Ўзбекистонликлар, эҳтиёт бўлинг, четда туринг – Ўзбекистон, O’zbekiston, dunyo va o’zbeklar

Prezidentlar

Сурат манбаси, Getty Images

Published
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ўзбекистонликлар, эҳтиёт бўлинг, четда туринг - бу каби огоҳлик энди дунёнинг бошқа бир чеккасида, норозилик чиқишлари гирдобидаги Америка Қўшма Штатларида янграган.

Бундай даъват билан Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги фавқулодда ва мухтор элчиси чиққан.

Ҳаж бекор бўлади - энг йирик мусулмон давлати қарор қилди. Ўзбекистон-чи?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Президент "айтганини қил, қилганини қилма"ми? Мирзиёев, O'zbekiston, дунё - BBC Uzbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Жавлон Ваҳобов у ердаги ўзбекистонликлардан ўзларини эҳтиёт қилиш, маҳаллий масъулларнинг талабларига риоя этиш ва одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормасликларини сўраган.

Ўзбекистон фуқароларининг хавфсизликлари "ўзлари учун энг устивор масала" эканини ундов билан алоҳида таъкидлаган.

Россия, мигрантлар ва Сўх - Мирзиёев энди нима қилади? - Ўзбекистон, So'x - BBC Uzbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Алоқадор мавзулар:

Америка Қўшма Штатлари ва намойишлар

Harbiylar

Сурат манбаси, Getty Images

Америка Қўшма Штатлари, бир ҳафтадирки, оммавий намойишлар ичида қолаётир.

Бунга қора танли фуқаронинг ҳибсга олиш амалиёти чоғида оқ танли полиция ходими томонидан куч билан ўлдирилиши сабаб бўлган.

Америка Қўшма Штатлари дунёнинг энг кўп сондаги ўзбекистонликлар турли иш, юмуш ва таҳсилда банд тўртта давлатидан биттаси бўлади.

Уларнинг сони 300 мингга яқин экани айтилади, кўпчилигини грин-карта соҳиблари ташкил этишади.

Норозилик намойишлари манзарасида келиб чиққан тартибсизлик ва тўқнашувлар чоғида қурбон бўлган, яраланган ёки ҳибсга олинган ўзбекистонликлар борасида расмий маълумотлар йўқ.

Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги фавқулодда ва мухтор элчиси ўзининг 2 июнь кунги твитида бу ҳақда тўхталмаган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ҳалича бу хусусда бирор бир расмий баёнот билан чиқмаган.

Америка ҳозир ҳам ирқчими? Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 4
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 4

Минтақа ва муносабат

Марказий Осиё давлатлари орасидан Америка Қўшма Штатларида бўлган фуқароларига биринчилардан бўлиб расман огоҳлик билан чиққани эса, Қирғизистон бўлган.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 1 июнь кунги билдиришномасини оммавий тартибсизликлар сабаб, вафот этган, жабр чеккан ёки қўлга олинганлар орасида ўз фуқаролари йўқлиги ҳақидаги маълумотдан бошлаган.

Шундай деркан, дастлабки маълумотларга таянганликларини алоҳида қайд этиб ўтишни унутмаган.

Бунинг ортидан, Америка Қўшма Штатларида бўлиб турган барча қирғизистонликларни лозим эҳтиёт чораларини кўришга ундаган.

Қурбон ёки жабрдийда Қирғизистон фуқароларига оид бирор бир маълумотни қўлга киритишса, зудлик билан мурожаат қилишларини сўраб, Америка Қўшма Штатларидаги консуллик ва элчихонаси электрон манзилларини ҳам илова қилган.

Ҳозирча қолган бирор бир Марказий Осиё давлати Ташқи ишлар вазирликларининг бу каби билдиришнома билан чиқишгани кўзга ташланмайди.

Коронавирус хавфи

Namoyishlar

Сурат манбаси, EPA

Америка Қўшма Штатларидаги давомий намойишлар глобал коронавирус пандемияси манзарасида кузатилган.

Мавжуд вазият эса, норозилик чиқишлари сабаб, пандемиянинг янада авж олишига оид хавотирларни ҳам пайдо қилмай қолмаган.

Америка Қўшма Штатлари шундоқ ҳам дунёнинг коронавирусдан энг кўп зиён чекаётган давлати бўлади.

Жорий пайтда штатлардаги жаъми коронавирус ҳоллари қарийб 2 миллионга яқинлашган.

Расмий Тошкент сўнгги бор (18 апрель куни - таҳр.) эълон қилган маълумотларда четдаги ўзбекистонликларнинг энг кўп коронавирусга чалиниш ҳоллари бўйича АҚШ Россиядан кейинги ўринни эгаллагани кўрилган.

Расмий ва норасмий хабарларда уларнинг сони ўнлаб экани англашилган.

Ўзбекистон ташқарисида коронавирусдан расман тасдиқланган камида тўртта ўлим ҳолатининг аксарияти ҳам Америка Қўшма Штатлари ҳисобига тўғри келган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги орада ҳар уч марҳумнинг яқинларига расман ўз таъзиясини изҳор этиб чиққан.

Шунинг баробарида, чет элдаги Ўзбекистон фуқароларидан коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича маҳаллий ҳокимият талабларига тўлиқ риоя этиш, жамоавий тадбирларда қатнашмаслик, гавжум жойларга ташриф буюрмаслик ва барча эҳтиёт чораларини кўришни қатъий сўраб қолган.

АҚШда бўлиб турган фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва Нью-Йоркдаги Бош консулхонасига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган. Телефон рақамларини ҳам илова қилганди.

Америка Қўшма Штатларидаги коронавирус ҳолларининг учдан бир қисми эса, Нью-Йоркка тўғри келади.

Айнан Нью-Йоркда Америкадаги энг кўп ўзбекистонликлар яшаб, истиқомат қилишади. Уларнинг сонлари бир неча ўн мингга нисбат берилади.

Сўнгги вазият

Jorj Floyd

Сурат манбаси, Getty Images

Оммавий намойишлар манзарасида кузатилаётган тартибсизликларга чек қўйиш учун Америка Қўшма Штатларининг ўнлаб шаҳарларида қисман комендантлик соатлари жорий этилган.

Ўнлаб штатларига полиция ходимлари баробарида минглаб ҳарбийлар ҳам ташланган.

АҚШ Президенти энди Нью-Йоркка ҳам қўшин киритиш даъвати билан чиққан.

Кўрилаётган шу каби фавқулодда чора-тадбирлар манзарасида зўравонликлар кўлами бугунга келиб бироз пасайган, аммо Америка Қўшма Штатлари бўйлаб оммавий норозилик намойишлари тўхтамаган.

Бугун, 3 июн куни ҳам сарлавҳаларда турган янгиликлигича қолган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek