Ўзбекистон, коронавирус: Ўлимларнинг расмий ва норасмий сонида фарқ мавжуд – мулозим O'zbekiston Koronavirus

Сурат манбаси, EPA
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов 3 август куни ўтган брифингда коронавирусдан вафот этаётган инсонларнинг расмий статистикаси ва норасмий сони ўртасида тафовут бор эканини тан олган.
Коронавирус: Вакцина кимга тегади? - Мирзиёев, O'zbekiston, koronavirus, дунё
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
"Масалан, олдин бемор таҳлилсиз шифохонага келса, уни коронавирус стационарларига қабул қилмасдик. Оддий стационарда даволар эдик. Ҳозир қўлимизда агар беморда касаллик аломатлари бўлса, таҳлил натижасини кутмасдан коронавирусга мўлжалланган усулларда даволансин, деган буйруғимиз бор".
"Лекин минг афсуски, уйида даволаниб, охири оғир аҳволда шифохонага олиб келинган бемор 2-3 кун ўтиб ўлиб қоладиган бўлсаю, таҳлил натижаси бўлмаса, статистикага улар коронавирусдан ўлган, дея киритилмайди. Шунинг учун ҳам тафовут бўлиши мумкин", изоҳлаган Оқилов.
Коронавирус: Вакцина ҳеч қачон топилмаслиги мумкин(ми?) Ўзбекистон дунё видео
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Яна бир тақсимот пункти
Навоий шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, шаҳардаги "Ёшлар" спорт мажмуаси биносида 400 ўринли ташхислаш, саралаш, тақсимот пункти фаолиятини бошлади.
Хабарга кўра, мазкур вақтинчалик пунктга иситмаси кўтарилган беморлар олиб келинади.
Сўнг беморлар ташхисланиб, улар аҳволининг ўта оғир, оғир ва енгиллигига қараб сараланади.
Беморларнинг клиник белгиларидан келиб чиқиб, улар шифохонага ёки уйида даволаниш учун йўналтирилади.
"Жалолиддин Мангуберди" сериали суратга олинмоқда
"Ўзбеккино" миллий агентлиги билан ҳамкорликда Туркияда "Жалолиддин Мангуберди" сериалининг тасвирга олиш ишлари бошланди.
Буюртмачи Ўзбекистон Маданият вазирлиги экани хабар қилинган.
"Туркиянинг "Бўздағ фильм" студияси томонидан суратга олинаётган кўп қисмли фильм режиссёри Меҳмет Бўздағ, сценарий муаллифи Назар Эшонқул. Ҳозирда Туркиянинг Аксарай вилояти ҳудудида суратга олинаётган сериал учун махсус тарихий декорациядан иборат павильон қурилган. Сериалда бош қаҳрамон Жалолиддин Мангуберди ролини турк актёри Эмре Кивилжим ижро этади. Шунингдек, бир қатор ўзбекистонлик актёр ва актрисалар Тоҳир Саидов, Жавоҳир Зокиров, Акбархўжа Расулов, Райҳон Уласенова, Раъно Шодиева, Феруза Норматова, Юлдуз Ражабоваларнинг ҳам роль ижро этиши кутилмоқда", дейилади хабарда.
"Ўзбеккино" берган маълумотга кўра, сериалнинг илк мавсуми 13-қисмдан иборат бўлади.
Китоб очилмоқда
Қашқадарёнинг Китоб туманида буюм бозори, савдо, маиший хизмат, умумий овқатланиш объектлари қайта очилади.
Китоб тумани ҳокимлиги қошида ташкил этилган махсус комиссияси қарорига биноан туманда карантин чекловлари юмшатилади.
Комиссия қарори 4 августдан кучга киради.
3 август кунидан бошлаб эса Фарғона вилоятида хусусий мактабгача таълим ташкилотлари, буюм ва чорва моллари бозорлари, қурилиш маҳсулотлари савдо мажмуалари ҳамда сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолиятига рухсат берилган эди.
Ажрашишлар камайдими?
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева оилавий ажримларнинг умумий статистикасига тўхталиб ўтган.
Унинг маълум қилишича, 2020 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 12 минг 81 та оилавий ажралиш рўйхатга олинган.
Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3151 тага камдир.
"Мамлакатимиздаги мавжуд оилаларнинг 0,03 фоизининг тақдири ажралиш билан якун топган. Юзага келган мазкур ажримлар натижасида жорий йилнинг ўзида республика бўйича 8 минг 725 нафардан ортиқ вояга етмаган болалар ота ёки она меҳридан маҳрум бўлган", деган Боймирзаева.
- Коронавирус сабаб Ўзбекистон тиббиёт тизими қуладими?
- Ўзбекистон, коронавирус: Ҳали биринчи тўлқиннинг чўққисига ҳам чиқмадик
- Навоий ва Бухоро ҳокимлари коронавирус юқтирди
- Мирзиёев ҳайит билан табриклади, ҳамдардлик билдирди
- Соғлиқни сақлаш вазири ҳам шифохонага тушди
- Ўзбекистонда тарқалган касал коронавирус эмасми?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek


































