Шимолий Корея Америка базасига ҳужум қилмоқчи

Сурат манбаси, Reuters
Published
Шимолий Корея Американинг Тинч океани ҳафзасидаги Гуам ҳарбий базасини ракета ҳужумига тутиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда давлат матбуоти хабар қилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп сал аввалроқ Шимолий Кореяга "ғазаб ва оловли ҳужум" билан таҳдид қилганди.

Сурат манбаси, Reuters
Гуамда АҚШнинг бомбардимончи учоқлари жойлашган.
Икки давлат ўртасидаги сўнгги айтишувлар зиддият кучайганидан дарак бермоқда.
БМТнинг Шимолий Кореяга яқинда жорий қилган жазо чоралари бу давлат томонидан "мустақиллигимизга зўравон тарзда дахл қилиш", деб таърифланган ва АҚШга бу "қимматга тушишини" айтганди.






























