Ўзбекистон: Расул Кушербаевга қарши кўрсатма беришим эвазига озодлик таклиф қилишди — тадбиркор (видео)

Расул Кушербаев

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сурат тагсўзи, Расул Кушербаев
Published
Ўқилиш вақти: 4 дақ

Бундан аввал прокуратура ходимлари тадбиркорларга босим ўтказиб, улардан сохта кўрсатмалар олиш йўли орқали мамлакатда анчайин танилган депутат Расул Кушербаевга қарши жиноий иш очишга урингани тўғрисидаги хабарлар шов-шувга айланган эди.

Хусусан, май ойида янгийўллик тадбиркор Бекзод Қўзиевнинг видеомурожаати тарқалган ва унда тадбиркор туман прокуратураси ходимлари ўзига тегишли бизнесларнинг Расул Кушербаевники, дея кўрсатма беришни талаб қилгани ҳамда укаси Жавоҳир Зокиржонов туҳматлар асосида ҳибсга олинганини иддао қилган эди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Расмий маълумотларга кўра, Янғийўл туманидаги «Қўшёғоч олтин файз балиқлари» МЧЖ раҳбари Жавоҳир Зокиржонов айни вақтда қидирувда бўлган акаси Бекзод Қўзиев билан жиноий тил бириктирган ҳолда балиқчилик билан шуғулланиш учун ажратилган 11 гектардан зиёд ер майдонидан 600 миллион сўмдан кўпроқ миқдордаги қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, тегишли лицензияга эга бўлмасада, қонунга зид равишда сотиб юбориб, талон-торож қилганлиги, бу орқали давлатга жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.

7 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туман судида Жавоҳир Зокиржонов иши бўйича маҳкама бўлиб ўтди.

Расул Кушербаевнинг адвокати Амрулла Аҳмедов суд давомида тингланган кўрсатмалар бу айнан депутатга сиёсий босим ўтказиш мақсадида очилган жиноят иши эканига ишора қилишини билдирди.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сурат тагсўзи, Расул Кушербаевнинг адвокати Амрулла Аҳмедов суд давомида тингланган кўрсатмалар бу айнан депутатга сиёсий босим ўтказиш мақсадида очилган жиноят иши эканига ишора қилишини билдирди.

"Танканг — Кушербаев"

Судда Жавоҳир Зокиржонов Расул Кушербаев ўзининг депутатлик ваколати доирасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер олишда ҳуқуқий кўмак бергани, аммо янгийўллик бу оила бошқараётган бизнесларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ҳам қўшимча қилди.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сурат тагсўзи, Судда Жавоҳир Зокиржонов Расул Кушербаев ўзининг депутатлик ваколати доирасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер олишда ҳуқуқий кўмак бергани, аммо янгийўллик бу оила бошқараётган бизнесларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ҳам қўшимча қилди.

Маҳкама давомида судланувчи Зокиржонов жорий йил бошида прокуратура ходимлари томонидан расман ўзига тегишли балиқчилик хўжалигига қарашли майдондан шағал қазиб олиб, уни ноқонуний тарзда сотиб юборишда айбланган бўлсада, тергов давомида орган ходимлари ундан балиқчилик бизнеси аслида Расул Кушербаевга тегишлилиги, депутат тадбиркорлик билан шуғулланувчи бу оиланинг "танка"си экани борасида кўрсатма беришни талаб қилгани ҳақида сўзлади.

Зокиржоновнинг таъкидлашича, бундай босим илк бор жиноят иши энди очилган давр - 2020 йил бошида бўлган.

"Прокуратурага иккинчи марта борганимда, улар мени четга тортиб, акангга ва орқангда танканг бўлган Кушербаевга қарши кўрсатма берсанг, сени ҳозироқ чиқариб юборамиз, дейишди", дейди у.

Ёш тадбиркор прокуратура ходимлари ундан балиқчилик хўжалигининг норасмий эгаси депутат Кушербаев, дея кўрсатма беришни талаб қилишганини таъкидлайди.

Судда Жавоҳир Зокиржонов Расул Кушербаев ўзининг депутатлик ваколати доирасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер олишда ҳуқуқий кўмак бергани, аммо янгийўллик бу оила бошқараётган бизнесларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ҳам қўшимча қилди.

Маҳкамага гувоҳ сифатида ташриф буюрган Кушербаевнинг ўзи ҳам оилага қонун доирасида ёрдам бергани маълум қилди.

«Балиқ хўжалиги учун ер олиш борасида Бекзод Қўзиев томонидан мурожаат бўлган. У ҳужжатли ишлар битмаётганини айтди. Менда бундай мурожаатлар кўп бўлади. Мен депутатлик ваколатим доирасида ҳокимиятга чиқиб, ҳужжатларнинг ҳаммаси жойида бўлса, нега қўл қўймаяпсизлар, буни қилиб бериш керак, деган масалани қўйганман».

Депутат ўзининг сайлов округидан бўлган бундай тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни ўз вазифаси, деб билишини таъкидлади.

«Давлат раҳбари сиёсатидан юриб, тадбиркорларга ёрдам бериб, уларни қонуний қўллаб-қувватлашнинг оқибатида кимгадир зарар тегадиган бўлса, мен билмадим, депутат нима иш қилиши керак ўзи?»

Шунингдек, Кушербаев бошқа қатор тадбиркорлар ҳам ўзига нисбатан кўрсатма беришга мажбур қилингани ҳақида гапирди.

«Билганим шуки, буларга жиноят иши очиш билан параллель равишда, менга ўзим ёрдам берган бошқа тадбиркорлардан ҳам мурожаатлар бўлди. Улар билан ҳам худди шундай ҳолатлар бўлган экан. Ва афсуски, улар ҳам менинг фаолиятим билан боғлиқ бўлиб чиққан», билдиради депутат.

Сиёсий босим

Расул Кушербаевнинг адвокати Амрулла Аҳмедов суд давомида тингланган кўрсатмалар бу айнан депутатга сиёсий босим ўтказиш мақсадида очилган жиноят иши эканига ишора қилишини билдирди.

"Расул Кушербаевнинг ўзи мен билан суҳбатда бу жараён ўзига нисбатан сиёсий босим эканини айтди. Қолаверса, бу иш тадбиркорнинг мулкини тортиб олишга уринишми ёки айнан депутатга қаратилганми, деган саволни берадиган бўлсангиз, мен бу ерда тадбиркорга нисбатан «қўштирноқ» ичидаги мулкий тажовузни кўрмаяпман. Бу ерда асосий эътибор Расул Кушербаевга қаратилган", дейди у Би-би-си билан суҳбатда.

"Мен ўғлимни бориб кўрганимда, у бу иш тош ёки шағал сабабли эмаслигини айтди. У ўзидан Расул Кушербаевни ёзиб беришни сўрашаётганини ҳам айтди. Ерлар Расулники, бу ишни ўзларинг қилолмагансизлар, тепадан сенларга ёрдам бераётган амалдор Расул, деб ёзиб берасан, дейишибди", сўзлайди Қўзиева.
Сурат тагсўзи, "Мен ўғлимни бориб кўрганимда, у бу иш тош ёки шағал сабабли эмаслигини айтди. У ўзидан Расул Кушербаевни ёзиб беришни сўрашаётганини ҳам айтди. Ерлар Расулники, бу ишни ўзларинг қилолмагансизлар, тепадан сенларга ёрдам бераётган амалдор Расул, деб ёзиб берасан, дейишибди", сўзлайди Қўзиева.

Судланувчи Жавоҳир Зокиржоновнинг онаси Нодира Қўзиева тергов давомида фарзандига нисбатан прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган босимлар ҳақида шундай дейди:

"Мен ўғлимни бориб кўрганимда, у бу иш тош ёки шағал сабабли эмаслигини айтди. У ўзидан Расул Кушербаевни ёзиб беришни сўрашаётганини ҳам айтди. Ерлар Расулники, бу ишни ўзларинг қилолмагансизлар, тепадан сенларга ёрдам бераётган амалдор Расул, деб ёзиб берасан, дейишибди", сўзлайди Қўзиева.

Нодира Қўзиева ўзининг оилавий тадбиркор экани, беш нафар фарзанди билан Янгийўл туманида бир қанча бизнесни юргизиши, бироқ уларнинг ҳеч бирига Расул Кушербаевнинг алоқаси йўқлигини айтади.

Шунингдек, у фарзандини тергов қилган прокуратура ходими ўзаро ҳоли суҳбат давомида унга юқоридан келган буйруқ асосида ишлашга мажбур бўлаётганини тан олганини ҳам таъкидлади.

Раддия

Бироқ Жавоҳир Зокировнинг терговига масъул бўлган Янгийўл туман прокуратураси ходими тергов жараёни давомида Расул Кушербаевнинг номи умуман тилга олинмаганини таъкидлаб, мазкур жиноят ишидан депутатга нисбатан сиёсий босим ўлароқ фойдаланилгани борасидаги иддаоларни қатъиян рад этди.

8 сентябрь куни эълон қилинган Бош прокуратура баёнотида ҳам айни мазмундаги сўзларни ўқиш мумкин:

"Эслатиб ўтамиз, жиноят иши Бош прокуратурада ўрганилганда иш бўйича депутат Р.Кушербаевга оид бирон-бир масала муҳокама қилинмаганлиги, унга алоқадор маълумот тўпланмаганлиги ёки у билан боғлиқ тергов ҳаракатлари ўтказилмаганлиги баён қилинган.

Бош прокуратура ходимлари томонидан Ж.З. билан холис ўтказилган суҳбат давомида у терговда ундан Р.Кушербаев ҳақида ҳеч қандай маълумот сўраб-суриштирилмаганлигини, у ҳақида савол берилмаганлигини, унга қарши кўрсатма бериш талаби билан тазйиқ ўтказилмаганлигини билдирган".

Аммо Жавоҳир Зокиржонов 7 сентябрь куни ўтган суд маҳкамасида прокуратура ходимлари билан суҳбатда бундай сўзларни тилга олганини рад этди.

Би-би-си эса воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek