трибуналардан чиқинди йиғиб юргани кўринади, ва кўпчилик бу анъанани японияликлар бошлаб берганини таъкидламоқда.





























