Россия: Беларусда ҳибсга олинган россияликлар, ёнаётган Сибир ва муҳожирларга жазони кучайтириш таклиф O'zbekiston, dunyo, migrantlar

Сурат манбаси, TASS
Россия: Беларусда россияликларга қарши жиноий иш, Россияда рекорд даражадаги иссиқ жабрини ким чекмоқда ва Думага берилган янги таклифда нималар дейилади? - Россия кундалиги.
- Беларусь ҳуқуқ-тартибот идоралари бир кун олдин мамлакатда ҳибсга олинган россияликларга қарши террорчилик актини тайёрлаш бўйича жиноий иш қўзғашди, хабар қилди мамлакат Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Андрей Равков.
- Россияда 2020 йилнинг биринчи ярми 130 йиллик метерологик кузатувларда рекорд даражадаги иссиқ бўлди. Арктика тобора исиб, намлик эса камайиб бормоқда ва бу ёнғинларни келтириб чиқарувчи шароитга сабаб бўлмоқда.
- Замонавий сиёсат муаммолари тадқиқоти институти директори Антон Орлов Давлат Думасига муҳожирларнинг қоидабузарликлари ва жиноятлари учун жавобгарликни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Беларусь ҳуқуқ-тартибот идоралари бир кун олдин мамлакатда ҳибсга олинган россияликларга қарши террорчилик актини тайёрлаш бўйича жиноий иш қўзғашди, хабар қилди мамлакат Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Андрей Равков.
Пайшанба куни Равков эълон қилиб бўлинган маълумотни такрорлади, мамлакатда 200 га яқин хорижий жангчи бўлиши мумкин, уларнинг 33 нафари ҳибсга олинган.
Хавфсизлик кенгаши раҳбарининг сўзларига кўра, ҳибсга олинганлар аллақачон гувоҳлик беришни бошлаганлар. Уларнинг ўзаро алоқаларини олдини олиш учун куч ишлатар тизимлар барчаларини Минскнинг турли полиция маҳкамаларига бўлишган.
Беларусь махсус хизматлари «Вагнер» хусусий харбий компаниясининг жангарилари деб аталган ўнлаб россияликларни ҳибсга олингани ҳақида эълон қилишди. Разведка идоралари фикрича, русларнинг вазифаси сайлов компанияси даврида вазиятни беқарорлаштириш бўлган.
Беларусь президенти Александ Лукашенко россияликларнинг ҳибсга олинишини фавқулодда ҳолат деб атади ва Хавфсизлик кенгашидан Россия томонидан изоҳ талаб қилишини талаб қилди.
Ҳибсга олинган россияликлар Беларусда аниқ нима қилишгани маълум эмас. Беларусь хавфсизлик идоралари россияликларни «сайлов кампанияси даврида вазиятни беқарорлаштириш»га уриниш билан боғлашмоқда.
Беларусда асисий сайлов куни 9 августга белгиланган. Муддатидан олдин овоз бериш 4 августдан бошланади. Сайлов кампанияси кўплаб жанжаллар ва Лукашенконинг рейтингининг пасайиши билан бир жараёнларда ўтмоқда.
Сибир ёнмоқда

Сурат манбаси, GREENPEACE
Россияда 2020 йилнинг биринчи ярми 130 йиллик метерологик кузатувларда рекорд даражадаги иссиқ бўлди.
Арктика тобора исиб, намлик эса камайиб бормоқда ва бу ёнғинларни келтириб чиқарувчи шароитга сабаб бўлмоқда.
2020 йилнинг биринчи ярмида дунё бўйлаб иқлимшуносларнинг диққат-эътибори Сибир ва Узоқ Шарқдаги иссиқлик тўлқинларига қаратилди.
20 июнь куни Росгидромет Якутиядаги Верхоянскда +38 даража ҳароратни қайд этди. Бу шимолдаги совуқ қутб ҳисобланади.
Бу йил ёнғин мавсуми ҳам одатдагидан анча олдинроқ бошланди. 28 июлга қадар ёнғин 12 миллион гектар майдонни эгаллади (шундан 6,6 миллиони ўрмон ҳудуди).
Ёнғинларнинг аксарияти одатда Якутияда содир бўлади.
Масалан, 20 июль ҳолатига кўра, ёнғин бутун Россия бўйлаб 10,2 миллион гектар майдонни қамраб олган.
Шундан энг катта қисми Якутиядаги ўрмон ёнғинларидир.
Рослесхоз маълумотига кўра, бу 5,5 миллион гектарга тўғри келади.
Мигрантларга жазони кучайтириш керакми?

Сурат манбаси, Getty Images
Замонавий сиёсат муаммолари тадқиқоти институти директори Антон Орлов Давлат Думасига муҳожирларнинг қоидабузарликлари ва жиноятлари учун жавобгарликни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Унинг сўзларига кўра, Россия Федерациясила 12 миллиондан 15 миллионгача муҳожирлар бор.
Иқтисодий инқироз ва бир қатор саноат корхоналарининг тўхтатилганлиги манзарасида кўплаб кишилар ишсиз қолишган.
Мутахассиснинг таъкидлашича, бу борада Россия ҳудудида хорижий фуқаролар томонидан содир этилган жиноятларнинг сони ортиши мумкин.
Орлов келтирган маълумотга кўра, «Россия ҳудудида 2020 йилнинг тўрт ойида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 12,3 мингга яқин жиноят содир этилган».
Антон Орлов депортация қилинадиган ҳуқуқбузарликлар рўйхатини кенгайтиришни таклиф қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг амалдаги қонунчилигида «жазо маъмурий жазо ёки мамлакатдан депортация қилиниш» каби жуда енгил чоралар билан чекланган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

































